16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 02:59
Фан ва таълим 👁 254

ТУМАН МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ

ТУМАН МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ

Халқимизни коррупцияга қарши курашишда бирдамлик ва ҳамжиҳатликка даъват этиш, уларнинг онгида бу ёқимсиз иллатга нисбатан муросасизлик туйғусини шакллантиришда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, давлат ва жамоат ташкилотлари билан бирга нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг муносиб ҳиссаси бор. Бу борада Амударё телевидениеси таҳририятининг Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Қорақалпоғистон бўлими томонидан молиялаштирилган “Коррупция — давлат ва жамият тараққиётига таҳдид” номли грант лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Лойиҳа коррдинаторлари томонидан ўтказилаётган учрашувларда давлат хизматчиларига коррупциянинг зарарли оқибатлари ҳақида маълумотлар берилиб, давлат хизматларидан фойдаланувчиларга коррупцияга қарши курашувчи ваколатли тузилмаларнинг “Ишонч телефонлари”, “Call марказлари” ҳақида маълумотлар тақдим этилмоқда ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича қонунчиликдан кўчирмалар тарқатилмоқда.

23 сентябрь куни Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими биносида соҳа вакиллари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда ҳам бўлим тасарруфидаги таълим-тарбия муассасаларида коррупцияга қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишлар атрофлича муҳокама этилиб, ўсиб келаётган ёш авлод онгида коррупцияга нисбатан муросасизлик туйғусини шакллантириш борасида қимматли фикрлар билдирилди.

Тадбирда Амударё телевидениеси таҳририятининг “Коррупция — давлат ва жамият тараққиётига таҳдид” номли грант лойиҳаси координатори Робия Йўлдошева мазкур лойиҳани амалга оширишдан кўзланган мақсад ва кутилаётган натижалар ҳақида сўз юритди. Шу билан бирга, коррупция иллатига нисбатан ўсиб келаётган ёш авлод онгида муросасизлик туйғусини шакллантиришда таълим-тарбия муассасалари, айниқса, педагог кадрларнинг роли муҳимлигини алоҳида эътироф этди. У ўз нутқида иштирокчилар эътиборини коррупцион жиноятлар бўйича статистикага қаратиб, бу борада янада жипслик билан кураш олиб бориш зарурлигини таъкидлади.

Қайд қилинганидек, коррупцион жиноятларнинг асосий қисми пора олиш, пора бериш, фирибгарлик, манфаатлар тўқнашуви натижасида содир этилган ва энг кўп жиноят ҳамда қонунбузарлик ҳолатлари соғлиқни сақлаш, таълим, бошқарув органлари, кадастр хизмати ва солиқ тизимига тўғри келади. Ўзбекистонда фақат ўтган 2024 йил давомида коррупцион жиноятлари учун 7354 киши жазоланган. Судланганлар ва зарарлар бўйича статистикада Қорақалпоғистон Республикаси 5-ўринда, яъни, 2024 йил давомида 554 нафар шахс коррупцион жиноятга қўл урган.

Тадбир давомида иштирокчиларга давлат органларининг коррупцияга қарши курашувчи ваколатли тузилмаларининг “Ишонч телефонлари”, “Call марказлари” ҳақидаги маълумотлар, қонунчилик ҳужжатларидан кўчирмалар, буклетлар ва флаерлар тарқатиб, бўлим биносининг кириш қисмига ва ходимларнинг хизмат хоналарига “Коррупцияга йўқ денг!” мавзусидаги кўргазмали лавҳаларни жойлаштирдилар ҳамда бўлим мутахассисларига коррупцион ҳолатлар содир бўлишининг олдини олишга қаратилган маслаҳат ва тавсиялар бердилар.

Бу каби тушунтириш-тарғибот тадбирлари таълим соҳасини коррупциядан холи соҳага айлантириш борасидаги ишларга ҳисса қўшиши шубҳасиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019