16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:50
Сиёсат 👁 528

Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг учинчи сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг учинчи сессияси тўғрисида ахборот

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Амударё туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 3-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия мажлисида депутатлар, туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши Раиси, туман ҳокими Собир Хўжаметов очди ҳамда олиб борди. Сессия котиблигига “2-Бойовул” сайлов округидан депутат Хонимжон Ражабовани сайлаш тўғрисидаги таклиф депутатлар томонидан маъқулланди.

Кун тартибидаги “Сув ресурсларини самарали бошқариш, сувни йўқотиш миқдорини камайтириш ва сув тежовчи технологияларни жорий этиш тўғрисида”ги масала юзасидан Амударё тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси бошлиғи Шукурулло Юсупов ҳисобот берди.

Ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида жорий йил 7 ноябрь куни қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида суғориш тармоқларини бетонлаштириш бўйича белгилаб берилган топшириқларни ижро қилиш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

Хусусан, туманда жами 296,65 км узунликда хўжаликлараро каналлар, 1342 км ички хўжалик каналлари мавжуд бўлиб, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, каналларда сув йўқолишини камайтириш мақсадида 2024-2025 йил куз-қиш даврида жами 190 км, шундан 40 км хўжаликлараро каналларни бетонлаш ҳамда фермер ва кластерларнинг 150 км ички каналларини бетонлаш режалаштирилган.

Шунингдек, 2025 йилда туманда 48,1 км хўжаликлараро каналларни тозалаш ҳамда 335,5 км ички каналларни тозалаш кўзда тутилган. 2025 йил ҳосили учун жами 2010 гектар майдонда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш бўйича самарали ишлар режалаштирилган бўлиб, шундан 550 гектар майдонда томчилатиб суғориш, 200 гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш, 60 гектар майдонда дискретли суғориш технологияларини жорий қилиш, 960 га майдонга эгилувчан қувурлар орқали, 240 га майдонга эгатга плёнка тўшаб суғориш орқали сувни ресурсларини тежаш кўзда тутилмоқда.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги – “Фермер хўжаликлари экин майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, уларнинг экин ер майдонларини мақбуллаштиришда ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш тўғрисида”ги масала юзасидан туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Қудрат Абдухаликов ҳисобот берди.

Ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 апрелдаги “Қорақалпоғистон Республикасида сув танқислиги шароитида қишлоқ хўжалиги соҳасини самарали ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

Сессия кун тартибига киритилган масалалар атрофлича муҳокама қилинди, депутатларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди. Шунинг билан халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг учинчи сессияси ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019