16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 02:03
Жамият 👁 179

Юқори қишлоқ маҳалласида ижтимоий ходим самарали фаолият юритмоқда

Юқори қишлоқ маҳалласида ижтимоий ходим самарали фаолият юритмоқда

Ҳар бир жамиятнинг ижтимоий қиёфаси, энг аввало, унинг аҳоли эҳтиёжманд қатламларига кўрсатаётган эътибори, меҳри ва ғамхўрлиги билан ўлчанади. Бугунги кунда юртимиз бўйлаб маҳаллабай ишлаш тизими орқали ҳар бир оила, ҳар бир фуқаро давлатнинг доимий эътибори ва ижтимоий ҳимояси қамровига олинмоқда. Хусусан, Амударё туманида жойлашган Юқори қишлоқ маҳалласида ҳам бу борада кенг кўламли, тизимли ва самарали ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур ҳудудга бириктирилган ижтимоий ходим Дилдора Кенжаева ўз касбига фидойилик билан ёндашиб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари билан тизимли равишда ишлашиб келмоқда.

Статистик маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, Юқори қишлоқ маҳалласида жами 624 та хонадон бўлиб, уларда 763 та оила ва 2438 нафар аҳоли истиқомат қилади. Бу рақамлар ортида шунча инсон тақдири, орзу-умидлари ва албатта, турли хил ижтимоий эҳтиёжлари ётибди. Ижтимоий ходимнинг зиммасидаги масъулият кўлами нақадар кенг ва мураккаб эканлигини шундан ҳам англаш мумкинки, у бугунги кунда аҳолининг 12 тоифаси билан мунтазам ва тизимли равишда ишлаб келмоқда. Ҳар бир тоифанинг ўзига хос хусусиятлари, муаммолари ва зудлик билан ечим талаб қиладиган ҳаётий масалалари мавжуд бўлиб, уларнинг ҳеч бири эътибордан четда қолмаяпти.

Ижтимоий ходимлардан ўз ҳудудларида яшовчи 1-тоифага мансуб бўлган, яъни ўзгалар парваришига муҳтож, ёлғиз яшовчи шахсларга алоҳида эътибор қаратиш талаб қилинади. Мазкур маҳаллада ҳам бундай тоифадаги 1 нафар шахс мавжуд бўлиб, унга ижтимоий ассистент томонидан мунтазам равишда, кундалик турмушда зарур бўлган хизматлар кўрсатиб келинмоқда.

Шунингдек, жамиятнинг яна бир ҳимояга муҳтож қатлами бўлган 2-тоифа, яъни ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш жараёни ҳам доимий назоратга олинган. Маҳаллада жами 77 нафар ногиронлиги бўлган шахс яшайди. Уларнинг 10 нафари 1-гуруҳ, 54 нафари 2-гуруҳ, 3 нафари 3-гуруҳ ногиронлари ҳисобланади. 8 нафари эса ногиронлиги бўлган болалардир. Бу фуқароларнинг ҳар бирига индивидуал ёндашилиб, уларга зарур ижтимоий ёрдамлар ўз вақтида кўрсатилмоқда.

Моддий ва маънавий кўмакка муҳтож бўлган 3-тоифа, яъни кам таъминланган оилалар ҳолати ҳам ижтимоий ходимнинг кундалик кузатуви ва эътибори марказида туради. Маҳалладаги бундай оилалардан мунтазам равишда хабар олиниб келинмоқда. Ҳозирги кунда ижтимоий реестрга ҳудуддаги 59 та оила киритилган. Уларнинг 10 таси тўлиқ давлат таъминотидаги оилалар, 39 таси камбағал оилалар ҳамда 10 таси камбағаллик чегарасидаги оилалардир. Бу оилаларга берилаётган мақсадли кўмаклар уларнинг турмуш тарзини яхшилашга ва қийинчиликларни енгиб ўтишига хизмат қилмоқда.

4-тоифага кирувчи фуқаролар сифатида васийлик ва ҳомийликка олинган болалар тақдири ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда ота-онаси хорижга меҳнат миграциясига кетиши сабабли, маҳалладаги жами 22 нафар болага қонуний вакил, яъни васийлик ёки ҳомийлик тайинланган. Меҳр ва эътиборга муҳтож бўлган бу болалар қаровсиз ва назоратсиз қолмаслиги учун уларнинг яшаш ҳолати мунтазам равишда, ҳар чоракда мониторинг қилиниб келинмоқда.

Амударё туманидаги Юқори қишлоқ маҳалласида олиб борилаётган бундай манзилли ва ҳаётий ижтимоий ҳимоя тадбирлари инсон қадрини улуғлашдек эзгу мақсадга хизмат қилмоқда. Ижтимоий ходимларнинг масъулиятли ва сермаҳсул фаолияти туфайли эса ҳеч бир фуқаро, ҳеч бир оила давлат эътиборидан четда қолмайди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019