16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 07:32
Сиёсат 👁 352

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳуқуқий асослар кенг тушунтирилди

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳуқуқий асослар кенг тушунтирилди

6 май куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида туман тадбиркорлари билан депутатлар учрашуви ташкил этилди. Унда Қорақалпоғистондаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган Президент Фармон ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан жорий этилган имтиёзлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди ҳамда тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари, мурожаат ва муаммолари тингланди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига Амударё туманидан сайланган депутатлар Санобар Хўжамуродова, Анвар Холимбетов, Илҳом Полвонов, Ғуломжон Ешниёзов, Алимбай Атабаев ва Қувончбой Боймуродовлар иштирок этишди. Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари, маҳаллий тадбиркорлар ҳамда масъул мутасаддилар ҳам йиғилишда қатнашдилар.

Депутатлар томонидан тадбирда ишбилармонларга берилаётган ҳуқуқий ва иқтисодий имкониятлар, уларни амалий ҳаётга татбиқ этиш механизмлари, шунингдек, мавжуд имтиёзлардан самарали фойдаланиш йўллари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Хусусан, депутатлар Санобар Хўжамуродова, Ғуломжон Ешниёзов ва Илҳом Полвоновлар ўз маърузаларида тадбиркорларга амалдаги ҳужжатлар билан берилган имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтдилар. Таъкидланганидек, кўпгина тадбиркорлар ушбу имтиёзлардан тўлиқ фойдаланиш имконига эга бўлса-да, маълум сабабларга кўра, улардан хабардор эмас ёки тўғри фойдалана олмаяпти. Бу эса ҳудуддаги тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришга тўсқинлик қилмоқда.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган бир қатор муҳим Фармон ва Қарорларда назарда тутилган имтиёзлар мазмунини атрофлича тушунтирилди. Хусусан, 2022 йил 31 августдаги Президент Фармонига асосан, 2028 йил 1 январгача Нукус шаҳридан ташқари барча ҳудудларда фаолият юритувчи тадбиркорларнинг фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк ва ер солиқлари ставкалари икки баробар камайтирилган. Шу билан бирга, ижтимоий солиқ 1 фоиз миқдорида тўланади.

Шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари электрон аукцион орқали 50 фоизга камайтирилган бошланғич баҳоларда савдога чиқарилиши, бу эса тадбиркорларга ер ресурсларига эга бўлишни осонлаштириши қайд этилди.

2023 йил 8 августда қабул қилинган Фармонга мувофиқ, кичик ва ёшлар саноат зоналарида инвестиция мажбуриятларини бажарган тадбиркорларга ер участкалари, бинолар хусусийлаштириб берилиши мумкин. Бу орқали ёшлар ва янги бизнес субъектлари ўз фаолиятини барқарор ривожлантириш имконига эга бўлмоқда.

Шу билан бирга, давлат мулки ҳисобланган бинолар 3 ой давомида сотилмаган тақдирда, улар электрон танлов орқали энг яхши таклиф билдирган талабгорга инвестиция киритиш мажбурияти билан берилиши белгилангани ҳам тадбиркорлар учун катта имкониятдир.

2020 йил 11 ноябрдаги Президент қарорига асосан, Қорақалпоғистондаги оғир шароитдаги 45 маҳаллада хизмат кўрсатиш соҳасида янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари 2026 йил 1 январгача бир қатор солиқлардан – фойда, ер, мол-мулк, айланма ва якка тартибдаги даромад солиғидан озод этилган. Бу каби енгилликлар ишсизликни камайтириш ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган муҳим қадамдир.

2022 йил 30 майдаги қарорга кўра, Қорақалпоғистон ҳудудидаги бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини 2027 йил 1 январгача бўлиб тўлаш шарти билан харид қилиш имкони мавжуд. Шунингдек, 3 ой ичида тўлов тўлиқ амалга оширилганда, нархнинг 25 фоизигача чегирма берилиши ҳам назарда тутилган. Бу эса тадбиркорларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашнинг самарали усули ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 майдаги Қарорига мувофиқ Қорақалпоғистонда уч юлдузли тоифага ўтказиладиган меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун Туризмни қўллаб-қувватлаш фонди ҳисобидан 20 миллион сўм миқдорида субсидия ажратилиши белгиланган.

Мулоқот давомида тадбиркорлар нафақат қонуний имтиёзлар тўғрисида аниқ ва ишончли маълумотларга эга бўлдилар, балки ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар ҳам олишди. Тадбир давомида кўплаб тадбиркорлар томонидан амалий таклифлар берилди ва уларнинг ижобий ҳал этилишига эътибор қаратилди. Депутатлар ва мутасаддилар ҳар бир мурожаатни диққат билан эшитиб, ҳуқуқий тушунтиришлар берди ва тегишли йўналишлар бўйича тавсиялар тақдим этдилар.

Айтиш мумкинки, мазкур учрашув Қорақалпоғистонда тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш, уларга яратилган имкониятлар ҳақида аниқ ва манзилли ахборот етказиш, муҳокамалар орқали амалий ечимлар ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этди. Ушбу ташаббуслар маҳаллий ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, иқтисодий фаолликни ошириш ва ҳудудий тараққиётга ҳисса қўшишда катта замин яратади.

Шоҳзод Қурбонбоев.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019