16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:23
Жамият 👁 296

Амударё тумани ҳокимлиги томонидан етим болаларга янги уй-жойлар топширилди

Амударё тумани ҳокимлиги томонидан етим болаларга янги уй-жойлар топширилди

Мамлакатимизда давлат томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни турар жойлар билан таъминлаш, катта ҳаётга тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш тизимини такомиллаштириш мақсадида бир қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 август кунги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ана шундай ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, ижтимоий ҳимоясини кучайтиришда муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу Қарорга мувофиқ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва масъул ташкилотлар ҳамкорлигида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яна бир гуруҳига янги уй-жойлар харид қилинди.

Шу муносабат билан Амударё тумани ҳокимлигида ташкил этилган тадбирда мазкур хонадонларнинг калитлари ва ҳужжатлари ўз эгаларига туман ҳокими Собир Хўжаметов томонидан тантанали равишда топширилди.

“Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Бекман Аллаберганов, туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори Ғуломжон Дуйсенбаев ва бошқалар ёшларни янги хонадон билан табриклаб, уларнинг келгуси ишларида муваффақиятлар тиладилар. Шубҳасиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга берилаётган бу каби эътибор мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида олиб борилаётган ишларнинг амалий ифодаси бўлди.

Маълумот ўрнида, туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази таркибидаги Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўъбаси томонидан 2024 йилнинг 8 ойи давомида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 7 нафар боланинг ҳар бирига маҳаллий бюджет ҳисобидан уй-жойлар харид қилинди. Хонадонлар уларнинг номларига расмийлаштирилиб, барча зарур жиҳозлар билан таъминланди.

Юқорида таъкидланган Президент Қарорига кўра, ўзларига бириктирилган турар жойга эга бўлмаган ёки турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар, шунингдек, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар 18 ёшга тўлган йилда кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали хонадонлар билан таъминланиши белгиланган.

Агар вояга етган етим болалар ўртасида никоҳ тузилган бўлса, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ёки мазкур квартиралар нархидан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги турар жой, яъни ҳовли уйлар ажратилиши кўрсатилган.

Дарҳақиқат, дунёда ҳар ким ўзининг шахсий уй-жойи бўлишини хоҳлайди. Бу ёшлар ҳам ватан ичра кичик ватанга эга бўлиш орзуси билан яшаган бўлса, ажаб эмас. Давлат раҳбарининг оталарча ғамхўрлиги сабаб уларнинг эзгу ниятлари амалга ошди. Хонадон соҳибларининг қалбидан миннатдорлик ва шукроналик туйғулари, кўзларидан қувонч ёшлари аримайди.

Давлатимиз томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга халқимизга хос бағрикенглик билан қатор имкониятлар тақдим қилинмоқда. Албатта, бу ёшлар ушбу яхшиликларни ҳеч қачон унутишмайди. Эндиликда улар бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида янада фидойилик билан хизмат қилишларига ишонамиз.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019