16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 00:31
Сиёсат 👁 249

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот

Жорий йилнинг 28 июль куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 22-сессияси бўлиб ўтди. Сессия мажлисига Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши раиси Алишер Йўлдашев раислик қилди.

Сессия аввалида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фахриддин Юсупов Амударё тумани маҳаллий бюджетининг 2026 йилнинг 1-чорагидаги ижроси бўйича туман ҳокимининг тақдимномаси билан таништирди. Қайд қилинганидек, 2026 йилнинг 1-чораги давомида Амударё тумани маҳаллий бюджетнинг даромадлар режаси жами 32,3 миллиард сўм қилиб белгиланган бўлиб ушбу режа жами 36,9 миллиард сўмга, ортиғи билан бажарилган. Ҳисобот даврида махаллий бюджетдан жами 44,3 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар сарфланган.

Шундан кейин 2026 йил 1 январь ҳолатига аниқланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиш масаласи кўриб чиқилди. Сессия қарори билан жами 42,26 миллион сўм миқдоридаги маблағ белгиланган мақсадлар учун йўналтирилди.

Шундан сўнг, туманда қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш борасида туман прокурорининг ахбороти тингланди. Ҳисобот даврида қонунлар ижроси юзасидан ўтказилган 79 та назорат тадбирларида 700 дан ортиқ қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган ва қўпол қонунбузарликлар юзасидан 22 та жиноят иши қўзғатилган. Шу билан бирга, туман ҳудудида 84 та жиноят содир этилгани, олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар 18,6 фоизга ошгани кескин танқид остига олинди.

Маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилаш мақсадида кўча ва савдо марказларига 23 та юзни таниб олувчи камералар ўрнатилган. Ёлғиз кексалар қаровисиз қолмаслиги учун 61 та хонадонга салкам 28 миллион сўмлик “Ташвиш” тугмалари ўрнатилиб, пробация ҳисобида турган 15 нафар маҳкум қайта касбга ўқитилган. Оилавий низоларнинг олдини олиш доирасида хатлов ўтказилиб, 116 та нотинч оиланинг 53 таси яраштирилган.

Сессияда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати, шунингдек, жамоат хавфсизлиги ҳақидаги масала юзасидан Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари, жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи Шарапат Жолдосбоев ҳисобот берди. Ҳисоботда ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган 4702 нафар шахслар аниқланиб, махсус электрон ахборот тизимига киритилгани, профилактика инспекторига 1894 нафар, ҳоким ёрдамчисига 667 нафар, хотин қизлар фаолига 722 нафар, ёшлар етакчиларига 543 нафар, ижтимоий ходимга 652 нафар, солиқ инспекторига 224 нафар профилактика объектлари бўйича хулосалар юборилгани қайд қилинди.

Сессияда туманда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳам муҳокама қилинди. Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Зафар Аҳмедов берган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 2-чорагида туманда 13 та ёнғин содир бўлиб, умумий зарар миқдори 1,5 миллиард сўмдан ошган. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган шахсларга нисбатан 447 та ҳолатда салкам 361 миллион сўм жарима қўлланилган ва 44 та объектнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилган. Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги доирасида маҳалла ва ташкилотларда 129 та семинар ўтказилиб, уларга 1107 нафар фуқаро жалб қилинган.

Сессияда депутатлар томонидан 2026 йилги вегетация даври учун сув олиш лимитлари ва 2026-2027 йилларда кўп квартирали уйлар атрофида қурилиши режалаштирилган инфратузилма объектларининг янги параметрлари тасдиқланди. Бундан ташқари, Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди ва ҳар бир масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019