16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 12:03
Жамият 👁 149

Маҳалла — жамият таянчи, инсон қадрининг мезони

Маҳалла — жамият таянчи, инсон қадрининг мезони

Амударё туманида жорий йилнинг 22 март куни «Маҳалла тизими ходимлари куни» муносабати тантанали байрам кечаси ташкил этилди. Ушбу тадбир юртимизда маҳалла институтига қаратилаётган юксак эътиборнинг яна бир ёрқин ифодасига айланди. Тумандаги “Diamond” ресторанида ташкил этилган ушбу тадбир нафақат байрамона кайфият, балки эътироф ва эҳтиром уйғунлиги билан ажралиб турди.

Тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов, туман прокурори Баҳрам Машарипов, ҳоким ўринбосарлари, бўлим ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиб, маҳалла тизими ходимларини самимий қутладилар. Уларнинг фидокорона меҳнати, халқ билан бир нафасда яшаб, муаммоларни жойида ҳал этишга интилаётган саъй-ҳаракатлари алоҳида эътироф этилди.

Дарҳақиқат, кейинги йилларда мамлакатимизда маҳалла институтини ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Ҳурматли Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида маҳалла тизими том маънода жамият ва давлат ўртасидаги мустаҳкам кўприкка айланиш йўлида изчил ривожланиб бормоқда. Кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва тезкор бартараф этиш, ёшлар ва хотин-қизлар билан манзилли ишлаш — буларнинг барчаси бугунги маҳалла фаолиятининг ажралмас қисмига айланди.

Сўнгги йилларда қабул қилинган қонун, фармон ва қарорлар маҳалла тизимини тубдан янгилаш, унинг ваколат ва имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Бу эса ўз навбатида маҳаллани аҳолининг ишончли суянчи, дардига малҳам бўладиган масканга айлантиришга замин яратмоқда.

Жорий йилнинг “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилиниши бу борадаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди. Бу ташаббус маҳалла институтини янада мустаҳкамлаш, унинг жамият ҳаётидаги ўрнини кучайтириш, энг муҳими, инсон қадрини улуғлашга хизмат қилади. Зеро, маҳалла — бу нафақат ҳудудий бирлик, балки меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва инсоний қадриятлар мужассам бўлган маскандир.

“Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” доирасида амалга оширилаётган ишлар орқали аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, бандликни таъминлаш, муаммоларни жойида ҳал этиш тизими янада такомиллаштирилмоқда. Энг чекка ҳудудларгача кириб бораётган эътибор ва ғамхўрлик эса давлат сиёсатининг марказида инсон манфаатлари турганининг яққол далилидир.

Бугунги кунда маҳалла тизими ходимлари зиммасига юкланган вазифалар ниҳоятда масъулиятли ва шарафлидир. Улар ҳар бир хонадонга кириб бориб, одамларнинг қувончу ташвишларига шерик бўлмоқда, муаммоларни ечишда кўмакчи бўлмоқда. Шу боис уларнинг меҳнати ҳар қанча эътирофга лойиқ.

Тантанали тадбир давомида ўзининг фидойилиги, ташаббускорлиги ва самарали фаолияти билан ажралиб турган бир гуруҳ ходимлар туман ҳокимининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бу эса соҳа вакилларига берилган юксак баҳо, уларнинг меҳнатига кўрсатилган эҳтиром ифодаси бўлди.

Байрам кечаси санъат ва маданият ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этиб, иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.

Маҳалла — бу жамиятнинг юраги. Унинг ривожи — юрт тараққиёти, унинг ободлиги — халқ фаровонлигидир.  Унинг мустаҳкамлиги, аввало, унда фаолият олиб бораётган инсонларнинг фидойилиги, ҳалоллиги ва масъулиятига боғлиқ.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019