16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:34
Саломатлик 👁 425

Уйшин маҳалласида янги тиббиёт маскани фойдаланишга топширилди

Уйшин маҳалласида янги тиббиёт маскани фойдаланишга топширилди

6 октябрь санаси Амударё туманининг олис ва чекка ҳудудларидан бири — Уйшин маҳалласи аҳолиси учун унутилмас, тарихий кунлардан бири бўлди. Шу куни маҳалла аҳли узоқ йиллар давомида орзиқиб кутган янги оилавий шифокорлик пункти фойдаланишга топширилди.

Мазкур замонавий тиббиёт маскани маҳалла аҳолиси ҳаётида катта қулайлик яратади. Чунки илгари Уйшин маҳалласи аҳолиси Қипчоқ шаҳарчаси ҳудудидаги 1-сонли оилавий поликлиникага бориб тиббий хизмат олишга мажбур эди. Поликлиника маҳалладан 8–9 чақирим узоқликда жойлашгани, айниқса қишнинг изғиринли кунларида ёки ёзнинг жазирама иссиғида транспорт воситаси топиш мушкуллиги сабабли, бу йўл кексалар ва ёш болали аёллар учун айниқса оғир кечарди.

Аҳолининг ана шундай эҳтиёжини инобатга олган ҳолда, саховатпеша тадбиркорнинг ташаббуси қўллаб-қувватланди ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Уйшин маҳалласи ҳудудида янги тиббий пункт қуриш лойиҳаси тасдиқланди. Энг эътиборлиси шундаки, мазкур иншоот тўлиқ тадбиркор ҳомийлигида барпо этилди — бу эса хусусий секторнинг ижтимоий соҳадаги фаол иштирокининг ёрқин намунаси бўлди.

Очилиш маросимида туман ҳокимлиги масъуллари, соғлиқни сақлаш тизими раҳбарлари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла аҳолиси иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ушбу хайрли ташаббус учун саховатпеша тадбиркорга чуқур миннатдорчилик билдириб, унинг маҳалла аҳолиси фаровонлиги йўлида амалга оширган эзгу ишларини юксак эътироф этдилар. Тадбиркорнинг халқ манфаати йўлидаги бунёдкорлик ишлари, нафақат Уйшин маҳалласи аҳолиси учун қулайлик яратди, балки унинг ижтимоий масъулияти, ватанпарварлик ва меҳр-оқибат каби фазилатларининг ёрқин намунаси бўлди.

Бу каби хайрли ишлар замирида инсон саломатлигини асраш, жамият фаровонлигига ҳисса қўшиш каби эзгу мақсадлар мужассам. Шунинг учун ҳам бу ташаббус жамоатчилик томонидан эътироф этилиб, фидойи тадбиркорнинг меҳнатлари алоҳида қадрланди.

Табрик ва қутловлардан кейин рамзий тасма кесилиб, замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган янги бино ўз фаолиятини бошлади.

Ушбу замонавий тиббий пункт ультра товуш текшируви, электрокардиограф, тиш даволаш ускуналари, компьютер техникалари ва бошқа илғор тиббий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган. Эндиликда Уйшин маҳалласи аҳолиси бирламчи тиббий хизматлардан маҳалласининг ўзида, қулай ва тезкор тарзда фойдаланиш имконига эга бўлди.

Бу нафақат тиббиёт инфратузилмасининг кенгайиши, балки одамлар ҳаёт сифатининг ошиши, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш йўлидаги навбатдаги муҳим қадамлардан биридир.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026