16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 07:12
Фан ва таълим 👁 416

ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди

ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди

Жаҳонда юз бераётган мураккаб сиёсий жараёнлар, турли хил таҳдидлар ҳар бир мамлакатни Қуролли кучлар салоҳиятини оширишга, мудофаа ишларини ислоҳ қилишга ва энг аввало тинчлик неъматининг қадрига етишга ҳамда уни асраб-авайлашга даъват этади. Юртимизда ҳам бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар кун келиб ўзининг ижобий самарасини бериши шубҳасиз.

2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида умумтаълим ташкилотларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанини ўқув-услубий ва дастурий жиҳатдан такомиллаштириб бориш, фан ўқитувчиларининг фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, шунингдек, белгиланган тартибда босқичма-босқич моддий-техник жиҳатдан таъминлаб бориш белгилаб қўйилган. Маълумки, мактабларда ўтилаётган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқувчи ёшларда Армия ҳақидаги дастлабки, назарий тасаввурларни уйғотса, ДХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларда ўтказилиб келинаётган “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ўқувчиларда бу бўйича амалий кўникмаларни шакллантиради. Яъни ўқувчилар ҳарбий қисмга ташриф баробарида аскарларимизнинг ҳарбий ҳаёти билан яқиндан танишадилар.

Яқинда Амударё тумани ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди. Тадбирда масъул офицер Отабек Мадолимов, ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси Миржаҳон Мажидов, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, майор Шуҳрат Маматов, Нукус ҳарбий Прокуратурасининг прокурор ёрдамчиси Улуғбек Даубаев ҳамда туманимиздаги 4-, 22-, 36-сонли умумтаълим мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади ёшларни ватанпарварлик руҳида камол топтириш, уларда шу юрт тақдирига ва келажагига дахлдорлик туйғусини уйғотиш ҳамда чинакам ватан ҳимоячиларини кашф этишдан иборат бўлиб, ўқувчилар тадбир давомида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларимизнинг яшаш жойлари, уларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Шу билан бирга, улар ҳарбий техникалардан, қурол-аслаҳалардан, хизмат отлари ва хизмат итларидан фойдаланиш, улар билан қай тартибда ишлаш бўйича маълумотга эга бўлдилар.

Жорий йилда Ўзбекистон армияси дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 145 мамлакат ичида 58-ўринни эгаллади. Шунингдек, Ўзбекистон мазкур натижа билан ўтган йилги кўрсаткичидан 7 поғона юқорилаган. Албатта, бу юртимизда Қуролли кучларга қаратилаётган эътиборнинг ёрқин намунасидир.

Армия сафида йигитлик бурчини аъло даражада ўтаётган, ватанига сидқидилдан хизмат қилаётган ўғлонларимизни рағбатлантириб бориш, уларнинг сафини кенгайтириш ҳам муҳим ўрин тутади. Тадбир давомида Фарғона вилоятининг Сўх туманида ҳарбий хизматни ўтаётган, хизмат давомида сафдошларига намуна бўлаётган амударёлик йигитлар – оддий аскарлар Шоҳрух Ахматов ҳамда Аброр Мадатовларнинг ота-оналарига Чегара Қўшинлари Қўмондони томонидан миннатдорчилик хатлари топширилди.

“Очиқ эшиклар куни”да мактаб ўқувчиларига она юрт сарҳадларида собит қадам бўлиб, ўзи туғилиб ўсган диёрнинг тинчлиги ва осойишталигини сақлаш ҳар бир фарзанднинг муқаддас бурчи эканини алоҳида таъкидланди. Шунингдек, ватан тинчлиги йўлида фидокорона хизмат қилиб, мардларча ҳалок бўлган бир қатор ҳарбийларимизнинг шарафли умр йўлини ўқувчиларга ибрат сифатида келтириб ўтилди. Жараён давомида тадбир иштирокчилари ҳарбийлардан ўзларини қизиқтирган саволларга тегишлича жавоблар олдилар.

Азиза Мадраҳимова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019