16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:12
Жамият 👁 530

Амударё тумани Мудофаа ишлари бўлими Миллий Армиямизни муносиб кадрлар билан таъминлашга ҳисса қўшмоқда

Амударё тумани Мудофаа ишлари бўлими Миллий Армиямизни  муносиб кадрлар билан таъминлашга ҳисса қўшмоқда

Мамлакатимизда қутлуғ сана — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.

Айни жараёнларда Мудофаа ишлари туман ва шаҳар бўлимларининг ўрни ва масъулияти алоҳида аҳамият касб этмоқда. Чунки ушбу бўлимлар ҳарбий хизматни ташкил этиш, чақирув ишларини амалга ошириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Қуролли Кучларни сифатли кадрлар билан таъминлашда муҳим бўғин ҳисобланади.

Амударё тумани Мудофаа ишлари бўлими томонидан ҳам мазкур вазифаларни изчил амалга ошириш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонун ҳамда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида чақирувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш, муддатли ҳарбий хизматга юбориш, сафарбарлик чақируви резервини шакллантириш ва ҳарбий ҳисоб юритиш тизими самарали йўлга қўйилган.

2025 йил якунлари таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, туман Мудофаа ишлари бўлими томонидан белгиланган вазифалар изчил ва самарали бажарилмоқда. Жумладан, қонуннинг 18-моддасига асосан 1 808 нафар ёшлар ҳарбий рўйхатга олинди. Қўшинларни бутлаш, муддатли ҳарбий хизмат ҳамда сафарбарлик чақируви резерви хизматига юбориш бўйича берилган йиллик режа муддатидан аввал бажарилиб, 115 фоиз ижро этилди.

Айни кунда Амударё туманидан 122 нафар ёшлар республикамизнинг турли ҳарбий қисмларида Ватан олдидаги муқаддас бурчини шараф билан адо этмоқда. 2026 йилги чақирув мавсуми учун эса 353 нафар йигитни муддатли ҳарбий хизматга, 650 нафарини сафарбарлик чақируви резерви хизматига юбориш бўйича ташкилий ва тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.

Мудофаа ишлари бўлимларининг муҳим вазифаларидан бири — ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш ва уларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришдир. Шу мақсадда Амударё туманида “маҳаллабай” ва “хонадонбай” тизим асосида кенг кўламли тарғибот ишлари амалга оширилди. 18–27 ёшгача бўлган 9 400 нафар чақирилувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлар ўтказилиб, ҳарбий хизматнинг мазмун-моҳияти, имтиёзлар ва истиқболлар атрофлича тушунтирилди.

Бу ишлар ўз самарасини бермоқда. Хусусан, 2025 йилда туманимиздан 7 нафар ёш “Темурбеклар мактаби”га, 5 нафар ёш эса олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди. Бу эса ёшлар ўртасида ҳарбий касбга бўлган қизиқиш изчил ошиб бораётганини кўрсатади.

Шунингдек, Мудофаа ишлари бўлими томонидан таълим муассасалари билан ҳамкорликда амалий тадбирлар ҳам режалаштирилган. Жумладан, тумандаги барча мактабларнинг 11-синфларида таҳсил олаётган 1 808 нафар ўқувчи учун Нукус дала ўқув майдонида жанговар қуроллардан амалий ўқ отиш машғулотларини ўтказиш белгиланган.

Айни кунларда мамлакатимизда давом этаётган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Амударё туманида ҳам “Миллий армия – Она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони” шиори остида кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Мактаблар, маҳаллалар ва меҳнат жамоаларида ҳарбий хизматчилар, фахрийлар иштирокида учрашувлар, ҳарбий қисмларда “Очиқ эшиклар куни”, кўргазмали машғулотлар ўтказилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, Миллий Армиямиз бугунги кунда нафақат мамлакатимиз суверенитети кафолати, балки ёшларни мардлик, интизом ва фидойилик руҳида тарбияловчи улкан мактабга айланган. Амударё тумани Мудофаа ишлари бўлими томонидан олиб борилаётган амалий ишлар эса ана шу қудратли тизимни муносиб кадрлар билан таъминлашга хизмат қилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни, Ватан осойишталиги йўлида хизмат қилаётган жасур ҳарбийларимизни 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан самимий табриклаймиз!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026