16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 15:39
Жамият 👁 343

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ҚОЗИЁТИ ИШЧИ ГУРУҲИ АМУДАРЁ ТУМАНИДА ХАЙР-САХОВАТ ТАДБИРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРДИ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ҚОЗИЁТИ ИШЧИ ГУРУҲИ АМУДАРЁ ТУМАНИДА ХАЙР-САХОВАТ ТАДБИРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРДИ

Ислом дини таълимотида оғир вазиятга тушиб қолган инсонлар ҳолидан хабар олиш, муҳтож ва ногиронлиги бор бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида  хайр-эҳсон тадбирларини амалга ошириш энг хайрли ва савоб амаллардан саналади.

Қорақалпоғистон Мусулмонлари Қозиёти томонидан Республика ҳудудларидаги масжидлар имом-хатиблари ҳамда туманлар бош имом-хатиблари иштирокида мунтазам равишда хайр-эҳсон тадбирлари ташкил этилиб, савобли амалларнинг аҳамияти юзасидан жойлардаги имом-хатибларга зарур кўрсатмалар бериб борилади. Бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш ва Республика ҳудудларидаги жомъе масжидлари фаолиятини замон талаблари даражасида ташкил этиш мақсадида нуфузли имом-хатиблардан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, мазкур ишчи гуруҳ аъзолари билан жойларга чиққан ҳолда хайр-саховат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Қозиёти қозисининг ўринбосари Икрам Шерниязов раҳбарлигидаги 14 кишидан иборат ишчи гуруҳ Амударё туманида бўлишиб, туманда фаолият олиб бораётган жомъе масжидлари имом-хатиблари билан учрашиб, мулоқотда бўлдилар.

Тумандаги “Юсуф эшон бобо” жомъе масжидида бўлиб ўтган учрашувда Амударё туманида фаолият юритаётган имом-хатиблар фаолиятини янада самарали ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. Туманнинг бош имом-хатиби Абдураҳмон Матсапаев мазкур учрашувни ўтказишдан кўзланган мақсад эҳтиёжманд, оғир вазиятларга тушиб қолган ва бемор инсонлар ҳолидан хабар олиш ва уларни қўллаб-қувватлаш орқали ижтимоий фаоллигини оширишдан иборат эканлиги тўғрисида сўз юритди. Шу билан бирга, Амударё туманидаги жомъе масжидларининг имом-хатиблари томонидан амалга оширилаётган хайр-саховат ишлари ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Шундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Қозиёти қозисининг ўринбосари Икрам Шерниязов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги 14 та маҳаллаларга бориб, ҳар бир маҳалладан 5 тадан кам таъминланган ва ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олдилар. Ҳар бир оила аъзолари билан самимий мулоқотда бўлдилар ва уларни қийнаб келаётган дард-у ташвишларини тингладилар.

Тадбир давомида маҳаллаларда истиқомат қилувчи 70 та кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга жами 11 миллион сўмлик совғалар берилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан амалга оширилган бу каби хайр-саховат тадбирлари кам таъминланган ва бемор фуқаролар, шунингдек, оғир вазиятга тушиб қолган шахслар қалбларига таскин, кўнгилларига хушнудлик бағишлаб, инсонпарварлик ва ҳалоллик, адолатпарварлик тамойилларига асосланган исломий қадриятларга ишонч туйғуларини янада мустаҳкамлади.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019