16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:35
Иқтисодиёт 👁 740

Хитойлик ишбилармонлар Амударё туманига ташриф буюриб, ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Хитойлик ишбилармонлар Амударё туманига ташриф буюриб, ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Яқинда Хитой Халқ Республикасидан ишбилармонлар делегацияси Амударё туманига ташриф буюриб, ҳудуднинг иқтисодий ва инвестициявий имкониятлари билан танишди. Мазкур ташриф туманда янги сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш, туманнинг туристик салоҳиятини ривожлантириш ва саноат тармоқларини кенгайтириш учун муҳим асос яратиб, кенг имкониятлар эшигини очиши кўзда тутилмоқда.

Ташриф давомида меҳмонлар туман ҳокими Собир Хўжаметов ҳамроҳлигида “Чилпиқ” тарихий ёдгорлигига бориб, сайёҳлик имкониятларини ўрганди. Шунингдек, объект атрофида замонавий меҳмонхоналар, туристик хизматлар марказлари ва инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича таклифлар билдирилди. 

Туризм нафақат маданий, балки иқтисодий ривожланишда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Жаҳонда кўплаб давлатлар ушбу соҳа орқали хорижий инвестицияларни жалб этиб, янги иш ўринлари яратмоқда. Амударё тумани бой тарихий ва маданий мероси билан бу йўналишда улкан салоҳиятга эга. 

Ишбилармонлар ташриф давомида Бештом маҳалласида жойлашган “VORIS CHINA” МЧЖ фаолияти ва корхонада каолин қазиб олишни кенгайтириш лойиҳалари билан ҳам танишди. 

Каолин – юқори сифатли оқ гил бўлиб, керамика, қоғоз, косметика, фармацевтика ва қурилиш материаллари саноатида кенг қўлланилади. Ушбу минералдан тайёрланган маҳсулотлар қурилиш ва саноатда муҳим ресурс саналади. Каолин ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш туман иқтисодиётига салмоқли ҳисса қўшиб, экспорт ҳажмини кенгайтиришга ҳам хизмат қилади. 

Сўнгги йилларда Амударё тумани иқтисодий ривожланишнинг янги босқичига кириб, хорижий сармоядорлар учун кенг имкониятлар яратмоқда. 2024 йил давомида қиймати 2,2 трлн сўмлик 37 инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 811 та иш ўрни яратилди. 2025 йилда эса 317,8 млрд сўмлик 39 лойиҳа доирасида 732 та янги иш ўрни ташкил этилиши режалаштирилган. 

Президентимизнинг тегишли Фармони доирасида 2022-2025 йилларда умумий қиймати 120,3 млрд сўмлик 40 та лойиҳа амалга оширилиши ва 267 та иш ўрни яратилиши белгиланган. Ҳозиргача 85,1 млрд сўмлик 34 та лойиҳа амалиётга татбиқ этилиб, 201 та иш ўрни ташкил этилди. 

2025 йилда 24,2 млн долларлик экспорт прогноз қилинган бўлиб, шундан 18,8 млн доллари саноат маҳсулотлари, 5,4 млн доллари эса мева-сабзавот маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, хорижий инвестициялар доирасида 25 млн долларлик 4 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.

Президентимизнинг “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида 920,7 млрд сўмлик 25 та лойиҳа учун тўғридан-тўғри ер ажратилиб, 976 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Жумладан, 2025 йилда 493,3 млрд сўмлик 16 та, 2026-2029 йилларда 402,3 млрд сўмлик 6 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган. 

Хитойлик ишбилармонларнинг ташрифи туманнинг иқтисодий ривожи ва инвестиция муҳитини янада жозибадор қилишда муҳим аҳамият касб этади. Туризм ва саноат соҳаларидаги ҳамкорлик, каолин ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги меҳмонхоналар ва инфратузилма объектларини барпо этиш лойиҳалари эса ҳудуднинг инвестиция салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026