16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 07:32
Сиёсат 👁 215

Аҳоли мурожаатлари қабул қилинди, муаммоларга жойида ечим изланди

Аҳоли мурожаатлари қабул қилинди, муаммоларга жойида ечим изланди

Мамлакатимизда олиб борилаётган очиқ ва халқчил бошқарув сиёсатининг амалий ифодаси сифатида жойларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар фуқароларнинг оғриқли муаммоларини бевосита жойига чиққан ҳолда ҳал қилиш, аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини мустаҳкамлашда муҳим воситага айланмоқда.

Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов бошчилигида барча соҳа раҳбарлари иштирокида Жумуртов шаҳарчасида ўтказилган навбатдаги сайёр халқ қабули ҳам ана шу мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Учрашувда овул аҳолиси, маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар ва хотин-қизлар фаол иштирок қилди.

Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан кўплаб масалалар — электр энергиясидаги узилишлар, йўлларнинг яроқсизлиги, мактаб ва боғчалар ҳолати, бандлик, ижтимоий ёрдам, ногиронлик пенсияси, уй-жой таъминоти ва бошқа соҳалардаги муаммолар кўтарилди. Ҳар бир мурожаат алоҳида эшитилди ва масъуллар иштирокида жойида муҳокама қилинди.

Сайёр қабулни кириш сўзи билан очиб берган туман ҳокими Собир Хўжаметов одамлар орасига кириб, уларга қулоқ тутиш, муаммоларга ҳамкорликда ечим топиш бугунги ислоҳотларнинг асосий тамойилига айланганлигини алоҳида таъкидлади.

Учрашув давомида бир қанча мурожаатлардаги масалалар шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Жумладан, бир нафар ногиронлиги бўлган фуқарога тиббий кўрикка йўлланма берилди, ёш тадбиркорнинг кредит масаласи бўйича туман банк мутасаддиларига топшириқ берилди, таъмирталаб аҳволга келган ички хўжалик йўлига маҳаллий бюджет ҳисобидан қум-шағал ётқизиш режалаштирилди.

Айрим масалалар эса вақт ва таҳлил талаб қилганлиги боис, уларни атрофлича ўрганиб, қонуний тартибда ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси қатъий назоратга олинди. Шу билан бирга, сайёр қабул давомида жойлардаги ижтимоий объектларнинг ҳолати ҳам кўздан кечирилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилди.

Маҳалла фаоллари ва нуронийлар бу каби сайёр қабулларни ҳар бир ҳудуд ҳаёти учун долзарб аҳамиятга эга эканлигини эътироф этиб, ташаббус учун миннатдорчилик билдирдилар.

Шунингдек, туман ҳокими Собир Хўжаметов бошчилигида тумандаги тегишли ташкилот ва идоралар вакиллари иштирокида навбатдаги сайёр қабул Жумуртов маҳалласида ташкил этилди. Ушбу учрашув маҳаллий аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларнинг муаммолари, таклиф ва эҳтиёжларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда тезкор ечим топиш мақсадларига йўналтирилди.

Таъкидлаш жоизки, сайёр қабуллар аҳолининг давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлашда, очиқлик ва шаффофликни таъминлашда, энг муҳими, фуқароларнинг оғзаки ёки ёзма мурожаатларини бевосита эшитишда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.

Тадбир давомида фуқаролар томонидан уй-жой масаласи, ичимлик суви, электр энергияси таъминоти, йўлларни таъмирлаш, иш билан таъминлаш, ижтимоий ёрдам ажратиш ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг ҳар бири алоҳида кўриб чиқилди.

Туман ҳокими ва мутасадди раҳбарлар ҳар бир мурожаатчининг масаласини синчковлик билан ўрганиб, айрим мурожаатларга шу жойнинг ўзида ечим топилди. Вақт талаб қиладиган муаммолар бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди ва уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.

Туман ҳокимининг сайёр қабуллари ҳудудларда давом эттирилмоқда. Мақсад — аҳоли муаммосини эшитиш ва имкон қадар ижобий ечим топиш. Энг муҳими эса – халқ ишончини оқлаш.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019