16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:24
Маданият 👁 5,290

ҚАЛБЛАРГА ЖЎШҚИНЛИК БАХШ ЭТГАН УЧРАШУВ

ҚАЛБЛАРГА  ЖЎШҚИНЛИК  БАХШ  ЭТГАН  УЧРАШУВ

Санъат шундай дориломон оламки, унинг сеҳр-синоати қошида ҳамиша лол қоламиз. Бешикдаги гўдакдан тортиб, нуроний ёшдаги инсонгача ана шу гўзал олам  сеҳрига ошно. Бу ошнолик – дилларга ором бахш этади, кўнгил дардига мисли мўмиёи-шифо, таскин беради.

Шу йилнинг 6 апрель куни туманимиздаги 9-сонли болалар мусиқа  ва санъат мактабининг тантаналар саройида бўлиб ўтган, эл-юрт севган қорақалпоқ санъати усталари ва маънавият фидойилари билан учрашув тадбирида иштирок этган туманимиз фаоллари, кекса отахон ва онахонлар ҳамда ёшлар санъатнинг сеҳрли, қалбларга жўшқинлик бахш этувчи қудратини яна бир бор дилдан ҳис этдилар.

Қорақалпоқ санъатини жаҳонга танитган, ўз ижро маҳоратлари билан халқимиз юрагидан муносиб жой олган ҳамда ҳар бири ўзига хос ижод ва ибрат мактабини яратган санъаткорлар билан "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида ўтказилган учрашув тадбирини туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова очди ва учрашув туманимиз халқи маънавий ҳаётида муҳим аҳамият касб этишини алоҳида эътироф этди.

Шундан сўнг санъаткорлар гуруҳи раҳбари, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби Ободон Сапарова, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон санъатини дунё мамлакатлари саҳналарида намойиш этиб, ўзбек ва қорақалпоқ анъанавий ашулачилик йўналишида катта ютуқларга эришган санъат усталари, шоир ва журналистларни саҳнага таклиф этди. Томошабинларнинг самимий олқишлари остида даврага кириб келган Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ҳамда Бошқирдистон Республикалари халқ артисти Гулпаршин Сиримбетова, Қорақалпоғистон халқ артисти Бибиробия Ўтепбергенова, Ўзбекистон, Қорақалпоғистон халқ артисти Тамара Дошумова, соҳирнафас сухандон Райхон Сапарова, Хонзода Полвонова, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Гулнигор Сапаева, хушовоз бахши қиз Ғумшагул Бектурғанова, жиров Саломат Аяпов, Ўзбекистон халқ бахшиси, хоразмлик Қаландар бахши Норматов, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Абулқосим Ўтепберганов, шоира Гулнора Нурлепесовалар бирин-кетин саҳнага кўтарилиб, ўз санъатларини намойиш этдилар.

Гулпаршин Сиримбетованинг жарангдор овози, Бибиробия Ўтепбергенованинг  ҳамон халқ дилида ардоқланаётган дилтортар қўшиқлари, Хонзода Полвонова, бахши қиз Ғумшагул Бектурғанова, жиров Саломат Аяповнинг термалари, Гулнигор Сапаеванинг ва Тамара Дошумованинг ашулалари томошабинлар қалбига хушнудлик бахш этди.

Дастур меҳмони, хоразмлик Қаландар бахши Норматов ўзбек ва қорақалпоқ достонларидан парчалар куйлаб, бир-бирига дўст ва қадрдон, илдизлари теран икки миллатнинг  қалбан бир-бирларига талпиниб, бир-бирларининг кўнгилларидан сув ичиб яшагувчи тотув оила эканлигини соз-у суҳбат орқали маромига етказиб ифода этганидан томошабинлар қалби завқ-шавққа тўлди.

Шоир Абулқосим Ўтепбергенов, шоира ва журналист Гулнора Нурлепесоваларнинг шеърлари кўнгилларга ажиб бир таскин, самимият бағишлади.

Учрашув якунида туманимиз нуронийларидан Гулмирза Нурматов, Турсунбой Абдуллаев ҳамда "Баркамол авлод” болалар маркази директори Хонимжон Ражабовалар санъаткорларга туманимиз халқи номидан чуқур миннатдорчилик билдирдилар.

Кўнгиллар кўнгиллардан сув ичиб, бир-бирларини соғинган қалблар ором топган ушбу учрашув барчада ширин таассуротлар қолдирди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026