16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 00:32
Жамият 👁 618

Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби

Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби

Бугунги кунда Қуролли Кучларимиз нафақат мамлакат ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, балки ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ҳам муҳим ўрин тутмоқда. Ҳарбий хизмат – Ватан олдидаги муқаддас бурч, миллий армиямиз сафидаги ҳар бир аскар мардлик ва жасоратнинг ёрқин тимсолидир.

Биз яқинда, мамлакат Қуролли кучлари ташкил етилганининг 33 йиллиги муносабати билан ДХХ Чегара қўшинлари сафида ўз хизмат бурчини ўтаётган оддий аскар Озодбек Қодиров ва Самариддин Турдимуродовлар билан суҳбатда бўлдик.   

Изоҳ: Озодбек Қодиров Азимжон ўғли 2005 йил Фарғона вилояти, Данғара туманида туғилган.

Самариддин Турдимуродов Бахтиёр ўғли 2000 йил Қашқадарё вилояти, Қамаши туманида туғилган.

Видеони томоша қилинг:

 

Ҳарбий хизмат нафақат Ватан олдидаги бурч, балки инсон шахсиятини шакллантиришда муҳим роль ўйнайдиган ҳаёт мактабидир. Ҳарбий хизмат давомида ҳар бир киши ўз дунёқараши ва шахсий фазилатларида ўзгариш сезади. Ҳарбий хизмат Сизнинг ҳаётингизга қандай ўзгаришларни олиб кирди?

Озодбек Қодиров:Ҳарбий хизмат ҳаётимга унутилмас таассуротлар ва катта ўзгаришлар олиб кирди. Бу даврда фақатгина Ватан олдидаги бурчни бажариб қолмай, ўз шахсиятимни шакллантириш, матонат ва жасоратни ҳис қилиш имконига эга бўлдим. Ҳарбий хизмат менда масъулиятни чуқурроқ англаш, жамоа билан ишлаш, машаққатли синовларни енгиш каби кўплаб муҳим фазилатларни ривожлантирди. Мен Фарғона вилояти, Данғара туманида туғилганман. Бугунги кунда Ватанимизнинг шимолий сарҳадларини қўриқлаш вазифасини бажариб, ўз ерим, халқим ва оилам тинчлигини таъминлашга ҳисса қўшяпман.

Ҳарбий хизмат давомида Ватан тупроғининг ҳар қаричини қадрлашни, халқимнинг тинч-осуда ҳаёти учун масъулиятли эканлигимни яна бир бор ҳис қилдим. ДХХ чегара қўшинлари сафида хизмат қилаётганимдан хурсандман.

Ҳарбий хизмат нафақат менинг жисмоний ва маънавий кучимни оширди, балки Ватанга бўлган муҳаббатимни янада мустаҳкамлади. Ҳарбий хизмат ҳаёт мактаби эканини ҳис қилган ҳар бир инсон буни фахр билан эсга олади. Мен бу мактабни босиб ўтаётганимни, Ватаним тинчлиги ва мустақиллигига ҳисса қўшаётганимни чин дилдан фахр билан айта оламан.

Ҳозирги кунда ҳарбий тайёргарлик замонавий технологиялар билан бойитилмоқда. Бу эса ҳарбий хизматнинг самарадорлигини ошириш билан бирга, замонавий кўникмаларни шакллантириш имконини ҳам беради. Сиз хизмат давомида қандай замонавий технологиялар билан танишдингиз? Ушбу билим ва кўникмаларни ўзлаштириш жараёни қанчалик самарали бўлди?

Самариддин Турдимуродов: – Замонавий технологиялар биз каби муддатли ҳарбий хизматчиларга, давр талабларига мос билим ва кўникмаларни ўзлаштириш имконини бермоқда. Хусусан, ДХХ Чегара қўшинларида хизмат давомида илғор технологиялар ва замонавий ускуналар билан ишлашни ўргандим. Бу нафақат менинг ҳарбий вазифаларимни самарали бажаришда ёрдам берди, балки технологиялардан фойдалана олиш кўникмаларимни ҳам сезиларли даражада оширди.

Чегара хавфсизлигини таъминлаш учун қўлланилаётган видеокузатув тизимлари, дронлар, замонавий алоқа воситалари ва хавфсизлик сенсорлари орқали ҳар бир вазиятни тезкор баҳолаш ва зарур чоралар кўриш имкониятига эга бўлдик. Бундай технологияларни ўзлаштириш жараёнида раҳбарларимиз томонидан ўқув дастурлари ва амалий машғулотлар юқори савияда ташкил этилган. Ушбу тренинглар назарий билим ва технологиялар билан бевосита ишлаш тажрибасини ҳам берди.

Ҳарбий хизмат давомида бу кўникмаларни ўзлаштириш нафақат Ватан ҳимояси учун, балки келажакда ҳаётимнинг бошқа соҳаларида ҳам фойда келтиришига ишонаман. Мен учун хизмат давомида ўрганган ҳар бир янги технология бу фақат замонавий қурилма эмас, балки Ватан хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги кучли қурол ҳамдир.

Ҳарбий машғулотлар жисмоний чиниқиш ва руҳий ҳолатни синовдан ўтказадиган муҳим жараёндир. Сиз учун энг катта қийинчилик қайси машғулотларда юзага келган. Ушбу синовлар сизнинг шахс сифатида ривожланишингизга қандай ҳисса қўшди?

О. Қ: Муддатли ҳарбий хизмат давомида бизга жанговар тайёргарлик ва руҳий мустаҳкамлик ҳам ўргатилди. Ҳар бир машғулотнинг мақсади ақлни ва жисмоний ҳолатни чиниқтириш, яъни Ватан учун масъулият ҳиссини кучайтиришдан иборат. Устозларимизнинг сабоқлари ва улардан олинган мотивация орқали мен мақтаниш эмас, кучли аскар, балки чин маънода ватанпарвар инсон сифатида шаклландим.

