16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:41
Сиёсат 👁 453

Фуқаролар мурожаатлари юзасидан Чойкўл овулида сайёр қабул бўлиб ўтди

Фуқаролар мурожаатлари юзасидан Чойкўл овулида сайёр қабул бўлиб ўтди

Мамлакатимизда инсонларнинг дардини тинглаш, уларни қийнаётган муаммоларга жойида ечим топиш мақсадида мунтазам равишда ташкил этилаётган сайёр қабуллар самарали натижа бермоқда. Ушбу қабуллар орқали фуқаролар бевосита раҳбарларга мурожаат қилиш имконига эга бўлмоқда.

Сайёр қабуллар давомида ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий мазмундаги муаммолар ўрганилиб, уларнинг кўпчилигига қабул жараёнинг ўзида ечим топилмоқда. Бу эса ўз навбатида фуқароларнинг давлатга, бошқарув органларига, мутасадди раҳбарларнинг фаолиятига бўлган ишончини мустаҳкамламоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Ражапбай Нуразизов иштирокида Амударё тумани Чойкўл овул фуқаролар йиғинида сайёр қабул бўлиб ўтди. Сайёр қабулда барча соҳалар бўйича республика ҳамда туман миқёсидаги масъуллар ва аҳоли вакиллари иштирок этди. Қабул жараёнида фуқаролар масъулларга турли масалалар юзасидан мурожаат қилдилар.

Хусусан, чойкўллик фуқароларнинг уй-жой учун қурилиш материаллари, моддий-ёрдам олишда ҳамда фарзандларининг шартнома пулларини тўлашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари масъуллар томонидан белгиланган тартибда қабул қилинди.

Шунингдек, масъулларга Ўзбекистон Кураш Федерацияси туман бўлимини бино билан таъминлаш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда спортчиларнинг спорт билан шуғулланиши учун зал ажратиб бериш, Қипчоқ-Манғит йўлини таъмирлашда амалий ёрдам бериш, суюлтирилган газ таъминоти каби масалаларда ҳам мурожаатлар йўлланди.

Мурожаатлардаги масалаларнинг аксарияти қабул жараёнида ўз ечимини топган бўлса, қўшимча ўрганиш ва муддат талаб қиладиган мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши юзасидан тегишли масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Таъкидлаш керакки, сайёр қабулларда ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири тургани инобатга олиниб, масалаларга индивидуал ёндашилмоқда. Шу тарзда, сайёр қабуллар одамларга чинакам ёрдам кўрсатишнинг самарали воситасига айланмоқда.

Шунингдек, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш, уларнинг келгусида олдини олиш, жойлардаги камчилик ва муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш борасида самарали восита бўлиб хизмат қилмоқда. Натижада, фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончи ортмоқда, жамиятда ижтимоий адолат тамойили мустаҳкамланмоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019