16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 00:30
Иқтисодиёт 👁 375

Амударё туманида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Амударё туманида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Мамлакатимизда иқтисодиётнинг асосий драйвери бўлган тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес муҳитини янада яхшилаш, ишбилармон доира вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муаммоларини бевосита ўрганиш мақсадида давлат ва бизнес ўртасидаги мулоқот бутунлай янги босқичга кўтарилмоқда. Анъанавий равишда ўтказиб келинаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти билан тадбиркорларнинг очиқ мулоқоти бунга яққол мисолдир. Яқин кунларда навбатдаги мулоқот ўтказилиши кутилмоқда. Ушбу нуфузли ва муҳим тадбирга ҳар томонлама тайёргарлик кўриш, жойлардаги ҳақиқий ҳолатни таҳлил қилиш ҳамда ишбилармонларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглаш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб турли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида қатор учрашувлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан мамлакат бўйлаб тадбиркорлар билан юзма-юз, очиқ ва конструктив мулоқотлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Бу каби тадбирлардан кўзланган асосий мақсад фақатгина муаммоларни қайд этиш эмас, балки уларнинг ечими бўйича шу жойнинг ўзида тезкор ва амалий чоралар кўриш, тизимли камчиликларни эса республика даражасида ҳал этиш учун умумлаштиришдан иборатдир.

Амударё туманида ҳам очиқ мулоқот форматида айнан мана шундай учрашув бўлиб ўтди. Маҳаллий тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчилар ва бизнес вакилларини бир жойга жамлаган ушбу тадбирда қатор мутасадди раҳбарлар иштирок этди. Жумладан, учрашувга Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги директори ўринбосари Жаҳонгир Юнусов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси лойиҳа офиси раҳбари Алишер Аминов ташриф буюриб, амударёлик ишбилармонларининг дарду ташвишлари, келажакдаги режа ва мақсадлари билан яқиндан танишдилар.

Очиқ мулоқотни Амударё тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Фахриддин Юсупов кириш сўзи билан очди ва олиб борди. Тадбир давомида эркин ва самимий муҳит яратилиб, ҳар бир иштирокчига ўз фикрини баён этиш учун имконият берилди.

Учрашув мобайнида амударёлик тадбиркорларнинг турли йўналишлар ва ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича кўплаб мурожаатлари тингланди. Ишбилармонлар асосан ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини зарур инфратузилма билан таъминлаш, янги бизнес лойиҳаларни амалга ошириш учун ер майдонлари ажратиш, тижорат банкларидан имтиёзли кредит маблағларини олиш ва бошқа долзарб масалаларда мутасаддиларга юзландилар.

Мурожаатларнинг ҳар бири индивидуал тарзда кўриб чиқилиб, масъуллар томонидан аниқ, асосли ва ҳуқуқий жиҳатдан тўғри тушунтиришлар берилди. Эътиборлиси шундаки, кўтарилган қатор масалалар ва турли хилдаги муаммолар ваколатли идоралар вакиллари иштирокида шу ернинг ўзида, тезкорлик билан ижобий ҳал қилинди. Бу эса тадбиркорларнинг вақти ва маблағини тежашга, уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўз навбатида, ечими маълум вақт талаб этадиган, қонунчиликка ўзгартириш киритишни тақозо қилувчи ёки кенг кўламли маблағларга эҳтиёж сезувчи тизимли муаммолар ва истиқболли таклифлар тўлиқ умумлаштирилди. Ушбу мурожаатлар тез кунларда бўлиб ўтиши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти билан тадбиркорларнинг 6-Очиқ мулоқотига тайёргарлик кўрувчи махсус ишчи гуруҳга тақдим этиш учун рўйхатга олинди.

Бўлиб ўтган очиқ мулоқот давлат ва тадбиркор ўртасидаги ўзаро ишонч ва манфаатли ҳамкорликнинг ёрқин намунаси бўлди десак, муболаға бўлмайди. Бу каби юзма-юз учрашувлар жойлардаги ҳақиқий иқтисодий манзаранинг аниқ тасвирини яратишга ёрдам беради. Энг асосийси, амударёлик ишбилармонларининг овози, уларнинг муаммо ва таклифлари бевосита давлатимиз раҳбари даражасида эшитилиши учун мустаҳкам замин яратилди. Бу эса яқин келажакда ҳудудда янгидан-янги корхоналар қад рослашига, қўшимча иш ўринлари яратилишига ва халқимизнинг умумий фаровонлиги янада юксалишига хизмат қилиши шубҳасиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019