16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 03:00
Фан ва таълим 👁 287

Китобсеварларнинг севимли зиё маскани

Китобсеварларнинг  севимли зиё маскани

Бугунги глобаллашув даврида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш, уларни сифатли ахборот билан таъминлаш долзарб вазифа саналади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги қарори асосида ташкил этилган Амударё туман ахборот-кутубхона маркази ҳам ўтган 2025 йил давомида бу йўналишда салмоқли ишларни амалга оширди.

Китобхонлар сафи ва хизмат кўрсатиш қамрови

Йил давомида Ахборот-кутубхона маркази ходимлари томонидан абонемент ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш йўналишида тизимли ишлар олиб борилди. Хусусан, турли мавзуларда адабий кечалар, ижодий учрашувлар ва давра суҳбатлари ташкил этилиб, янги адабиётлар тарғиботи йўлга қўйилди.

Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, бугунги кунга қадар марказ фойдаланувчиларининг умумий сони 6 минг 12 нафарни ташкил этмоқда. Қувонарлиси, биргина 2025 йилнинг ўзида кутубхонага 1 минг 412 нафар янги китобхон аъзо бўлди. Йил давомида фойдаланувчилар қатнови 31 минг 460 тани, берилган ресурслар сони эса жами 113 минг 20 тани ташкил этди. Шундан 102 минг 989 таси анъанавий шаклда, 5 минг 258 таси эса масофадан туриб тақдим этилганлиги соҳага замонавий ёндашув кириб келаётганидан далолатдир.

Шунингдек, чекка ҳудудлар аҳолисини китоб билан таъминлаш мақсадида "Кўчма кутубхона" хизмати йўлга қўйилиб, 6 маротаба ташкил этилган маърифат карвони хизматидан 845 нафар ҳамюртимиз фойдаландилар.

Библиографик изланишлар ва медиа тарғибот

Ахборот-библиография хизмати томонидан китобхонларга каталог ва картотекалардан фойдаланиш маданияти ўргатиб келинмоқда. 2025 йилда фойдаланувчиларга жами 224 та, шу жумладан 132 та оғзаки, 50 та ёзма ва 42 та масофавий шаклда маълумот-ахборот хизмати кўрсатилди.

Йил давомида долзарб мавзуларда 15 га яқин библиографик тавсия ва қўлланмалар ишлаб чиқилди. Марказ фаолияти ОАВда ҳам кенг ёритилди. "Тараққиёт кўзгуси" газетаси ҳамда amunews.uz веб-сайтларида марказ фаолияти ва ўтказилган тадбирлар ҳақидаги мақолалар мунтазам равишда чоп этиб борилди.

Фонднинг бойитилиши ва электрон база

Кутубхона фондини замон талабларига мос равишда тўлдириш ва сақлаш муҳим вазифадир. Ҳозирги кунда Ахборот-кутубхона маркази фонди 19 минг 699 номдаги 65 минг 248 нусха адабиётдан иборат.

2025 йил давомида фондга 95 номдаги 280 нусха китоб сотиб олинган бўлса, ҳомийлар ва китобсеварлар томонидан 118 номдаги 418 нусха китоб совға қилинди. Шунингдек, 10 номдаги газета ва 3 номдаги журналга обуна ташкил қилинди.

Рақамлаштириш ва онлайн фаолият

Замонавий кутубхонани ахборот технологияларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Марказнинг Рақамлаштириш хизмати томонидан "Unicat" дастурига 4752 дона асосий ва 462 дона вақтинчалик библиографик ёзувлар киритилди. Марказнинг ижтимоий тармоқлардаги каналларига 18 та аудиокитоб ва 52 та видеоролик жойлаштирилди.

Хулоса қилиб айтганда, Амударё туман ахборот-кутубхона маркази аҳолига сифатли ахборот хизмати кўрсатиш, жамиятда китобхонлик муҳитини мустаҳкамлаш йўлида дадил қадам ташламоқда. Жорий 2026 йилда ҳам бу борадаги ишларни давом эттириб, китобхонлар сафини янада ошириш, тарғибот ишларини кучайтириш ва аҳоли, айниқса ёшларни китобхонликка қизиқтирувчи турли тадбирлар уюштиришни мақсад қилганмиз. Фурсатдан фойдаланиб, барча китобсеварларни Манғит шаҳрининг Ойбек маҳалласи, Қипчоқ кўчасида жойлашган зиё масканимизга таклиф қиламиз!

Дилмурод Ўразақов, туман Ахборот кутубхона маркази директори. 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019