16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 05:05
Иқтисодиёт 👁 726

Солиқ органлари ходимларининг самарали фаолияти маҳаллаларга иқтисодий ва ижтимоий наф келтирмоқда

Солиқ органлари ходимларининг самарали фаолияти маҳаллаларга иқтисодий ва ижтимоий наф келтирмоқда

Солиқ тизими ҳар бир давлатнинг иқтисодий барқарорлиги ва ривожланишида асосий омиллардан бири ҳисобланади. Давлат бюджетининг асосий манбаси сифатида солиқ тушумлари ижтимоий дастурларни молиялаштириш, инфратузилмани ривожлантириш ва фуқаролар фаровонлигини таъминлашда ҳал қилувчи роль ўйнайди.

Мамлакатимизда солиқ тизимини модернизация қилишга қаратилган ислоҳотлар ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва маҳаллий иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, Давлат раҳбарининг ташаббуси билан жорий этилган “Маҳалла еттилиги” ва солиқ органлари ўртасидаги яқин ҳамкорлик солиқ йиғимларининг самарадорлигини оширишга ёрдам беряпти.

Амударё туманида ҳам солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва “Маҳалла еттилик”лари билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар маҳаллий иқтисодиётни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшмоқда. 2024 йил давомида бу борада амалга оширилган саъй-ҳаракатлар туманнинг иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичларининг сезиларли даражада яхшиланишига замин яратди.

Йил бошида солиқ тушумлари прогнози 49 миллиард 299 миллион сўмни ташкил этган бўлса, йил якунига келиб 49,6 миллиард сўмлик солиқ тушумлари таъминланди. Яъни, прогноз кўрсаткичлари 0,3 млрд. сўм ортиғи билан – 100,4 фоизга бажарилди.

Бу – солиқ тизимининг модернизацияси, маҳалла тизими ва солиқ органлари ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг натижасидир. 

Бундан ташқари, 2024 йил давомида солиқ йиғимлари ва бюджетга тушумлар 2023 йилга нисбатан 111 фоизни ташкил қилиб, 4,9 миллиард сўмга ошди. Бу эса тумандаги иқтисодий фаолиятнинг жадаллашгани ва янги имкониятлар яратилганининг исботидир. 

Амударё туманида солиқ қарзларини қисқартириш бўйича ҳам ижобий натижаларга эришилди. Туман бўйича 2024 йил бошига нисбатан бюджет олдидаги солиқ қарзи 215,5 миллион сўмга, фаолият юритаётган корхоналарнинг бюджет олдидаги солиқ қарзи эса 481,7 миллион сўмга камайди. Бу кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ҳамда уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мевасидир. 

Шунингдек, 870та тадбиркорлик субъектларида товар айланмаси 1,8 миллиард сўмга оширилиши ҳисобига бюджетга қўшимча 524 миллион сўм айланмадан олинадиган солиқ ҳисобланди. Йил давомида 510та тадбиркорлик субъектларида 627 нафар норасмий ишчилар расмий секторга ўтказилди. Натижада иш ҳақи фонди 497,2 миллион сўмга ошиб, бюджетга 75,4 миллион сўм даромад солиғи ҳисобланди. 

Аҳолини кичик бизнесга жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган тадбирлар давомида ноқонуний фаолият юритаётган 714 нафар фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилиб, вақтинчалик молиявий қийинчиликларга дуч келган 296та якка тадбиркорларнинг фаолияти тикланди. 68та юридик шахслар, 646та якка тадбиркорлар, 1 минг 660та деҳқон хўжаликлари рўйхатга олиниб, 16 минг 39 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилган ҳолда фаолият бошлади.

Маҳаллалардаги солиқ инспекторларининг фуқаролар йиғини маъмуриятлари билан фаол ҳамкорлиги натижасида жойларда 4 минг 73та қўшимча объектлар аниқланиши ҳисобига бюджетга қўшимча 1 млрд 697,8 млн. сўм мол-мулк ва ер солиқлари ҳисобланди.

Амалга оширилган шу каби кенг кўламли ишлар натижасида 2024 йил давомида бюджетга қўшимча 2 миллиард 297,2 миллион сўм миқдорида солиқлар ҳисобланди. Ушбу маблағлардан муайян қисми тумандаги овул ва маҳаллалар иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга йўналтирилди.

Солиқ органлари ходимларининг маҳаллалардаги самарали фаолияти солиқ базасини кенгайтириш, яширин тадбиркорликнинг олдини олиш, солиқларни ўз вақтида ундириш, шунингдек, аҳолини ишбилармонликка йўналтириш ҳамда маҳалла бюджетини шакллантириш орқали фуқаролар йиғинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, маҳалла инфратузилмасини яхшилашда катта аҳамият касб этмоқда.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026