16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 15:40
Жамият 👁 173

МАНҒИТ ШАҲРИ МАҲАЛЛАЛАРИДА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

МАНҒИТ ШАҲРИ МАҲАЛЛАЛАРИДА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Маълумки, аҳоли яшаш манзилларидан оқава сувларини белгиланган муддатларда чиқариб юбормаслик кўпдан-кўп нохуш ҳолатларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Айниқса, оқава сувларининг аҳоли яшаш манзилларида узоқ вақт туриб қолиши натижасида ернинг мелиоратив ҳолати ёмонлашади, шўрланиш даражаси ортиб, аҳоли томорқа ерларида парваришланаётган экинлар, мевазор боғларнинг ҳосилдорлиги кескин камайиб кетади.

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 22 июлдаги “Ичимлик суви таъминоти ва оқава сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги Қонунида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг, шунингдек, мазкур соҳадаги тадбирларда иштирок этиши белгиланган.

Ушбу Қонунда белгиланган вазифаларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йилнинг 19 апрель санасида Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси билан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланган эди. Мазкур Меморандумда тарафлар республика аҳолисини ичимлик суви таъминоти ва оқава сувларни чиқариб юбориш хизматлари билан таъминлаш борасида ўзаро ҳамкорлик қилиши белгиланган.

Ушбу ҳужжат доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Маҳаллалари уюшмаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини назорат қилиш Инспекцияси ва “Қорақалпоқ сув таъминоти” акциядорлик жамиятининг Амударё тумани филиали масъул ходимлари ҳамкорликда назорат ва тарғибот тадбирларини амалга ошириб келмоқдалар.

Ҳамкорликдаги ана шундай назорат тадбирларидан бири жорий йилнинг 18 июнь санасида ҳам ўтказилиб, мазкур тадбирда Дўстлик, Янгиобод ва Фаровон маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари ва аҳоли вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Ўрганишлар жараёнида маҳаллалар аҳолиси томонидан айрим эътирозлар ҳам билдирилди. Тегишли соҳа масъулларига тармоқдаги авария ҳолатлари ўз вақтида бартараф этилиши, ичимлик сувининг етарли босимда ва белгиланган вақтда етказилиши бўйича аниқ кўрсатмалар берилди. Ўз навбатида аҳоли томонидан ичимлик сувининг сифати белгиланган меъёрий талабларга мувофиқлиги ва бошқа камчиликлар мавжуд эмаслиги ҳам билдирилди.

Бундан ташқари, мазкур маҳалла фуқаролар йиғинларида истеъмолчиларнинг “Ичимлик суви таъминоти ва оқава сувларини чиқариб юбориш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига қай даражада амал қилишини аниқлаш мақсадида назорат тадбирлари ҳам олиб борилди. Истеъмолчиларга ичимлик сувидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш, сув таъминоти ташкилоти билан тузилган шартнома шартларига ва унда белгиланган талабларга риоя қилиш юзасидан зарур тавсиялар берилиб, коммунал тўловларни, айниқса ичимлик суви таъминоти ва оқава сувларни чиқариб юбориш хизматларидан фойдаланганлик бўйича тўловларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича тушунтиришлар ҳам олиб борилди.

Қорақалпоғистон Маҳаллалари уюшмаси билан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини назорат қилиш Инспекцияси ҳамда “Қорақалпоқ сув таъминоти” акциядорлик жамияти Амударё туман филиали масъуллари ҳамкорлигида ташкиллаштирилган мазкур назорат тадбири жараёнида ичимлик суви таъминоти ва оқава сувларини чиқариб юбориш борасидаги Дўстлик, Янгиобод ва Фаровон маҳаллалари аҳолисини қийнаб келаётган бошқа муаммолар ҳам атрофлича ўрганилиб, жойида ҳал этилди.

Робия Йўлдошева

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019