16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:36
Жамият 👁 356

Амударёда «Касб ва меҳнат куни» кенг нишонланди: 3-сонли техникум ёшларга ўз эшикларини очди

Амударёда «Касб ва меҳнат куни» кенг нишонланди: 3-сонли техникум ёшларга ўз эшикларини очди

Ҳар бир жамиятнинг иқтисодий қудрати, унинг ижтимоий барқарорлиги ва порлоқ келажаги меҳнатсевар халқи ва ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган етук мутахассислар қўлидадир. Бугунги шиддат билан ривожланаётган даврда ёшларни тўғри касбга йўналтириш, уларнинг қалбида меҳнатга бўлган муҳаббатни уйғотиш муҳим устувор йўналишларидан бирига айланиб улгурган.

Мамлакатимизда касб-ҳунар  таълими тизимини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш, кадрлар тайёрлаш сифатини халқаро стандартлар даражасига кўтариш ҳамда соҳанинг моддий-техник базасини тубдан мустаҳкамлаш мақсадида тизимли ислоҳотлар жадал амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги «Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони бу борадаги ишларни янги поғонага олиб чиқди.

Мазкур ҳужжатга асосан иш берувчилар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, энг муҳими, жамоатчилик ва ёшлар орасида турли касбларнинг жозибадорлигини ошириш ҳамда касбий таълимни оммалаштириш мақсадида 2026 йилдан бошлаб юртимизда 5 май санаси “Касб ва меҳнат куни” сифатида ҳар йили кенг нишонланиши белгиланди. Бу байрам шунчаки календардаги сана эмас, балки бутун жамият эътиборини ҳалол меҳнат ва замонавий касбларни эгаллашга қаратувчи улкан маърифий ҳаракатга айланмоқда.

Айнан мана шу эзгу мақсадлар йўлида Амударё туманида жойлашган 3-сонли техникумда махсус тадбир ташкил этилди. Ушбу касб-ҳунар маскани ўз бағрига Амударё туманидаги умумтаълим мактабларининг 9- ва 11-синф битирувчиларини — келажакнинг ёш авлодини азиз меҳмон сифатида чорлади. Тантанали тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов ҳамда тегишли масъуллар бевосита иштирок этиб, техникум ўқувчилари ва мактаблардан ташриф буюрган барча меҳмонларни юртимизда нишонланаётган Касб ва меҳнат куни билан самимий табрикладилар.

Тадбирга ташриф буюрган мактаб ўқувчиларининг баъзилари 9-синфни муваффақиятли тамомлаб, эндиликда бундан кейинги ҳаёт йўли ҳақида ўйлаётган бўлса, яна бошқалари 11-синфни тугатиб, катта ҳаётга қадам қўяётган ёшлардир. Ҳар иккала тоифадаги битирувчилар учун ҳам бундай очиқ мулоқот ва танишув тадбири катта имкониятлар эшикларини очди. Чунки замонавий шароитда меҳнат бозорида ўз ўрнига эга бўлиш, муносиб ва рақобатбардош касбни танлаш муҳим масала бўлиб, бу ҳар бир ёшнинг эртанги фаровонлигининг асосий калити ҳисобланади.

Бугунги кунда мазкур касб-ҳунар таълими маскани ёшлар учун барча шароитларга эга бўлган замонавий комплекслардан бири саналади. Техникум биноси 936 ўринли улкан қувватга эга. Таълим даргоҳида барча қулайликларга эга бўлган 100 ўринли замонавий ётоқхона ҳамда худди шунча ўринга мўлжалланган ошхона узоқ ҳудудлардан келиб таҳсил олувчи ёшлар ихтиёрида.

Ҳозирда муассасада жами 586 нафар ўқувчи кундузги, сиртқи ва дуал таълим шакллари бўйича чуқурлаштирилган билим эгаллаб келмоқда. Эътиборли жиҳати шундаки, билим олаётган ёшларнинг 426 нафари давлат гранти асосида бепул таҳсил олаётган бўлса, 160 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишни давом эттирмоқда. Шунингдек, 86 нафар ўқувчи шартнома асосида шинам ётоқхонага жойлаштирилган бўлиб, уларнинг 54 нафарини қизлар ва 32 нафарини ўғил болалар ташкил этади.

Албатта, сифатли таълим ва етук кадрлар тайёрлашда жонкуяр педагогларнинг ўрни беқиёсдир. Техникумда ўз касбининг фидойиси бўлган жами 48 нафар ўқитувчи ва ёшларга касб сир-асрорларини ўргатувчи 6 нафар ишлаб чиқариш таълими устаси фаолият юритади. Ушбу устозларнинг малакасига эътибор қаратадиган бўлсак, уларнинг 1 нафари олий тоифали, 12 нафари етакчи ва 14 нафари эса катта ўқитувчилардир. Бундай салоҳиятли жамоанинг меҳнати натижаси ўлароқ, жорий ўқув йилида техникумни 196 нафар ўқувчи муваффақиятли тамомламоқда.

Келгуси, 2026-2027 ўқув йили учун эса муассасанинг қабул режалари янада кенг қамровли. Жумладан, 9-синфни тамомлаган ўқувчилар учун 330 та, 11-синф битирувчилари учун эса 300 та ўрин ажратилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, назария ва амалиётни бирлаштирувчи дуал таълимга ҳам 150 нафар ўқувчини қабул қилиш режалаштирилмоқда.

Тантанали тадбир давомида мактабларнинг 9 ва 11-синф битирувчилари техникумда мавжуд бўлган барча йўналишлар ва унинг имкониятлари билан яқиндан танишиб, ўқитувчилардан ўз саволларига батафсил жавоблар олдилар. Ушбу тадбирдан кейин ўқувчи-ёшларнинг аксарияти келгусида мазкур касб-ҳунар таълими масканида таҳсил олиб, ўз касбининг етук мутахассиси бўлишни кўнглига туккан бўлса ажаб эмас. Зеро, бугун тўғри танланган касб ва эгалланган пухта билим порлоқ келажакнинг мустаҳкам пойдеворидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026