16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 01:43
Фан ва таълим 👁 158

3298 нафар 11-синф битирувчилари, 14 та олтин ва 5 та кумуш медаль: туман мактабларида "Сўнгги қўнғироқ" жаранглади

3298 нафар 11-синф битирувчилари, 14 та олтин ва 5 та кумуш медаль: туман мактабларида "Сўнгги қўнғироқ" жаранглади

Таълим – ҳар қандай жамият тараққиётининг пойдевори ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатимизда ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, уларга жаҳон стандартлари даражасида билим бериш ва муносиб шарт-шароитлар яратиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланган. Ушбу эзгу мақсадларнинг ёрқин ифодасини Амударё тумани мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Жорий 2025-2026 ўқув йили туман таълим тизими учун улкан ўзгаришлар, юксак марралар ва эсда қоларли ютуқларга бой бўлди. Тумандаги барча умумий ўрта таълим мактабларида чалинган “Сўнгги қўнғироқ” садолари нафақат навбатдаги ўқув йилининг якуни, балки янги ҳаёт остонасида турган кўплаб ёшлар учун порлоқ келажак сари ташланган муҳим қадамнинг дебочасига айланди.

Жорий ўқув йилида Амударё туманидаги умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синфини жами 3298 нафар ўқувчи ёшлар тамомламоқда. Шулардан 14 нафар битирувчи олтин ҳамда 5 нафар битирувчи кумуш медал соҳиби бўлишди. 25 май куни барча таълим даргоҳларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари “Юксак маърифатли авлод – Учинчи Ренессанс пойдевори!” деган эзгу шиор остида кўтаринки руҳда ўтказилди.

Тантанали маросимларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактаб битирувчиларига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, барча мактабларга тумандаги муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ташриф буюриб, давлатимиз раҳбарининг табригини етказди ва ёшларга “Оқ йўл” тилаб, таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тушунтирди.

Тумандаги пешқадам таълим даргоҳларидан бўлган 40-сонли мактабда ўтказилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида туман ҳокими Собир Хўжаметов иштирок этиб, ёшларни муборакбод этди. Таъкидланганидек, туман таълим тизимида жорий йилда эришилган ютуқлар салмоғи жуда юқори. Асосий фанлар олимпиадасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 6 нафар ўқувчи совринли ўринларни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида Амударё тумани 6-ўринни эгаллади. “Беш ташаббус” олимпиадаси доирасидаги “Ёш китобхон” танловининг 10-14 ёш тоифасида 20-мактаб ўқувчиси Шаҳризода Нуримбетова Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 1-ўринни эгаллаб, мамлакат босқичига йўлланма олди. Спорт соҳасида ҳам натижалар қувонарли. Футбол бўйича “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақасида 37-мактаб жамоаси республикада 1-ўринга чиқиб, финал босқичига йўл олди. Хорижий тилларни ўрганиш кўрсаткичлари ҳам кескин ошган бўлиб, инглиз тили бўйича 370 нафар, умумтаълим фанлари бўйича эса 1300 нафар ўқувчи миллий ва халқаро сертификатларга эга бўлди. Энг эътиборлиси, 4 та фандан сертификат олиб, максимал 189 балл тўплаган 41 нафар ўқувчи муддатидан олдин олий таълим муассасаси талабаси деган шарафли номга сазовор бўлди.

2025 йилги инвестиция дастури доирасида Чойкўл овулидаги 59-мактабда лойиҳа қиймати 4 млрд 687 млн сўмлик 180 ўринли янги 2 қаватли бино ва спорт зали қуриб битказилган бўлса, Бўзёп овулидаги 68-мактабда 5 млрд 950 млн сўм маблағ эвазига 330 ўринли 3 қаватли бино ва спорт зали фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, ОПЕК дастури асосида Олмазор маҳалласи ҳудудида 120 ўринли бино учун 5 млрд 561 млн сўм, Фаровон маҳалласи ҳудудида 90 ўринли бинога 4 млрд 930 млн сўм, Арна бўйи маҳалласи ҳудудида 150 ўринли бино учун 5 млрд 801 млн сўм ва Дўстлик маҳалласида 240 ўринли мактабгача таълим ташкилоти учун 8 млрд 610 млн сўм йўналтирилди. Умумий қиймати 24 млрд 902 млн сўмлик 4 та замонавий мактабгача таълим ташкилотида қурилиш ишлари якунланди.

