16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 03:18
Сиёсат 👁 793

КОНСТИТУЦИЯ — ХАЛҚ ИРОДАСИДАН ТУҒИЛГАН БОШ ҚОМУСИМИЗДИР

КОНСТИТУЦИЯ — ХАЛҚ ИРОДАСИДАН ТУҒИЛГАН БОШ ҚОМУСИМИЗДИР

Ҳар бир халқнинг тарихида шундай унутилмас саналар бўладики, у кунлар йиллар оша ўз аҳамиятини йўқотмайди, балки янгича маъно касб этиб боради. 8 декабрь — Ўзбекистон халқи учун ана шундай улуғ санолардан бири. Чунки шу куни мамлакатимизнинг бош Қонуни — Конституция қабул қилинган.

Конституция — бу шунчаки ҳуқуқий ҳужжат эмас. Бу халқнинг иродаси, мустақилликнинг мезони, келажакка бўлган ишончидир. Унда энг муҳим ҳақиқат қатъий белгиланган: инсон қадри ҳамма нарсадан устун. Фуқароларнинг эркин яшаши, ўз фикрига эга бўлиши, таълим олиши, меҳнат қилиши, орзу қилиши — буларнинг барчаси айнан бош Қонунимизда ўз ифодасини топган.

Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг таг-заминида ҳам шу Конситутция руҳияти ётади. Янги Ўзбекистон деган тушунча — адолатли жамият, кучли фуқаролик позицияси, ёшлар учун кенг имкониятлар деганидир. Буларнинг барчаси бош Қонунимиздаги тамойиллар билан уйғунликда ҳаётга татбиқ этиляпти.

 

Ёшлар — жамиятнинг энг катта кучи, энг катта ишончи. Бугун уларга яратилаётган шароитлар, таълимдаги ўзгаришлар, инновацион имкониятлар, тадбиркорликка берилаётган кенг йўл — Конституциянинг амалдаги натижасидир. Зеро, эртанги кун айнан бугунги ёшлар қўлида. Уларнинг билимли, ташаббускор, ватанпарвар бўлиб вояга етиши — давлатимиз тараққиётининг асоси ҳисобланади.

8 декабрни нишонлар эканмиз, биз Конституцияни фақат бир кун эслаб қолмаймиз. Балки унинг ҳар бир банди — бизнинг тинчлигимиз, эркинлигимиз, фаровонлигимизни ҳимоя қилаётганини яна бир бор англаймиз. Конституция — биз яшаётган ҳаётнинг қоидалари, адолатнинг мезони, давлат ва халқ ўртасидаги ишонч кўпригидир.

Шу боис бу ҳужжатни ҳурмат қилиш, унга амал қилиш, уни англаш — ҳар бир фуқаронинг шарафли бурчидир. Бош Қонунимизга содиқлик эса — юрт келажагига содиқлик демакдир.

Конституция — бугуннинг барқарорлиги, эртангининг ишончи ва келажак авлодларнинг мустаҳкам пойдеворидир.

8 декабрь — ана шу пойдеворнинг юксак қадрияти сифатида нишонланадиган кунидир.

Шаҳло Янгибоева, Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети 3-босқич талабаси 

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019