16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 03:16
Сиёсат 👁 2,016

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг йигирма тўртинчи сессияси тўғрисида АХБОРОТ

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг  йигирма тўртинчи сессияси тўғрисида АХБОРОТ

2013 йил 25 апрель куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг йигирма тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар ҳавола қилинди:

1. "Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг туманда ижроси тўғрисида.

2. "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг туманда ижроси тўғрисида.

3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ташкилий чора-тадбирларнинг ҳамда туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-техник базасини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши бўйича "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Р.Рузметовнинг ҳисоботи тўғрисида.

4. 11-Холимбег сайлов округидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг депутати А.Тиловмуротовнинг депутатлик фаолияти юзасидан ҳисоботи тўғрисида.

5. Туман Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси ҳузурида "Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича жамоатчилик Кенгашини тузиш тўғрисида.

Кун тартибидаги "Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг туманда ижроси тўғрисидаги масала юзасидан туман Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Р.Рузметов ахборот қилди.

Ахборот юзасидан сўзга туман ҳокимининг ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси, туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия раиси ўринбосари М.Ахмедова, 10-сонли мактаб директори, 13-Хоразм сайлов округидан депутат Г.Матякубова, "Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси 16-Жамбул сайлов округидан депутат И.Тураев, "Тараққиёт кўзгуси” газетаси ва Амударё телевидениеси бош муҳаррири Ғ.Ешниёзов, Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб ҳунар коллежи директори Б.Исмаиловлар чиқиб, фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

"Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг туманда ижроси тўғрисида туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси М.Казаков ахборот қилди.

Таъкидланганидек, "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунни талабларини ижро қилиш борасида кўпгина ижобий ишларнинг амалга оширилди. Кейинги йилларда тадбиркорлик соҳасига давлатимиз раҳбарияти томонидан катта эътибор қаратилиб, тадбиркорларга янги имтиёз ва имкониятлар берилаётгани, соҳани ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган ҳуқуқий асослар билан бир қаторда амалий ишларнинг олиб борилаётгани, тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимининг такомиллашгани тадбиркорлик фаолиятларини амалга ошириш учун қулай шароитлар ярамоқда.

Шунингдек, сессияда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ташкилий чора-тадбирларнинг ҳамда туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-техник базасини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши бўйича "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Р.Рузметов, депутатлик фаолияти юзасидан 11-Холимбег сайлов округидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг депутати А.Тиловмуротов, туман Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси ҳузурида "Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича жамоатчилик Кенгашини тузиш тўғрисида доимий комиссия раиси ўринбосари И.Юлдашовлар ахборот қилди.

Сессияда кўрилган барча масалалар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019