16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 05:31
Қишлоқ хўжалиги 👁 384

Ҳар қарич ердан унумли фойдаланаётган фермер

Ҳар қарич ердан унумли фойдаланаётган фермер

Боғдорчиликда қатор ораларига бошқа экинлар экиш ер майдонидан унумли фойдаланиш, ҳосилдорликни ошириш ва тупроқнинг соғлом ҳолатини сақлаб қолишга ёрдам берадиган усуллардан ҳисобланади. Амударёлик фермерлар экин ер майдонларининг ҳар қаричидан унумли фойдаланиб, боғ қатор ораларига сабзавот ва полиз маҳсулотларини экишмоқда ва қўшимча даромад олмоқдалар.

Ана шундай илғор фермер Қуролбой Жапақов раҳбарлик қилаётган “Ражаб Жапақ” фермер хўжалигининг умумий экишлик ер майдони 45,2 гектар бўлиб, шунда 8 гектар экин майдонида янгидан нок боғи ташкил қилган. Асосий йўналиши пахтачилик-ғаллачилик бўлган фермер хўжалигида эртаки сабзавотлар, картошка, пиёз, карам, саримсоқ пиёз, сабзи каби маҳсулотлар ҳам етиштирилади.

Фермер Қуролбой Жапақов 8 гектар экин ер майдонида ташкил этилган боғда нокнинг "Маузер" навидан бу йил илк ҳосил олинади. Шунингдек, янги боғда қаторлар орасига картошка, сабзи, булғор қалампири, пиёз каби маҳсулотлар экилган бўлиб, улардан ҳам яхшигина ҳосил ва даромад олиш режалаштирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мевали дарахтлар ҳали катта бўлмаган даврда, улар орасида бўш турган ерга бошқа экинлар экиб, ер майдонларидан тўлиқ фойдаланиш ҳамда қўшимча даромад олиш мумкин. Оралиқ экинлар экиш бегона ўтларга қарши курашишга ҳам хизмат қилади, яъни улар тупроқни тўлиқ қоплайди ҳамда бегона ўтларга жой қолдирмайди. Қолаверса, оралиқ экинлар тупроқни қуёшдан ҳимоя қилади, бу эса намликни сақлаб қолишга ёрдам беради.

Бугунги кунда, боғ қатор ораларидан самарали фойдаланиш Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги учун муҳим аҳамиятга эга. Инновацион технологиялар ва самарали усулларни жорий этиш, фермерларга нафақат маҳсулотларни сифатли ва самарали етиштириш имконини беради, балки умумий иқтисодий барқарорликни таъминлашга ҳам хизмат қилади. Шу сабабли, ушбу жараённи янада ривожлантириш, фермерларни янги билимлар билан таъминлаш ва тажриба алмашишини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, боғ-ток қатор ораларидан самарали фойдаланиш жамиятда барқарор ўсаётган қишлоқ хўжалиги тизимини яратишда муҳим қадам бўлиб, ушбу соҳада янги инновацион ёндашувларни татбиқ этиш орқали иқтисодиётни янада ривожлантириш имконини беради.

Ҳамюртимиз холимбеглик Қуролбой Жапақов ўз фермер хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш баробарида ҳудуддаги 40 нафарда ортиқ ишсиз юрган маҳалладошларини ҳам мавсумий иш билан таъминлашга ҳамда уларнинг оилаларига даромад олиб келишларига ёрдам бермоқда.

Фермернинг ҳар мавсумдаги ҳосили ҳамда даромади ҳам яхшигина. Ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган деҳқончилик сир-асрорларини пухта эгаллаш ҳамда ер ресурсидан унумли фойдаланишда замонавий имкониятлар ва технологияларни жорий қилиш орқали Қуролбой Жапақов Амударё туманидаги энг илғор фермерлардан бирига айланган.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019