16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 03:20
Сиёсат 👁 882

АМУДАРЁДА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ ВА ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРНИНГ 34 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

 АМУДАРЁДА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ ВА ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРНИНГ 34 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Ватанни ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаро учун энг улуғ ва шарафли бурч ҳисобланади. Бу бурч фақат ҳарбий хизматни эмас, балки она юртга муҳаббат, тинчлик ва барқарорликни асраш йўлидаги фидокорона меҳнатни ҳам ўз ичига олади. Мамлакатимизда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбирлари ана шу юксак ғояларни тараннум этмоқда. Шу қутлуғ сана муносабати билан Амударё тумани маданият марказида ташкил этилган тантанали маросим ҳам мазмун-моҳияти, кўлами ва таъсирчанлиги билан алоҳида аҳамият касб этди.

Байрам тадбири аввалида маданият маркази фойесида ташкил этилган кўргазма иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Кўргазмада куч ва ақл, жисмоний тайёргарлик ва маънавий камолот уйғун ҳолда намоён бўлди. Ҳарбий қисмлар томонидан тақдим этилган замонавий қурол-аслаҳалар, алоқа воситалари ва турли ҳарбий анжомлар, айниқса, ёшлар ва мактаб ўқувчиларини ўзига жалб этди. Улар жанговар техника ва воситалар билан яқиндан танишиб, бугунги кунда Миллий Армиямиз қандай юксак салоҳиятга эга эканини ўз кўзлари билан кўрдилар.

Кўргазманинг иккинчи қисми маънавий-маърифий мазмунга эга бўлиб, туман Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ахборот-кутубхона маркази томонидан тақдим этилган тарихий, илмий ва бадиий адабиётлардан иборат кўргазма ташкил этилди. Бу ерда “Билаги зўр бирни йиқар, билими зўр мингни” деган халқ ҳикматининг ҳаётий ифодаси намоён бўлиб, ёшларга ҳақиқий ватанпарварлик фақат жисмоний куч билан эмас, балки билим ва тафаккур билан ҳам боғлиқ экани яна бир бор уқтирилди.

Тадбирнинг расмий қисмида Амударё тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Фахриддин Юсупов, туман прокурори Баҳром Машарипов, Амударё туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Шуҳрат Маматов ва бошқа мутасаддилар сўзга чиқиб, барча Ватан ҳимоячиларни байрам билан самимий қутладилар. Улар ўз чиқишларида Миллий Армиямиз мамлакат чегаралари дахлсизлиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлашда ҳал қилувчи кучга айланганини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, сўнгги йилларда Қуролли Кучлар соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ҳарбий хизматчиларнинг нуфузи ва жамиятдаги ўрни янада мустаҳкамлангани қайд этилди.

Таъкидланганидек, ўтган 2025 йилда Амударё тумани Мудофаа ишлари бўлими томонидан “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунинг 18-моддасига асосан 1808 нафар ёшларимиз ҳарбий рўйхатга қабул килинган. Муддатли ҳарбий хизмат ва сафарбарлик чақируви резервига юбориш бўйича йиллик режа муддатидан олдин бажарилиб, кўрсаткич 115 фоизни ташкил этган. “Маҳаллабай” тизими асосида 18–27 ёшдаги 9 400 нафар чақирилувчи ва уларнинг оилалари билан суҳбатлар ўтказилиб, саломатлик ва ижтимоий масалалар ўрганилган.

Шунингдек, тумандаги барча мактабларнинг 11-синфларида таҳсил олаётган 1808 нафар ўқувчи учун Нукус дала ўқув майдонида жанговар қуроллардан амалий ўқ отиш машғулотларини ўтказиш режалаштирилган. Ёшларни ҳарбий таълимга йўналтириш бўйича 7 нафар ёшлар “Темурбеклар мактаби”га, 5 нафар ёшлар эса олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул қилинган. Айни пайтда 122 нафар амударёлик йигитлар мамлакатимизнинг турли ҳудудларида муддатли ҳарбий хизматни шараф билан ўтаб келмоқда.

Амударё туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, майор Шуҳрат Маматовнинг маърузасида 2026 йилги чақирув мавсумига тайёргарлик режалари ҳам маълум қилинди. Жумладан, янги мавсумда 353 нафар йигитни муддатли ҳарбий хизматга, 650 нафарини эса сафарбарлик чақируви резервига юбориш бўйича саралаш ишлари бошлаб юборилган. Демак, жорий йилда ҳам ҳар томонлама кучли, соғлом ва етук амударёлик йигитлар Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш ва Миллий Армиямиз қудратини юксалтириш учун ҳарбий хизматга киришадилар.

Тантананинг энг ҳаяжонли паллаларида мудофаа ва хавфсизлик соҳасида фидокорона хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ соҳа фахрийлари туман ҳокимлигининг Фахрий ёрлиқлари ҳамда қимматбаҳо байрам совғалар билан тақдирландилар. Бу эътироф ҳарбийлар учун катта рағбат ва масъулият рамзи бўлди.

Байрам тадбири туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган мазмунли концерт дастури билан якунланди. Ватан, тинчлик ва мардликни мадҳ этувчи қўшиқ ва куйлар барча иштирокчиларга кўтаринки руҳ, фахр ва ифтихор бағишлади.

Чиндан ҳам, бугун мамлакатимизда ҳарбий хизмат бурчини бажариш ҳар бир йигит учун улкан шараф ҳисобланади. Армия шунчаки ҳарбий хизмат эмас, балки у инсонда Ватанга муҳаббат, халқ ва юрт олдидаги бурч ҳиссини мустаҳкамлайди. Ҳарбий хизматни ўтаб келган ёшлар ҳаётга жиддийроқ қарайди, мақсад сари қатъият билан интилади. Шунингдек, хизмат давомида орттирилган тажриба келгусида меҳнат фаолиятида, оила ва жамиятда ўз ўрнини топишга хизмат қилади. Ҳарбий хизмат жараёнида йигитлар жисмоний ва руҳий жиҳатдан чиниқади, қийин вазиятларда тўғри қарор қабул қилишни, жамоада ишлашни ва қонун-қоидаларга қатъий риоя этишни ўрганади.

Шу сабабли ҳам бугунги кунда ҳарбий хизмат — мардлик, сабр-тоқат ва садоқат рамзи бўлиб, йигитларни етук, ватанпарвар шахс сифатида камолга етказишда муҳим мактаб вазифасини ўтамоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан она юрт тинчлиги ва халқ осойишталигини таъминлаш йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган барча ҳарбий хизматчиларни, соҳа ходимлари ҳамда фахрийларни, келгусида Миллийй Армия сафида хизмат қилишни мақсад қилган ёшларни самимий табриклаймиз!

Ушбу қутлуғ сана муносабати билан Ватан ҳимоячиларига мустаҳкам саломатлик, оилавий тинчлик, хизмат фаолиятида муваффақиятлар, юртимиз осмонининг доимо мусаффо бўлишини тилаб қоламиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019