16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:35
Фан ва таълим 👁 382

"Касблар фестивали" ва "Меҳнат ярмаркаси" ўтказилди

"Касблар фестивали" ва "Меҳнат ярмаркаси" ўтказилди

Ёшларни ҳаётга тайёрлаш, уларнинг касб-ҳунар кўникмаларини ошириш ва бандлигини таъминлашга қаратилган тизимли ишлар доирасида Амударё туманида “Касблар фестивали” ҳамда “Меҳнат ярмаркаси” тадбирлари бўлиб ўтди. Тумандаги 2-сонли политехникумда ташкил этилган тадбир ёшлар ва иш берувчилар ўртасида мустаҳкам кўприк вазифасини ўтади.

Тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов бошчилигидаги раҳбарлар, тумандаги йирик корхона ва ташкилотлар вакиллари, тижорат банклари масъуллари ҳамда юзлаб ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирни очиб берган туман ҳокими Собир Хўжаметов ўз нутқида бугунги кунда юртимизда ёшларнинг касб-ҳунар эгаллашига шароит яратиш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида кенг имкониятлар яратилаётганини алоҳида таъкидлади.

Дарҳақиқат, касб-ҳунар ўрганиш ёшлар учун ҳаётий заруратдир. Бугунги рақобатли меҳнат бозорида анъанавий ва замонавий касб сирларини мукаммал эгаллаш муҳим аҳамиятга эга. Касб эгаси бўлган ёшлар ўз ҳаётининг меъмори, жамиятнинг таянчи, Ватан тараққиётининг таянч кучидир. Шу боис давлатимиз томонидан ҳар бир ҳудудда касб-ҳунар ўқув масканларини модернизация қилиш, замонавий техникалар билан таъминлаш ва ёшларни амалий кўникмалар билан қуроллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сабаби, ўз касбининг устаси бўлган ёшлар ҳаётда ўз ўрнига ва жамиятда муносиб обрў-эътиборга эга бўлади.

Тадбир давомида сўзга чиққан ташкилот ва муассасалар вакиллари ёшлар учун мавжуд имкониятлар, амалий ўқув дастурлари, таълим ва ишга жойлашиш масалалари бўйича батафсил маълумот беришди. Хусусан, туман 1-сонли муҳандислик техникуми директори Шуҳрат Матризаев сўзга чиқиб, техникумда ташкил этилган 18 та касб-ҳунар йўналиши бўйича ўқув курслари хусусида маълумот берди.

"Касблар фестивали" доирасида политехникум ўқувчилари томонидан пазандачилик, тикувчилик, дизайнерлик, пайвандлаш ва бошқа йўналишларда яратилган ижодий ишлардан иборат кўргазма намойиш этилди. Ёшларнинг қўл меҳнати билан тайёрлаган буюмлар, техник ишланмалар ва креатив ғоялар тадбир иштирокчиларида, айниқса, иш берувчиларда катта таассурот қолдирди.

Тадбирнинг иккинчи қисми – "Меҳнат ярмаркаси" ёшлар учун амалий имконият майдонига айланди. У ерда турли корхона ва ташкилотлар вакиллари томонидан бўш иш ўринлари таклиф этилди. Ёшлар иш берувчилар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имкониятига эга бўлдилар. Шунингдек, бандлик ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари томонидан ёшларга имтиёзли кредитлар, субсидиялар ва ўз бизнесини бошлаш бўйича муҳим маслаҳатлар берилди.

Бу каби тадбирлар ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишлари, касб-ҳунар эгаллашлари ва келажак ҳаётга пухта тайёрланишида муҳим восита саналади.

Чарос Арслонова, Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026