16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:34
Иқтисодиёт 👁 1,251

Ёшлар учун яратилган имкониятлар — амалий натижаларга айланмоқда

Ёшлар учун яратилган имкониятлар — амалий натижаларга айланмоқда

Мамлакатимизда ёшларни иш билан таъминлаш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва айниқса, тадбиркорликка кенг жалб этиш борасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар бугун ўз мевасини бермоқда. Бу ислоҳотлар нафақат шаҳар марказларида, балки чекка-чекка овул ва маҳаллаларда ҳам ўз аксини топаётгани диққатга сазовордир. Бир пайтлар иш қидириб, ўз йўлини топишга қийналган йигит-қизлар бугун нафақат ўзларини банд қилмоқдалар, балки тенгдошлари учун ҳам янги иш ўринлари яратиб, ҳақиқий замон қаҳрамонларига айланмоқдалар. Ана шундай шижоатли ва изланувчан ёшлардан бири амударёлик Исроил Исмоиловдир.

Бундан атиги икки йил аввал Исроил ҳам кўпчилик тенгдошлари қатори ишсиз, келажакка катта умид, аммо бироз хавотир билан боқар эди. Бироқ давлатимиз томонидан ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилаётган имкониятлар унинг ҳаётида бурилиш ясади. У мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида берилаётган имтиёзлардан унумли фойдаланишга қарор қилди. Ўз орзусини рўёбга чиқариш йўлида дадил қадам ташлаб, банкдан 100 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олди. Бу маблағ нафақат бир ёш йигитнинг бизнеси учун бошланғич капитал, балки унинг келажакдаги муваффақиятлари учун берилган ишонч рамзи ҳам эди.

Исроил Амударё туманининг Қиличбой овулида автомобилларни таъмирлаш шохобчасини ташкил этди. Унинг саъй-ҳаракатлари натижасида овулда яна икки нафар ёшлар ҳам доимий иш ўрнига эга бўлди. Бу дегани, яна иккита оилага даромад кирди, икки нафар ёш йигит устачилик сирларини ўрганиб, ҳунар эгасига айланди.

Исроилнинг фаолияти фақатгина автомобилларга техник хизмат кўрсатиш билан чекланиб қолмади. У иш жараёнида мижозларнинг эҳтиёжларини синчиклаб ўрганди ва муҳим бир муаммони пайқади. Илгари автоустахонага келаётган ҳайдовчилар эҳтиёт қисмларини олиш учун туман марказига боришга мажбур бўлардилар. Бу эса ортиқча вақт ва харажат демакдир. Мижозларнинг оворагарчилигига чек қўйиш мақсадида, лавҳамиз қаҳрамони устахона қошида автомобиль эҳтиёт қисмлари билан савдо қилувчи дўкон фаолиятини ҳам йўлга қўйди. Эндиликда овулдошлари ва шу атрофдан ўтувчи ҳайдовчилар устахона хизматларидан фойдаланиш билан бирга эҳтиёт қисмларни ҳам шу ернинг ўзидан харид қилишмоқда.

Бундай муваффақиятлар замирида аввало тинимсиз меҳнат ва давлат томонидан кўрсатилаётган юксак эътибор мужассам. Исроил Исмоиловнинг бугунги фаолияти – мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг чекка ҳудудлардаги жонли ифодасидир. Унинг мақсадлари эса янада улкан. Қаҳрамонимиз эришилган натижалар билан тўхтаб қолмоқчи эмас. У келгусида Амударё туманининг бошқа ҳудудларида ҳам шундай замонавий сервис шохобчаларини очишни режалаштирган. Бу эса яна ўнлаб янги иш ўринлари, яна кўплаб ёшларнинг бандлиги ва ҳудудларда тадбиркорликнинг янада ривожланиши демакдир.

Исроилнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, ҳаракат қилган ва берилган имкониятдан тўғри фойдаланган ёшлар ҳеч қачон кам бўлмайди. Бу каби жасоратли ва ташаббускор ёшларнинг кўпайиши юртимиз иқтисодиётининг барқарорлигини таъминлаш билан бирга, бошқа тенгдошлари учун ҳам ўзига хос мотивация манбаи бўлиб хизмат қилади. Зеро, ҳар бир ёш тадбиркорнинг муваффақияти – бутун мамлакатнинг ютуғи ва эртанги порлоқ келажагимизнинг кафолатидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026