2026 йилги истиқболли режаларга мувофиқ, 30-, 39- ва 65-мактабларда жами 1410 ўринли биноларни реконструксия қилиш ишлари, 37-мактабда капитал таъмирлаш, 32-сонли мактабгача таълим ташкилотида 90 ўринли бинони реконструксия қилиш ишлари бошланди. Бештом ва Оқ олтин маҳаллаларида жами 150 ўринли 2 та янги боғча, шунингдек халқаро банк маблағлари ҳисобидан 57- ва 64-мактаблар ҳамда 17-мактабгача таълим ташкилотида янги қурилишлар жадал олиб борилмоқда.

Тумандаги илғор таълим муассасаларидан бири бўлган 40-сонли мактабнинг 11-синфини бу йил 143 нафар, 9-синфини эса 162 нафар ўқувчи тамомламоқда. Қувонарлиси, 13 нафар битирувчи 188 ва 189 балл билан аллақачон талабаликка қабул қилинган бўлса, мактаб бўйича 142 нафар ўқувчи 300 га яқин сертификатларни қўлга киритган. Мактаб жамоаси “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловида туманда 1-ўринни олиб 100 млн сўм, Қорақалпоғистон Республикасида 3-ўринни эгаллаб 150 млн сўм ютуққа эга бўлди.

Мактабнинг фидойи устозлари ҳам юқори натижалар қайд этмоқда. Ҳуқуқ фани ўқитувчиси Ирода Яхшимуротова “Йилнинг энг яхши ҳуқуқ фани ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 1-ўринни эгаллаб, мамлакат миқёсида “Энг яхши тақдимот эгаси” номинатсиясига лойиқ кўрилди ва ҳозирда “Йил ўқитувчиси” танловининг 3-босқичида иштирок этмоқда. Она тили фани ўқитувчиси Иқболой Юсуфова эса “Йилнинг энг яхши ўзбек тили фани ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон босқичида 1-ўринни, Ўзбекистон Республикасида эса 3-ўринни эгаллади. Математика фани ўқитувчиси Шерзод Аширов ва тарих фани ўқитувчиси Жаҳонгир Отаназаровларнинг ҳар бирининг  60 нафардан ўқувчилари турли фанлар бўйича сертификатларни қўлга киритишган.

Фан олимпиадаларида мактабнинг 12 нафар ўқувчиси туман бўйича ғолиб деб топилди. Мактаб қошидаги “Турон” театр студияси республикада “Энг фаол жамоа” номини олди. “Иқтидор мактаб” ансамбли туманда 2-ўринни эгаллади. Таълим даргоҳи “Аъло мактаб” лойиҳасида 418 балл тўплаб, фахрли 2-ўринда бормоқда. Мактабда 31 нафар олий тоифали ва 35 нафар 1-тоифали ўқитувчи меҳнат қилади. Уларнинг 8 нафари вазир жамғармаси номзодлари бўлса, 11 нафар ўқитувчи 70 фоизлик устамага эга. Мактаб директори Санобар Хўжамуродова менежерлик сертификати бўйича энг юқори балл тўплаб, Малайзияда малака ошириб қайтди. Бундай юқори кўрсаткичлар, замонавий шарт-шароитлар ва тинимсиз изланишлар орқали қўлга киритилаётган ютуқлар туман таълим тизимининг нурли келажагидан далолат беради.

25 май куни барча мактабларда жаранглаган сўнгги қўнғироқ садолари остида 3 минг нафардан зиёд ўғил-қизлар мустақил ҳаёт сари йўл олган бўлса, қолган ўқувчилар ёзги таътилга кузатилди. Битирувчиларга нуфузли олий ўқув юртларининг талабалари бўлиб, илм чўққиларини забт этиш ва касб-ҳунар эгаллаб, юртимиз тараққиётига ҳисса қўшишдек бахт насиб қилишини тилаймиз. Уларнинг ўрнини босиб келаётган қуйи синфлар ўқувчиларининг эса ёзги таътилни мароқли ўтказиб, янги ўқув йилида янада юксак марраларни қўлга киритишларига тилакдошмиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019