16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 03:20
Жамият 👁 195

Тўлқинлик ҳарбий хизматчининг отаси тақдирланди

Тўлқинлик ҳарбий хизматчининг отаси тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида хизмат қилаётган, ўзининг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлиги билан сафдошларига ўрнак бўлаётган ҳарбий хизматчиларни рағбатлантириш, уларнинг оила аъзоларига яқиндан миннатдорчилик билдириш мақсадида жойларда кўплаб тадбирлар ташкил этилмоқда. Ана шундай маънавий-маърифий тадбирлардан бири Амударё туманининг Тўлқин овулида ҳам ташкил қилинди.

Бир гуруҳ масъуллар айни вақтда ўз хизмат бурчини шараф билан бажараётган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий алоқа узели ҳарбий хизматчиси Халилаев Ҳикмат Уразбаевичнинг хонадонига ташриф буюришди. Ҳикмат Халилаев ўз хизмати давомида мунтазам равишда юқори натижаларга эришиб, жанговар машғулотлардаги чаққонлиги ва маънавий-маърифий тайёргарлик борасидаги юксак салоҳияти билан қўмондонлик эътирофига сазовор бўлди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий алоқа узели бошлиғи томонидан Ҳикматнинг отасига махсус ташаккурнома хати ва кўкрак нишони юборилди.

Тўлқин овул фуқаролар йиғини раиси Фахриддин Жумабеков, 33-сонли мактаб вакили, лейтенант Нодир Ҳайитбоев, 32-сонли мактабдан Қутлимурод Гулмонов ва 80-мактаб вакили, заҳирадаги подполковник Илҳом Ердашевлар Мудофаа вазирлиги қўмондонлиги номидан юборилган, мард ва жасур ўғлонни тарбиялагани учун давлатнинг миннатдорчилик рамзи бўлган "Ватан ҳимоячисининг отасига" деб номланган кўкрак нишони ва махсус гувоҳномани ҳарбий хизматчи Ҳикмат Халилаевнинг отаси Ўразбай ота Халилаевга катта ҳурмат ва эҳтиром билан тантанали равишда топширдилар.

Бундай рағбатлантиришларнинг моҳияти шундаки, улар фақатгина бир оиланинг қувончи бўлиб қолмай, балки бутун жамият учун катта тарбиявий мактаб вазифасини ўтайди. Ватан ҳимоясидек муқаддас бурчни адо этаётган йигитларнинг ота-оналарига кўрсатилаётган бундай юксак эҳтиром ўсиб келаётган ёш авлод қалбида мардлик, жасорат ва ўз халқига садоқат туйғуларини янада кучайтиришга хизмат қилади. Армия ва халқ бирдамлиги мустаҳкамланган жойда эса тинчлик ва тараққиёт барқарор бўлади.

Тўлқин овулида бўлиб ўтган ушбу тадбир ҳам юртимиздаги ҳар бир ҳарбий хизматчининг оиласи давлат ҳимоясида ва эътиборида эканлигини, уларнинг машаққатли ҳамда шарафли хизматлари доимо муносиб қадрланишини яна бир бор амалда исботлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019