16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:28
Фан ва таълим 👁 349

Физика ва кимё фани ўқитувчилари ўртасида Республика олимпиадасининг туман босқичи ўтказилди

Физика ва кимё фани ўқитувчилари ўртасида Республика олимпиадасининг туман босқичи ўтказилди

Маълумки, ўсиб келаётган ёш авлоднинг юксак салоҳиятли ва билимли бўлиб улғайишида ўқитувчиларнинг ўрни алоҳида. Негаки, устоз ўз соҳаси бўйича чуқур билимга ва тажрибага эга бўлсагина шогирдини ҳам муайян соҳанинг билимдони қилиб тарбиялай олади. Шу билан бирга, ўқитувчининг билим ва салоҳияти ошиб, ўзаро фикр алмашув ҳамда соғлом рақобат муҳитида малака ва тажрибаси янада сайқалланади. Бу эса педагогнинг дарс жараёнларининг сифати ошишига хизмат қилади.

Шу мақсадда яқинда Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида физика ва кимё фани ўқитувчилари ўртасида Республика олимпиадасининг туман босқичи ўтказилди. Олимпиада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли буйруғига асосан ўтказилди.

Мазкур ўқитувчилар олимпиадасида туманимиздаги ихтисослаштирилган мактабдан ҳамда 86 та умумий ўрта таълим мактабларидан келган 155 нафар физика ва кимё фани ўқитувчилари иштирок этдилар.

Олимпиада очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан Фан олимпиадаси бўйича Иқтидорли болалар билан ишлаш сектори методисти Фазилат Зарифова, Амударё туман Ихтисослаштирилган мактаби директори Отабек Йўлдашов, Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғашбой Шамуратов, Мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш шуъбаси методистлари Хабибулла Давлетяров ва Райҳон Якубова ҳамда Амударё туман Ихтисослаштирилган мактаби назоратчилари, олимпиаданинг аудитория раҳбарлари, кузатувчилар иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққан масъуллар физика ва кимё фани ўқитувчилари ўртасида ўтказилаётган Республика олимпиадасининг мақсад ва вазифалари ҳақида айтиб ўтдилар.

Адолатли ва шаффоф кечган беллашув давомида иштирокчи ўқитувчилар ўз фанидан 40 та саволдан иборат тест топшириқларини бажардилар.

Донолардан бири шундай деган эди: “Билим шундайки, у яланғоч бўлганингда ҳам ўзинг билан қолади, уни ҳаммомга кирганингда сув ҳам йўқота олмайди”. Ҳақиқатан, илм то умримизнинг охиригача бизга ҳамроҳ бўлади. Тафаккур осмонида қуёш бўлиб, ҳар қадамда йўлимизни ёритади. Фан олимпиадаларининг аҳамияти эса, олинган билимларни синовдан ўтказиб, энг кучлиларни саралаб беришида.

Олимпиада натижалари тез орада Фан олимпиадалар маркази томонидан эълон қилинади ҳамда туман босқичида ғолиб бўлган ўқитувчилар Қорақалпоғистон Республикаси босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар. Ҳудудий босқич эса 26-27 февраль кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Азиза Мадраҳимова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019