16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 15:41
Жамият 👁 309

14 лойиҳага салкам 1,5 млрд сўм: грант танлови ғолибларига сертификатлар топширилди

14 лойиҳага салкам 1,5 млрд сўм: грант танлови ғолибларига сертификатлар топширилди

17 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси биносида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва мазкур фонднинг Қорақалпоғистон бўлинмаси томонидан эълон қилинган давлат грантлари танловининг ғолибларига сертификатларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил қилинди. Матбуот анжуманида Жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси раҳбари Парахат Турдимуратов фонд томонидан эълон қилинган давлат ижтимоий буюртмалари, келгусида режалаштирилган грант танловларининг йўналишлари ҳамда танловда қатнашиш шартлари ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Жумладан, маданий мерос ва туризм соҳаларини ривожлантириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг давлат ижтимоий буюртмалари бўйича эълон қилинган ташловда фуқаролик жамияти институтлари иштирок этиши мумкин. Ушбу лойиҳаларини амалга ошириш учун жами 2,5 миллиард сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Шундан кейин грант танлови ғолибларига сертификатларни топшириш маросими бошланди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Рустам Сапарбаев, Жўқорғи Кенгеснинг қўмита бошлиғи Шарапат Отемисов ва бошқалар сўзга чиқиб, Президентимизнинг 2024 йил 26 августдаги фармони давлат ва жамият ҳаётида фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини янада оширишга хизмат қилаётганини қайд этди.

Ҳудудларда сақланиб қолаётган муаммоларни фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда ҳал этиш, уларнинг ташаббусларини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида жорий йилда Парламент комиссияси аъзолари ва Жамоат фонди вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ҳудудларда бўлиб, ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни аниқлаган ва ушбу муаммоларнинг ечимига қаратилган давлат гранти танлови эълон қилинган эди.

Аҳолининг бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш, атроф-муҳит ва санитария-гигиена шароитини яхшилаш, таълим, маданият ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини жорий этиш, коррупцияга қарши курашиш каби йўналишларни қамраб олган грант танловига фуқаролик жамияти институтларидан кўплаб лойиҳалар келиб тушди.

Жумладан, Қорақалпоғистонда фаолият юритувчи фуқаролик жамияти институтларидан Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоатчилик фонди томонидан эълон қилинган танловга 64 та, Жамоатчилик фондининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан эълон қилинган танловга эса 40 та ташкилот махсус платформа орқали ўз лойиҳаларини тақдим қилган.

Парламент комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси кесимида 14 лойиҳа ғолиб деб топилди ва лойиҳаларга жами 1 млрд 456 млн сўм маблағ ажратилди.

Тадбир давомида грант танлови ғолибларига махсус сертификатлар тантанали тарзда топширилди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019