16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:50
Сиёсат 👁 437

Халқ депутатлари туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди

2024 йил 8 ноябрь куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида еттинчи чақириқ Халқ депутатлари туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тумандан сайланган депутатлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари, муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, ОАВ вакиллари ва туман фаоллари таклиф этилди.

Сессияни туман сайлов комиссияси раиси Ялғош Шомуродов очди ва Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига 2024 йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов натижалари тўғрисида ахборот берди.

Ахборотда қайд қилинганидек, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига қатъий амал қилинган ҳолда очиқ ва ошкора тарзда амалга оширилган. Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи 64 та сайлов участкаларида ўтказилган овоз бериш якунларига кўра 125 нафар номзоддан округлар бўйича сайловчиларнинг энг кўп овозини олган 25 нафари депутат қилиб сайланган ва рўйхатга олинган. Уларнинг 11 нафари аёллар, 12 нафари эса биринчи марта депутатликка сайланган номзодлардир.

Депутатлар орасида муҳандис-механиклар 3 нафарни, ўқитувчилар 10 нафарни, шифокорлар 3 нафарни, агрономлар 5 нафарни ва бошқа соҳа мутахассислари 4 нафарни ташкил қилади.

Соҳалар бўйича эса қишлоқ хўжалиги ходимлари 2 нафар, саноат ходимлари 2 нафар, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари вакиллари 3 нафар, халқ таълими соҳаси ходимлари 8 нафар, соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари 2 нафар, ҳокимлик ходимлари 2 нафар ва фуқаролар йиғинлари ходимлари 6 нафарни ташкил қилади.

Сайланганларнинг барчаси олий маълумотли мутахассислардир. Депутатлар орасида 30 ёшгача бўлганлар 1 нафарни, 30-40 ёшгача бўлганлар 4 нафарни, 40-50 ёшгача бўлганлар 5 нафарни, 50-60 ёшгача бўлганлар 11 нафарни ва 60 ёшдан ошганлар 4 нафарни ташкил қилади.

Шундан кейин “Халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида”ги масала муҳокама қилинди. Кенгаш қарори билан Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан сайланган 7 нафар, “Адолат” социал-демократик партиясидан сайланган 6 нафар, “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган 3 нафар, Халқ демократик партиясидан сайланган 6 нафар ва Экологик партиядан сайланган 3 нафар депутатдан иборат партия гуруҳлари рўйхатга олинди.

Депутатлар шунингдек, Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни ҳам тасдиқладилар.

Сессияда кейин “Амударё тумани ҳокимини тайинлаш тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг фармойишини тасдиқлаш ҳақида”ги масала кўриб чиқилди.

Депутатлар эътиборига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг 2024 йил 6 ноябрда қабул қилинган “Хўжаметов Собир Жаббарбергановични Амударё тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисида”ги фармойиши тақдим қилинди. Сўнгра номзод бўйича депутатларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Сўзга чиққанлар Собир Хўжаметовнинг кўп йиллар давомида Амударё тумани ва Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида турли ташкилотларда, вазирлик ва идораларда самарали фаолият юритган катта тажрибага эга раҳбар эканлигини қайд қилиб, унинг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тилади.

“Хўжаметов Собир Жаббарбергановични Амударё тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг фармойиши депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Шундан кейин Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов туманни келгуси 5 йил давомида иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича дастурини тақдим қилди.

Тақдимотда таъкидланганидек, 2024–2029 йилларда туманни ҳар томонлама ривожлантириш учун қабул қилинган дастурнинг асосий мақсади аҳоли фаровонлигини ошириш ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлашдир. Туман ҳокими ўз маърузасида асосий эътиборни иқтисодиёт, саноат, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, таълим ва тиббиёт соҳаларини ривожлантириш масалаларига қаратди.

Дастурда туманнинг иқтисодий ўсишини янада яхшилаш мақсадида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларини ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган. Масалан, саноат ҳажми 2024 йил якуни бўйича 1,6 трлн. сўмни ташкил қилиши кутилаётган бўлса, 2029 йилга келиб бу кўрсаткични 2,9 трлн сўмга етказиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш мақсадида ердан самарали фойдаланиш, ҳосилдорликни ошириш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, интенсив боғ ва токзорлар барпо қилиш кўзда тутилмоқда.

2025-2029 йиллар давомида туманда умумий қиймати 130 млн долларга тенг бўлган 345та янги инвестицион лойиҳаларни ишга тушириш ва 2 684та янги иш ўринлари ташкил этиш, 250 млн доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитларни ўзлаштириш, шу билан бирга товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмини 83,9 млн долларга етказиш, бунда, экспортчи корхоналар сонини 20тага етказиб, экспорт географиясини 10та давлатга, экспорт қилинадиган янги маҳсулотлар турларини эса 20тага етказиш режа қилинмоқда.

Ижтимоий йўналишда эса ишсизликни 4,4 фоизга тушириш, таълим тизимини такомиллаштириш ва мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини 82,2 фоизга етказиш, тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган. 2025-2029 йилларда туман ҳудудида қўшимча 2та янги умумтаълим мактаби қуриш, 5та умумтаълим мактабларини мукаммал таъмирлаш ҳамда 2та мактабда реконструкция ишларини амалга ошириш орқали қўшимча 1 880 нафар янги ўқувчи ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида инфратузилмани яхшилаш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, йўл ва кўприкларни таъмирлаш, яшил майдонлар яратиш ва бошқа йўналишларда ҳам тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Дастур келгуси 5 йил давомида туманнинг иқтисодий ривожланишини таъминлашга, аҳолининг турмуш даражасини янада оширишга қаратилган аниқ ва манзилли чора-тадбирларни ўз ичига олган.

Тақдимотдан кейин сессияни туман ҳокими – халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши раиси Собир Хўжаметов олиб борди.

Сессия кун тартибидаги сўнгги масала муҳокамасидан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг Қўшма мажлиси Маслаҳат кенгашига 21-Чойкўл сайлов округидан туман Кенгаши депутати Яхшимурат Ахмедовнинг номзоди тавсия этилди.

Кун тартибига киритилган барча масалалар бўйича Кенгаш қарорлари қабул қилиниб, шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

amunews.uz веб-сайти таҳририяти

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019