16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:27
Сиёсат 👁 221

Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепцияси тасдиқланди

Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепцияси тасдиқланди

2025 йил 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-98-сонли Фармони қабул қилинди. Ушбу Фармон мамлакатимизда халқ ҳокимиятчилигини тўлақонли рўёбга чиқариш, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ролини янада оширишга қаратилган муҳим ҳужжатдир. Янгиланган Конституциямизда белгиланган “Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким” тамойилини амалиётга татбиқ этишда бу Фармон дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Фармоннинг асосий мақсади — маҳаллий даражада халқ ҳокимиятчилигини тўлақонли рўёбга чиқариш, фуқароларнинг маҳаллий бошқарувда кенг иштирок этишини мустаҳкамлаш, ижро ҳокимияти органларининг халқ вакиллари олдидаги ҳисобдорлигини оширишдан иборат. Шунингдек, ҳудудий бошқарувни аҳоли манфаатларига хизмат қилиш тамойили асосида номарказлаштириш ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг халқаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ҳам Фармоннинг устувор йўналишларидан биридир.

Фармоннинг асосий мақсадлари ва янгиликларига эътибор қаратадиган бўлсак, унда маҳаллий Кенгашларнинг ваколатларини кенгайтириш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича қатор муҳим чора-тадбирлар белгиланган. Жумладан, давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини белгилаш, дафн этиш жойларини сақлаш қоидалари ва хизмат кўрсатиш тарифларини тасдиқлаш, ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш, йўлларнинг айрим қисмларида ҳаракатланиш тезлигини оширишга ёки камайтиришга (тегишли йўл белгилари ўрнатиб) рухсат бериш каби ваколатлар маҳаллий Кенгашларга ўтказилмоқда. Бу эса маҳаллий Кенгашларнинг ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларга бевосита таъсир кўрсатиш имкониятини янада оширади.

Шу билан бирга, Фармонда бюджет лойиҳасини ишлаб чиқишда маҳаллий Кенгаш депутатларининг бевосита ташаббуси асосида харажатларнинг муайян қисмини шакллантириш амалиёти йўлга қўйилиши алоҳида эътиборга лойиқ. Бу депутатларнинг ўз сайловчилари манфаатларини ҳимоя қилиш ва ҳудуд эҳтиёжларини қондиришдаги ролини кучайтиради. Олий Мажлис палаталари ҳузуридаги ёшлар парламентлари тажрибасидан келиб чиқиб, маҳаллий Кенгашлар қошида Ёшлар гуруҳлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва илмий доиралар вакилларидан иборат Маслаҳат гуруҳларининг ташкил этилиши жамоатчиликнинг қарор қабул қилиш жараёнларидаги иштирокини кенгайтиради. Маҳаллий Кенгашлар котибиятлари фаолиятини ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан мустақил молиявий ҳисоб-китоб тизими жорий этилиши уларнинг самарали фаолият юритиши учун муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши раиси ўринбосари институтининг ташкил этилиши ҳам маҳаллий Кенгашлар фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Фармонда вилоят, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлигига номзодларни тегишли маҳаллий Кенгашлар доимий комиссияларида дастлабки тарзда муҳокама қилиш ва Кенгаш сессияларида улар томонидан ўз йўналишлари бўйича ҳудудни ривожлантириш дастурларини тақдим этиш тартибининг жорий этилиши ижро ҳокимиятининг Кенгашлар олдидаги ҳисобдорлигини оширади. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг айрим муҳим ижтимоий масалалар юзасидан ахборотларини эшитиш бўйича “Кенгаш соати” институтининг жорий қилиниши ҳам депутатларнинг назорат функцияларини кучайтиради. Энг муҳими, маҳаллий Кенгаш қарорларини қабул қилиш жараёнларининг очиқлигини таъминлаш мақсадида фуқароларнинг сессия ишини бевосита кузатиш имкониятининг яратилиши халқнинг ҳокимиятга бўлган ишончини оширади ва шаффофликни таъминлайди.

Фармоннинг яна бир муҳим жиҳати – маҳаллий Кенгашлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш ва “E-Kengash” электрон платформасини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлардир. Рақамли технологиялар вазирлигига “E-Kengash” электрон платформасини “қулайлик — соддалик — хавфсизлик” тамойили асосида доимий такомиллаштириб бориш вазифаси юклатилган. Бу платформада ҳужжатларни хавфсиз электрон архивда (блокчейн) сақлаш, катта ҳажмли маълумотлар билан ишлашда тезкорлик ва қулайлик яратиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва киберҳужумларнинг олдини олиш бўйича ишлар амалга оширилади. Шунингдек, Кенгаш раисини биометрик идентификациялаш (Face ID) технологияларини жорий этиш, сунъий интеллект технологиялари асосида қарор лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш имкониятлари яратилади.

Бундан ташқари, маҳаллий Кенгашлар сессияларини онлайн трансляция қилиш, уларнинг фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва “E-Kengash” платформасида электрон рейтинг юритиш, қарорлар ижросини назорат қилиш жараёнларини рақамлаштириш, электрон стенограмма юритиш ва автоматик баённомаларни шакллантириш каби янгиликлар жорий этилади. Буларнинг барчаси маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг шаффофлигини, самарадорлигини ва халққа яқинлигини таъминлашга хизмат қилади.

Ушбу Фармоннинг амалга оширилиши натижасида маҳаллий Кенгашлар ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг назорат фаолияти самарадорлиги сезиларли даражада ошади. Ҳудуд манфаатларига оид ҳамда аҳоли томонидан кўтарилаётган муҳим ва долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича имкониятлар кенгаяди. Қарор қабул қилиш жараёнларида очиқлик ва шаффофлик тўлиқ таъминланади, маҳаллий Кенгашларнинг норма ижодкорлиги фаолияти сифати ошади. Нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда илмий доиралар вакилларининг маҳаллий Кенгаш ишида фаол иштироки таъминланади. Депутатлар ва котибият ходимларининг малакасини тизимли равишда ошириб бориш тизими йўлга қўйилади. Рақамлаштириш орқали бюрократиянинг олди олинади ва сайловчилар билан муносабатларда қулайликка эришилади. Энг муҳими, маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятининг кафолатлари кучайтирилади, бу эса уларнинг ўз вазифаларини янада самарали бажаришига замин яратади.

Фармонда белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳудудларимиз ривожига, халқимиз фаровонлигининг янада ошишига хизмат қилишига ишонаман. Биз – депутатлар, ушбу ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз ва уларни амалга оширишга ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Ғ.Ешниёзов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019