16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:35
Саломатлик 👁 779

Профилактик эмлаш – инсон саломатлигининг кафолати

Профилактик эмлаш – инсон саломатлигининг кафолати

Юқумли касалликлар фақат якка инсон эмас, балки бутун жамият саломатлиги учун жиддий таҳдид солади. Айниқса, болаларда бу каби касалликлар оғир кечиб, ногиронлик ёки ўлим ҳолатларигача сабаб бўлиши мумкин. Замонавий тиббиётда юқумли касалликларнинг олдини олишнинг энг самарали йўли – бу профилактик эмлаш ҳисобланади. Эмлаш туфайли инсон организмида муайян касалликка қарши иммунитет шаклланиб, ушбу хасталикнинг олди олинади.

“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддасига кўра, Профилактик эмлашларнинг миллий тақвимига мувофиқ, шунингдек эпидемик кўрсаткичлар тақазосига кўра профилактик эмлашлар ўтказилади. Амударё туманида ҳам ҳар йили 13 турдаги бошқариладиган юқумли касалликларга қарши профилактик эмлаш ишлари олиб борилмоқда.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда иммунопрофилактика ишларининг самарали ташкил этилгани, вакцинациянинг кенг қўлланилаётгани натижасида кўплаб юқумли касалликлар кескин камайди. Бу эса аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда муҳим ютуқлардан бири ҳисобланади.

Дунёда сўнгги йилларда қизамиқ касаллигининг тарқалиши қайта кузатилмоқда. Жумладан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2025 йил март ойидаги маълумотига кўра, Европа давлатларида сўнгги 25 йил ичида 2024 йилда энг кўп – 127 минг 350 та ҳолат қайд этилган. Бу 2023 йилга нисбатан 2 марта кўп. Афсуски, ушбу касаллик 38 минг нафар беморнинг ҳаётига зомин бўлган. Бундай ҳолатлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, эмлаш кўрсаткичлари етарли даражада бўлмаса, қизамиқнинг олдини олиш деярли имконсиз.

Амударё туманида ҳам юқумли касалликларнинг олдини олиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Туман Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги туғруқ бўлими, кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий шифокорлик пунктлари ва бошқа тиббиёт муассасалари қошида жами 17 та эмлаш пунктлари фаолият юритмоқда. Ушбу пунктларда 13 турдаги юқумли касалликларга қарши профилактик эмлаш ишлари олиб борилмоқда.

2024 йил давомида туманда 4 минг 341 нафар чақалоқ туғилган бўлиб, улардан 4 минг 314 нафари вирусли гепатит В, 4 минг 300 нафари эса туберкулёзга қарши вакцина билан эмланган. Бу кўрсаткичлар орқали касалликларнинг тарқалишининг олди олинмоқда.

Қизамиқ касаллигининг олдини олиш мақсадида ҳам амалий чоралар кўрилмоқда. Жумладан, 2024 йилда туманда тиббий сабабсиз эмланмаган, ёки фақат бир марта эмланган ва 6 ойликдан 30 ёшгача бўлган фуқаролардан 14 минг 741 нафари, 2025 йилнинг биринчи чорагида эса 2 минг 403 нафари эмланган. Бу ишлар ҳозирги кунда ҳам давом эттирилмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида 2025 йилда туманда қизамиқ касаллиги қайд этилмади.

Юқумли касалликларни даволашдан кўра унинг олдини олиш анча самарали ва хавфсиздир. Шу боис давлатимиз томонидан болаларни касалликларга қарши эмлашга катта эътибор қаратилмоқда. Вакциналар катта маблағлар эвазига олиб келинаётган экан, ота-оналар ҳам ўз фарзандларининг эмланишини ўз вақтида таъминлашлари лозим. Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингиз саломатлигига бефарқ бўлманг, вақтида эмлатинг ва келажак авлоднинг соғлом бўлишига ҳисса қўшинг!

Жанахмет Сабиров, Амударё тумани СЭО ва ЖСБ эпидемиолог-иммунологи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026