16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:28
Сиёсат 👁 399

VII чақириқ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 2-сессияси тўғрисида ахборот

VII чақириқ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 2-сессияси тўғрисида ахборот

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида VII чақириқ Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 2-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда депутатлар, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессияни “3-Дўстлик” сайлов округидан депутат Мадамин Казаков очиб берди. Сессия котиблигига “1-Навоий” сайлов округидан депутат Гулшод Юсупова сайланди.

Сессия кун тартибидаги дастлабки масала Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгаши Раисини сайлаш тўғрисида бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни ҳамда сиёсий партия гуруҳларининг Қўшма йиғилиши таклифи асосида Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши Раиси лавозимига 20-Тўлқин сайлов округидан депутат Хожаметов Сабир Жаббарберганович номзоди таклиф қилинди ҳамда депутатлар томонидан маъқулланди.

Шундан сўнг сессияни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши Раиси Сабир Хожаметов бошқариб борди.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги – “Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши Раиси ўринбосарини ва котибияти мудирини тайинлаш тўғрисида”ги масала муҳокамасида туман Кенгаши Раиси ўринбосари лавозимига “3-Дўстлик” сайлов округидан депутат Казаков Мадамин Ражапович номзоди ҳамда туман Кенгаши котибияти мудири лавозимига “16-Куюк кўпир” сайлов округидан депутат Ўразбаев Мансур Ахмаджанович номзоди таклиф қилинди ва депутатлар томонидан маъқулланди.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги – “Маҳаллий бюджетнинг 2024 йил давомида электрон савдо майдончасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисида”ги масала юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фаҳриддин Юсупов ҳисобот берди. Ҳисобот депутатлар томонидан маъқулланди ҳамда тегишли қарор қабул қилинди.

Депутатлар “Кенгаш доимий комиссияларини тузиш ва шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги масалани ҳам муҳокама қилдилар. Ушбу масала юзасидан “6-Бўстон” сайлов округидан депутат Махсуд Садуллаев ахборот берди. Қайд этилганидек, қонунчиликда Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг Регламентига асосан Кенгаш сессияси муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш ҳамда ваколатлари доирасида назорат ўрнатиш мақсадида Кенгаш ўз ваколати муддатига доимий комиссиялар тузиши белгиланган. Кенгаш қарори билан Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 5 та доимий комиссиялари тузилиб, депутатлар мутахассисликларидан келиб чиққан ҳолда тегишли комиссияларга бириктирилди.

Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар атрофлича муҳокама этилди, депутатлар ҳар бир масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Фаол муҳокамалар ва савол-жавоблардан кейин ҳар бир масала бўйича халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди. Шу билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019