16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 07:38
Жамият 👁 292

Жиноят ишлари бўйича Амударё тумани суди биносида очиқ суд мажлиси ўтказилди

Жиноят ишлари бўйича Амударё тумани суди биносида очиқ суд мажлиси ўтказилди

Ҳуқуқий давлат ва адолатли жамият барпо этиш йўлида қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш устувор вазифалардан бири саналади. Айниқса, жойларда маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича очиқ муҳокамалар ўтказилиши нафақат содир этилган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш, балки аҳоли ўртасида қонунга ҳурмат руҳини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади.

Амударё туманида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ана шундай сайёр суд мажлиси ўтказилди. Жиноят ишлари бўйича Амударё тумани суди биносида бўлиб ўтган мазкур очиқ суд мажлисига Жиноят ишлари бўйича Тахиатош туман судининг тергов судьяси Артур Давлетов раислик қилди.

Суд жараёнида туман ҳудудида қайд этилган айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар юзасидан тўпланган иш ҳужжатлари атрофлича кўриб чиқилди. Хусусан, ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик билан боғлиқ ҳолатлар, шунингдек, автотранспорт воситаларига рухсат этилмаган овоз чиқарувчи қурилмалар, жумладан сирена кучайтиргичлари ўрнатиш билан боғлиқ қоидабузарликлар муҳокама марказида бўлди.

Мажлис давомида ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга амалдаги қонунчилик нормалари мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди. Судья томонидан бундай хатти-ҳаракатлар жамият хавфсизлиги, йўл ҳаракати интизоми ва фуқаролар осойишталигига салбий таъсир кўрсатиши алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга, келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилиб, қонун доирасида тегишли чоралар белгиланди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда туманда учраётган ҳуқуқбузарликларнинг салмоқли қисми транспорт воситаларини тегишли ҳужжатларсиз бошқариш, йўл-патруль хизмати ходимларининг тўхташ ҳақидаги қонуний ишораларига амал қилмаслик, шунингдек, аҳоли гавжум ҳудудларда — деҳқон бозори ва шифохона атрофидаги “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси амал қиладиган жойларда автомобилларни ноқонуний тўхтатиш билан боғлиқдир.

Жамоат хавфсизлиги ва йўлларда тартиб-интизомни таъминлаш ҳар бир фуқаронинг онгли муносабатига боғлиқ. Бундай профилактик ва ҳуқуқий тушунтириш ишларининг изчил давом эттирилиши жамиятда қонунбузарликларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга хизмат қилади. Энг муҳими, ҳар бир фуқаро қонун талабларига риоя этишни шахсий бурчи деб билган тақдирдагина ҳудудларда тинчлик-осойишталик, хавфсиз муҳит ва барқарор тартиб таъминланади.

Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишга, автотранспорт воситаларини тегишли ҳужжатлар асосида бошқаришга, ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларига бўйсунган ҳолда ҳаракат қилишга чақирамиз. Айниқса, аҳоли гавжум жойларда белгиланган йўл белгиларига амал қилиш, тақиқланган ҳудудларда транспорт воситаларини тўхтатмаслик ва жамоат осойишталигини бузувчи ҳар қандай ҳаракатлардан тийилиш зарур. Зеро, қонунга итоат ва юксак маданият — хавфсиз ва осойишта ҳаёт гаровидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026