16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 02:07
Маданият 👁 592

Халқ жамоаларининг ҳисобот концерти бўлиб ўтди

Халқ жамоаларининг ҳисобот концерти бўлиб ўтди

Санъат — бу инсон қалби ва халқ руҳиятининг теран ифодасидир. У нафақат бадиий завқ бағишлайди, балки жамият маънавиятини юксалтириш, авлодлар ўртасида руҳий-маънавий боғлиқликни таъминлашда ҳам беқиёс аҳамият касб этади. Хусусан, халқ санъати ўзининг соддалиги, самимийлиги ва чуқур маъно-мазмунига эга бўлган ифодалари орқали миллатнинг тарихи, урф-одатлари, анъаналари ва ҳаёт тарзини ўзида жамлаган. Куй ва қўшиқ, рақс, саҳна кўринишлари, оғзаки ижод намуналари орқали бу бебаҳо мерос асрлар давомида авлоддан авлодга ўтиб келмоқда.

Бугунги кунда ҳам халқ санъати ҳаётимизда муҳим ўрин тутади. Унинг ҳар томонлама ривожланиши, ёш истеъдодлар орқали янада бойиши ва кенг жамоатчиликка тарғиб этилиши миллий ўзлигимизни асраб келмоқда. Айниқса, ҳудудларда фаолият юритаётган халқ жамоалари бу борада муносиб ҳисса қўшиб, маданий меросимизни авлоддан авлодга етказишда муҳим роль ўйнамоқда.

24 июнь куни Амударё тумани Маданият бўлими ҳовлисида халқ жамоаларининг дастлабки 6 ойлик фаолиятига бағишланган ҳисобот концерти бўлиб ўтди. Тадбир “Учқун” ашула ва рақс халқ ансамбли, “Офарин” фольклор-этнографик халқ жамоаси ҳамда “Жайҳун мўъжизаси” анъанавий саҳна цирк халқ жамоаларининг ижодий чиқишлари билан иштирокчиларга хуш кайфият улашди.

Халқ жамоалари томонидан тақдим этилган ранг-баранг куй ва қўшиқлар, нафис рақслар, халқ ижоди намуналари ва саҳна томошалари иштирокчиларда унутилмас таассурот қолдирди. Тадбирда ўзбек ва қорақалпоқ халқ куйлари, Хоразм халқ мусиқалари ҳамда Комилжон Отаниёзов, Отажон Худайшукуров ва бошқа устоз санъаткорлар ижодига мансуб куй-қўшиқлар ижро этилди.

Шу билан бирга, концертда миллий ва замонавий эстрада куй-қўшиқлари ҳам ижро қилинди. Бу, айниқса, ёшлар томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди.

Тадбир давомида халқимизнинг маданий меросини асраб-авайлаш, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, ижодий фаолиятини мунтазам йўналтириш ва кенг оммага танитиш, шунингдек, ёш авлодни санъатга қизиқтириш, она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этишдаги самарали фаолияти учун халқ жамоалари туман ҳокимлиги томонидан “Ташаккурнома” билан тақдирланди. Бу каби эътироф ижодкорлар учун катта куч, янги илҳом ва масъулият манбаи бўлиб хизмат қилади.

Концерт дастуридан жой олган халқ қўшиқлари, миллий қадриятларимиз акс этган саҳна кўринишлари барчага бирдек манзур бўлди. Айниқса, ёш авлоднинг санъатга бўлган қизиқишини ошириш, уларни халқ ижодига ҳурмат руҳида тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида халқ жамоаларининг ўрни алоҳида эътироф этилди.

Тадбир якунида туман Маданият бўлими мудири Мурод Ибрагимов сўзга чиқиб, халқ санъати ва халқ жамоаларининг миллий маданиятимиздаги ўрнига тўхталди. Халқ ижоди миллат маънавиятининг таянчи экани, бундай жамоаларнинг маданий ҳаётимиздаги аҳамияти алоҳида таъкидланди. Шунингдек, барча иштирокчиларга, фаол санъаткор ва тадбир ташкилотчиларга самимий миннатдорлик билдирди.

Халқ санъати — бу халқнинг ўтмишини, бугуни ва келажагини боғловчи маънавий кўприкдир. У орқали миллат ўз ўзига, ўз тарихи ва қадриятларига янгича нигоҳ билан қарайди. Ушбу концерт дастури нафақат ҳисобот, балки халқ санъатига бўлган муҳаббат ва эҳтиром намунаси, миллий қадриятларимизни асраб-авайлашга қаратилган муҳим маънавий тадбир бўлди.

Шубҳасиз, бундай маънавий-маърифий тадбирлар ёш авлодни санъат орқали Ватанга муҳаббат, миллий ғурур ва фидойилик руҳида тарбиялашда, халқимизнинг юксак маданияти ва анъаналарини янада кенг тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этади.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026