16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:36
Фан ва таълим 👁 346

Амударё туман ҳокими “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Амударё туман ҳокими “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Таълим ва тарбия – ҳар бир жамият тараққиётининг пойдевори, келажак авлоднинг интеллектуал ва маънавий камолоти гаровидир. Шу йўлда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида таълим тизимини ривожлантириш, ўқитувчилар меҳнатини қадрлаш ва ўқувчиларга замонавий шароит яратиш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган раҳбарлар алоҳида эътироф этилмоқда.

Шу ўринда Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметовнинг таълим соҳасидаги самарали фаолияти ҳам муносиб қадрланиб, у Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ушбу юксак мукофотни Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Гулистан Кожабаева тантанали равишда топширди. Вазир ўз нутқида туман ҳокимининг таълим-тарбия соҳасидаги ташаббуслари, замонавий мактаблар қурилиши, ўқитувчилар учун яратилаётган шароит ва ўқувчиларнинг таълим олиши учун қулай муҳит яратилганини алоҳида эътироф этди.

Дарҳақиқат, сўнгги икки йил давомида Амударё туманида таълим тизимини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан, туманда 6 та янги мактабгача таълим ташкилоти қурилиб, болажонлар учун қулай ва замонавий муҳит яратилди. 31-, 46- ва 48-сонли мактаблар бинолари қайта реконструкция қилиниб, янги қўшимча бинолар барпо этилди. 59- ва 68-сонли умумтаълим мактаблари бинолари эса тўлиқ янгидан қурилди. 40-, 67- ва 48-сонли мактабларда замонавий ёпиқ спорт заллари ҳамда спорт майдончалари бунёд этилди. Шунингдек, 42-, 35- ва 60-сонли мактабларга жами 359 миллион сўм маблағ ҳисобига янги компьютер жиҳозлари олиб берилиб, ўқув жараёнлари рақамлаштирилди. Ушбу амалий ишлар туманда таълим соҳасининг сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилишига хизмат қилмоқда.

Туман ҳокими Собир Хўжаметов ўз нутқида ушбу мукофот бутун Амударё таълим жамоасининг фидокорона меҳнатига берилган юксак эътироф эканини таъкидлади. “ Таълим – бу юрт келажаги. Биз ўқитувчиларимизни эъзозлаш, болаларимиз учун замонавий шароит яратиш ва ҳар бир таълим муассасасини янгилаш йўлида изчил ишлашда давом этамиз”, – деди туман ҳокими ўз нутқида. 

Тадбирда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғаш Шомуратов ҳам сўзга чиқиб, сўнгги йилларда туман ҳокимлиги ташаббуси билан таълим муассасаларида амалга оширилаётган инфратузилма янгиланишлари, ўқувчилар ва педагоглар учун яратилаётган шароитлар таълим сифатининг ошишига катта туртки бўлганини қайд этди.

Бугун Амударёда таълимга қаратилаётган эътибор – эртанги кун, ёш авлоднинг бахтли келажагига қаратилган энг муҳим сармоя, “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони эса ана шу фидокорлик ва масъулиятли меҳнатнинг эътирофидир.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026