Машғулотларда олинган сабоқлар менга ҳаётий синовларга қарши бардошли бўлишни, қўрқувни енгиб, қатъият билан ҳаракат қилишни ўргатди. Энди мен қийинчиликларни тўсиқ деб эмас, балки ўз шахсиятимни ривожлантириш учун имконият деб қабул қиламан. Бу эса ҳаётимнинг ҳар бир жабҳасида дадил ва масъулиятли инсон бўлишимга ёрдам бермоқда. Ҳар куни бу хизмат орқали Ватанга бўлган муҳаббатим ва садоқатим янада кучайиб бормоқда!

Ҳар бир инсонни олдинга ундайдиган ўз ички кучи бўлади. Бу куч инсон ҳаётининг мақсад ва қадриятлари билан чамбарчас боғлиқ. Сизни ҳар куни ҳаракат қилишга, янги марраларни забт этишга ундайдиган асосий мотивация нима?

С. Т: Мени ҳар куни олдинга ундайдиган куч — Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони, Юртбошимизнинг Ватан равнақи ёлидаги тинимсиз меҳнати, бизга кўрсатаётган эътибори ва ғамхўрлиги. Давлатимиз раҳбарининг тинчлик ва фаровонлик йўлида олиб бораётган саъй-ҳаракатлари менга катта илҳом бағишлайди.

Мен Ватаним сарҳадларида хизмат қилаётган оддий аскар сифатида ҳар бир кунни мақсадли, жисмоний ва руҳий жиҳатдан тайёр бўлишга бағишлайман. Ота-онам, юртдошларимнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш мени ҳаракат қилишга ундайди.

Ҳарбий хизматга келганимнинг илк кунларида, қўлимда қурол билан сарҳадларимизнинг энг муҳим нуқталарни ҳимоя қилаётганимда, Ватан туйғуси энг улуғ туйғу эканини англадим. Чунки қўлдаги қурол билан Ватанингни ҳимоя қилиш, унинг чегараларини қўриқлаш — бу ҳамма учун насиб этмайди. Буни сўз билан ифодалаш қийин, лекин мен бугун дунёдаги энг бахтли инсонман, деб айтсам муболаға бўлмайди.

Ҳар бир фуқаро Ватан ҳимояси учун ўзини масъул деб ҳис қилиши муҳим. Сизнингча, тенгдошларимизда ватанпарварлик туйғуларини янада шакллантириш ва фуқароларнинг масъулиятини ошириш учун қандай чоралар кўриш зарур.

О. Қ:Бугунги кунда тенгдошларимизда ватанпарварлик туйғусини янада шакллантириш ва фуқаролик масъулиятини ошириш учун бир қатор амалий чоралар кўрилмоқда. Хусусан, ватанпарварлик руҳидаги “Очиқ эшиклар куни”, “Армия ва халқ – бир тан, бир жон!” мавзусидаги тадбирларда ўқувчи-ёшлар Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, “Нуронийлар” уюшмаси ва Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлинмалари фаол иштирок этмоқда.

Тадбирлар давомида ўқувчиларга мамлакатимизда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида кенг тушунча берилмоқда. Айниқса, ҳарбий-ватанпарварлик ойлиги доирасида ташкил этилган тадбирлар ўқувчиларда унутилмас таассурот қолдириб, уларда миллий армиямиз ва унинг куч-қудратига бўлган ишончни мустаҳкамламоқда.

Бундай ташаббуслар ёшларнинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқишини оширибгина қолмай, уларда она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади. Назаримда бу каби тадбирларни кенгроқ миқёсда ва доимий равишда ўтказиш зарур. Шунингдек, ёшларнинг ҳарбий соҳадаги етакчи мутахассислар билан мулоқот қилиш имкониятларини кенгайтириш, замонавий ҳарбий технологиялар билан яқиндан таништириш ва уларда жамоавийлик руҳини шакллантириш мақсадида амалий машғулотларни йўлга қўйиш керак.

Тинчлик – бу инсониятнинг энг улуғ қадриятларидан бири. Аммо ҳар бир инсон учун бу тушунча ўзига хос мазмунга эга бўлиши мумкин. Сиз учун тинчлик тушунчаси нимани англатади?

С. Т:Тинчлик – инсониятнинг энг улуғ қадриятларидан бири. Бу неъматнинг асл қадрини нотинчлик ва турли хилдаги қўпорувчиликлар содир бўлаётган минтақалардаги аҳоли ҳаётини ҳис қилган инсон англай олади. Тинчлик – бу фақат урушнинг йўқлиги эмас, балки одамларнинг осойишта ҳаёт кечириши, ўз келажагини ишонч билан қуриши ва хавфсизликда яшашидир. 

Афсуски, юртимиз тараққиётини кўролмайдиган ва ўз ғаразли мақсадларини амалга оширишга уринаётган кимсалар ҳам топилади. Уларнинг қабиҳ ниятлари фақат нотинчлик ва парокандаликка олиб келиши мумкин. Шу сабабли, барчамиз огоҳ ва ҳушёр бўлишимиз зарур. 

Мустақиллигимиз ва тинчлигимиз доимо мустаҳкам бўлсин, осмонимиз мусаффо, давлат чегараларимиз дахлсиз бўлсин. Бу қадриятларни асраш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўтаётган ёш чегарачилар сифатида биз тинчликни асраш йўлида бор имконият ва кучимизни сафарбар этамиз. Чунки тинчлик – бизнинг энг катта бойлигимиз ва юртимиз келажаги учун муҳим вазифамиздир.

Шоҳзод Қурбонбоев суҳбатлашди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019