16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:36
Сиёсат 👁 1,114

Амударё туманида сайёр қабуллар давом этмоқда

Амударё туманида сайёр қабуллар давом этмоқда

Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов томонидан туман аҳолисининг муаммоларини жойида ўрганиш, фуқароларни қийнаб келаётган масалаларга тезкор ва самарали ечим топиш мақсадида Дарё бўйи, Босув ҳамда Гулзор маҳаллаларида сайёр қабуллар ташкил этилди.

Мазкур сайёр қабулларда туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли бўлим ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этиб, фуқаролар мурожаатлари бевосита жойида кўриб чиқилди.

Туман ҳокими “Дарё бўйи” овул фуқаролар йиғинида аҳоли билан юзма-юз учрашиб, фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларни батафсил ва тўлиқ тинглади. Учрашув давомида аҳолини энг кўп ташвишга солаётган масалалар — электр таъминотини яхшилаш, кўча йўлларига шағал (тош) ётқизиш, кўча йўллари чегараларини белгилаб бериш, таълим контракти тўловига кўмаклашиш ҳамда иш билан таъминлаш каби масалалар бўлди.

Жумладан, сайёр қабул давомида 17 нафар фуқаролар томонидан 20 та мурожаат билдирилган бўлиб, уларнинг барчаси масъуллар томонидан рўйхатга олиниб, алоҳида назоратга олинди. Ҳар бир мурожаат юзасидан аниқ муддат ва ижро механизмлари белгиланди.

Босув маҳалласи аҳолиси билан ўтказилган учрашувда эса фуқаролар томонидан асосан электр таъминотини яхшилаш, кўча йўлларини таъмирлаш ва тош ётқизиш, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун ер участкалари ажратиб бериш бўйича мурожаатлар билдирилди.

Мазкур маҳаллада сайёр қабул давомида 5 нафар фуқаро томонидан 5 та мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатлар ҳам тегишли ташкилотларга бириктирилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Гулзор маҳалласи аҳолиси билан бўлиб ўтган учрашувда эса ижтимоий йўналишдаги масалалар устувор бўлди. Хусусан, электр таъминотини яхшилаш, моддий ёрдам ажратиш, шунингдек, сафарбарлик чақирув резерви бадал пулини тўлашга кўмаклашиш бўйича мурожаатлар билдирилди.

Ушбу маҳаллада 5 нафар фуқаролар томонидан 6 та мурожаат қабул қилиниб, уларнинг ҳар бири юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Сайёр қабуллар давомида туман ҳокими Собир Хўжаметов фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда очиқлик, шаффофлик ва натижадорлик тамойилларига қатъий амал қилинаётганини таъкидлади. Билдирилган ҳар бир мурожаат жойида ўрганилиб, имкон қадар тезкор ҳал этиш, мураккаб масалалар бўйича эса босқичма-босқич ечим топиш вазифаси масъулларга топширилди.

Аҳоли билан бундай бевосита мулоқотлар жойлардаги муаммоларни чуқур таҳлил қилиш, фуқаролар ишончини мустаҳкамлаш ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026