16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:34
Сиёсат 👁 929

Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини такомиллаштириш юзасидан семинар ташкил этилди

Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини такомиллаштириш юзасидан семинар ташкил этилди

Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва давлат бошқарувида халқ вакиллигини кучайтириш борасидаги тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар, авваламбор, Олий Мажлиснинг ваколатларини кенгайтириш, маҳаллий Кенгашларнинг мустақиллигини ошириш, ижро ҳокимияти органлари устидан депутатлик назоратини кучайтириш ва “халқчил давлат” тамойилини амалда рўёбга чиқаришни ўз ичига олади. Айниқса, жойларда маҳаллий ижро органлари раҳбарларининг масъулиятини оширишга қаратилган аниқ механизмлар жорий этилмоқда.

Айни шу мақсадда, 5 ноябрь куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида “Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини намунали ташкил этиш” мавзусида кўргазмали семинар ташкил этилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази томонидан тасдиқланган режага асосан ўтказилди. Семинарнинг асосий мақсади Сенат Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини намунали ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга қаратилди. Мазкур қарор асосида Нукус шаҳар Кенгашининг фаолияти тасдиқланган меъёрлар асосида тўлиқ йўлга қўйилган. Эндиликда Нукус шаҳар Кенгашининг тажрибасини ҳудуддаги бошқа маҳаллий Кенгашларга ҳам татбиқ этиш ва маҳаллий вакиллик органлари фаолиятини янада жонлантириш кўзда тутилмоқда.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат органларининг очиқлигини таъминлаш масалалари қўмитаси раиси Шарапат Отемисов, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Собир Хўжаметов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига Амударё туманидан сайланган депутатлар, туман Кенгаши депутатлари, Кенгаш ҳузуридаги “Ёшлар маслаҳат гуруҳи” аъзолари, сиёсий партиялар раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Семинарда асосий эътибор “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг доимий комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги масалага қаратилди. Ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар доимий комиссияларнинг йиллик иш режаларини аниқ муаммолар ва аҳоли мурожаатлари асосида шакллантиришни, қабул қилинган қарорлар ижроси устидан қатъий депутатлик назоратини ўрнатишни ҳамда ижро ҳокимияти идоралари раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиб боришни тақозо этади. Самарали фаолият – бу қоғоздаги ҳисоботлар эмас, балки жойлардаги реал ижобий ўзгаришлар демакдир.

Мазкур масала юзасидан Кенгашнинг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Мадамин Казаков, Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Яхшимурат Аҳмедовлар сўзга чиқиб, доимий комиссияларнингфаолияти ҳақида маълумотлар бердилар ҳамда уни келгусида янада такомиллаштириш юзасидан фикр-мулоҳазаларини баён қилдилар.

Депутатлар томонидан Кенгашнинг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси, халқ вакилларининг аҳолининг муаммоларини ҳал этишдаги ўрни, шунингдек, давлат органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, депутатларнинг маҳаллий бюджетни тасдиқлаш ва унинг ижросини назорат қилишдаги ролини кучайтириш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурларнинг ижросини назорат қилиш, сайёр қабуллар орқали аҳоли билан бевосита мулоқотни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди. Кенгаш сессияларини ижтимоий тармоқлар орқали жонли эфирга узатиш, қабул қилинган қарорларни очиқ эълон қилиш ва жамоатчилик эшитувларини ўтказиш амалиётини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Тадбир доирасида иштирокчилар маҳаллий Кенгаш фаолиятининг намунавий модели, депутатларнинг ташаббуслари ҳамда уларнинг жойлардаги аҳоли билан ўзаро ҳамкорлик механизмлари билан яқиндан танишдилар. Айнан шу механизмлар орқали депутатлик корпуси аҳолининг ҳаётий муаммоларига тезкор ечим топишда кўприк вазифасини бажариши лозимлиги қайд қилинди.

Мазкур семинар маҳаллий Кенгашлар фаолиятини янада такомиллаштириш, депутатлар ташаббускорлигини ошириш ва уларнинг жамият ҳаётидаги ролини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бу эса кучли ва халқчил вакиллик органини шакллантириш орқали ҳудудларни ривожлантириш стратегиясини изчил амалга ошириш учун мустаҳкам асос яратади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026