16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 05:04
Фан ва таълим 👁 263

"Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловининг туман босқичи ўтказилди

"Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловининг туман босқичи ўтказилди

Амударё туманида хорижий тилларни ўқитиш сифатини янада ошириш, мактаблар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва таълим самарадорлигини юксалтириш мақсадида “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг туман босқичи ўтказилди.

1-сонли мактабда ўтказилган мазкур танловда Қорақалпоғистон Республикаси Таълим маркази директори Наргиза Матлатипова, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Ялғашбой Шамуратов, туман ихтисослаштирилган мактаби масъул ходими Муҳайё Тоирова ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг масъул ходимлари иштирок этди.

Танловнинг асосий мақсади мактабларда хорижий тилларни ўқитиш даражаси ва сифатини оширишни рағбатлантириш, халқаро мезонлар ва стандартлар асосида юқори натижаларга эришиш учун мустаҳкам замин яратишдан иборат. Шунингдек, таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар натижадорлигини таҳлил қилиш, самарали фаолият олиб бораётган ўқитувчиларни аниқлаш ва рағбатлантириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ҳам танловнинг устувор вазифалари сифатида белгиланди.

Низомга мувофиқ, танловда ҳар бир мактабдан битта хорижий тил йўналиши — инглиз, немис ёки француз тили бўйича 5 нафар 7–9-синф ўқувчиларидан ташкил топган жамоа қатнашди. Амударё туманидаги 84 та умумтаълим мактабидан жами 420 нафар ўқувчи мазкур билимлар синовида иштирок этди. Бу эса танловнинг кенг қамровли ва юқори рақобат муҳитида ўтганини кўрсатади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган мактаблар 2025 йилнинг сентябрь–декабрь ойларида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ахборот тизимига белгиланган асосий кўрсаткичларни киритган ҳамда улар тизим томонидан баҳоланган. Асосий босқичда эса ўқувчиларнинг хорижий тилни билиш даражаси тест синовлари орқали аниқланди. Иштирокчиларга халқаро таълим стандартлари асосида тайёрланган 30 та топшириқни бажариш учун 90 дақиқа вақт ажратилди.

Якуний натижалар яқин вақт ичида эълон қилинади ва танловнинг туман босқичида 1-ўрин соҳибига 100 миллион сўм, 2-ўринга 75 миллион сўм, 3-ўринга эса 50 миллион сўм миқдорида Президент соврини берилади.

Мазкур танлов нафақат ўқувчиларнинг билимини синовдан ўтказиш, балки мактабларда хорижий тилларни ўқитиш сифатини янги босқичга олиб чиқиш, ўқитувчилар меҳнатини муносиб баҳолаш ва таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобатни кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ҳар йили мунтазам равишда ўтказиб келинаётган ушбу танлов мактабларда хорижий тилларни ўқитиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигини таҳлил қилиш, хорижий тиллар бўйича ўқувчиларга сифатли таълим бераётган, самарали фаолият олиб бораётган ўқитувчиларни аниқлаш ва рағбатлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Қолаверса, мактабларда хорижий тилларни ўргатиш бўйича кўрсатилаётган таълим хизматлари сифати ва самарадорлигини ошириш, уларда амалга оширилаётган ишлар ва эришилаётган натижалар тўғрисида кенг жамоатчиликни холис ахборотлар билан таъминлашда ҳам ушбу танловнинг ўрни беқиёсдир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026