16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 04:13
Қишлоқ хўжалиги 👁 315

Томорқадан самарали фойдаланиш – камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш омили

Томорқадан самарали фойдаланиш – камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш омили

Томорқа – ҳар бир хонадон учун барака манбаи. Айниқса, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг даромадини ошириш ҳамда ижтимоий муаммоларни бартараф этишда томорқачилик муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан томорқа ва ижара ерлардан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилиб, томорқа эгаларини имтиёзли кредитлар, уруғлик ва кўчатлар, агротехник хизматлар ҳамда зарурий воситалар билан таъминлаш борасида қатор янги имкониятлар яратилмоқда.

Аҳолининг турмуш даражасини ошириш, камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида қаралиб, бу борада томорқачиликни ривожлантириш, мавжуд ер ресурсларидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Амударё туманидаги маҳаллаларда давлатимиз раҳбари томонидан жорий қилинган янги тизим асосида томорқа ва аҳоли томонидан ижарага олинган ерлардан самарали фойдаланиш, шу орқали оилалар даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.

Тўлқин овулидаги намунали томорқачи Азимжон Мухторов томорқасида ташкил этилган семинарда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Нуруллан Ерлепесов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Қуанишбай Азербаев, туман ҳокими Собир Хўжаметов, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ҳамда 49 та “Маҳалла еттиликлари” масъуллари иштирок этдилар.

Семинарда сўзга чиққан масъуллар ҳар бир маҳаллани камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, бандликни таъминлашда томорқалардан самарали фойдаланишини ташкил этиш энг асосий омил эканлигини, бунда маҳаллалар масъуллари ўзаро ҳамкорликдаги ишларни ташкил этишлари, ҳар бир ҳудудда намунали томорқачилар билан тажриба алмашиш мақсадида семинарлар ташкил этиш, ҳудудларга намунали томорқачиларни бириктириш лозимлиги хусусида сўз юритдилар.

Таъкидлаш жоизки, томорқадан унумли фойдаланиш, энг аввало, ишни тўғри режалаштиришдан бошланади. Ерни мақсадли тарзда ишлатиш, замонавий суғориш технологияларидан фойдаланиш, экин турларини илмий асосда танлаш орқали ҳам озгина ерда ҳам катта ҳосил олиш мумкин. Масалан, сабзавот, мева-чева, полиз маҳсулотлари ёки доривор ўсимликларни экиш орқали йил давомида бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар етиштирилади. Бу эса, бир томондан, оила даромадини оширса, иккинчи томондан, ички бозорда нарх-наво барқарорлигига хизмат қилади. Томорқадан унумли фойдаланиш орқали ҳар бир хонадон ўз томорқасида доимий ёки мавсумий иш жойи яратиши мумкин. Айниқса, аёллар ва ёшлар учун томорқачилик орқали ўз бизнесини йўлга қўйиш имконияти очилади.

Тўлқинлик илғор томорқачи Азимжон Мухтаров мавжуд ер имкониятларидан оқилона фойдаланиб, томорқасида карам, 7 сотих иссиқхонасида помидор ва бодринг, булғор қалампири каби сабзавот маҳсулотлари ва турли кўчатларини етиштириб, 2 маротаба яхши ҳосил ва юқори даромад олиб келмоқда.

Семинар иштирокчилари томорқада ташкил этилган ишлар билан яқиндан танишдилар ҳамда ўзаро билим ва тажриба алмашдилар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019