16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:32
Сиёсат 👁 1,108

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 17-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 17-сессияси тўғрисида ахборот

Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 17-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мадҳиялари садолари остида очилди. Сессия мажлисига Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши раиси Алишер Йўлдашев раислик қилди. Сессия котиблигига “23-Қипчоқ” сайлов округидан депутат Муяссар Рахматуллаева номзоди депутатлар томонидан маъқулланди.

Сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фаҳриддин Юсупов драйвер лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисида ҳисобот берди. Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги “Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 223-сонли Фармонига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бир ой муддатда ҳар бир туман ва шаҳарда ҳудуднинг иқтисодий ўсишига туртки берувчи саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш йўналишларида камида 5 тадан драйвер лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини тасдиқлаши белгиланган.

Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Амударё тумани Чордара маҳалласи ҳудудида жойлашган Буюк Турон, Чордара ва Махтумқули кўчалари туташган ҳудудда савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш режалаштирилган. Бунда трансформатор ўрнатиш, СИП кабель тортиш, лотоклар ўрнатиш, замонавий ақлли бекат қуриш ҳамда асфальтлаш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган. Ушбу ҳудудда савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил қилиш учун 10,5 млрд сўм маблағ ажратиш бўйича таклиф билдирилди.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман прокурори Баҳрам Машарипов туман прокуратурасининг қонун устуворлигини таъминлаш соҳасидаги фаолияти ҳақида ахборот берди. Ахборотда таъкидланишича, туман прокуратураси томонидан 2025 йил давомида ҳудудда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилган. Хусусан, қонунлар ижроси юзасидан ўтказилган 140 та назорат тадбирида 1200 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланиб, 314 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган. Қўпол қонун бузилишлари юзасидан 21 та жиноий иш қўзғатилган.

Кун тартибидаги яна бир масала — 2025 йилнинг 12 ойи давомида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Тимур Дошумбаев ҳисобот берди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ва маҳаллалар кесимида чора-тадбирлар йўл хариталари ишлаб чиқилиб, маҳалла еттилиги, Адлия, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа масъул идоралар билан ҳамкорликда амалий ишлар олиб борилаётгани қайд этилди.

Амалга оширилган профилактик ишлар натижасида тумандаги 32 та маҳалла “яшил” тоифага киритилиб, уларда жиноят содир этилишига йўл қўйилмади. Шу билан бирга, жиноят салмоғи ошгани сабабли 2 та маҳалла “қизил”, 15 та маҳалла эса “сариқ” тоифага киритилди. 2024 йил ва 2025 йилнинг 12 ойи давомида туман ҳудудида содир этилган жиноятлар сони 438 тадан 127 тага, яъни 60,7 фоизга камайди. Олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар эса 161 тадан 127 тага, яъни 21,1 фоизга қисқарди.

Сессия мажлисида туман ҳокимлигида ижро интизомига риоя этилиши ҳолати тўғрисидаги масала юзасидан ҳокимлик ижро интизоми назорати бўлинмаси бош мутахассиси Маъмуржон Таджибоев ахборот берди. Ахборотга кўра, 2025 йил давомида туман ҳокимлигига 31 та Президент Фармони, 47 та қарор, 2 та фармойиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 49 та қарорлари асосида тайёрланган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг жами 129 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари келиб тушган. Ушбу ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг 62 та қарори қабул қилинган, 67 та ҳужжат эса маълумот ва ижро учун қабул қилинган.

Шунингдек, ижро интизоми электрон тизими орқали келиб тушган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 173 та ҳужжати асосида берилган 1089 та топшириқдан 1064 таси, яъни 98 фоизи ижро этилган. Қолган 25 та топшириқ ижро жараёнида бўлиб, шундан 17 таси айрим молиявий ва ташкилий сабабларга кўра кечикаётгани ва доимий назоратга олингани маълум қилинди.

Сессия кун тартибидаги “Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси даромадлари ва харажатлари ижроси” масаласи юзасидан Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими бошлиғи Алишер Йўлдашев ҳисобот берди. Ҳисоботда жорий йил март ойида “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида жами 120 мингдан ортиқ кўчат экилгани, “Қипчоқ ўрмон хўжалиги”дан шартнома асосида 40 минг кўчат сотиб олиниб, бунинг учун 511 млн сўм маблағ сарфлангани қайд этилди.

Шунингдек, фуқаролар йиғинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 170 млн сўмлик 31 та компьютер техникаси, 99 млн сўмлик 34 та принтер, 271 млн сўмлик 41 та кондиционер харид қилинган. 16 та маҳаллага 29 та кузатув камераси ўрнатилиб, бунинг учун 335 млн сўм маблағ йўналтирилган. Маҳаллалар биноларининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун 93 млн сўм сарфланган. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга жами 416 млн сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган. Умуман олганда, йил давомида ушбу йўналишдаги тадбирлар учун 1 млрд 384 млн сўмдан ортиқ маблағ сарфланган.

Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар инобатга олинган ҳолда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026