16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 04:37
Жамият 👁 2,661

Маҳалла ҳаёти: ЯНГИ ТИЗИМ АФЗАЛЛИКЛАРИ КЎП

Маҳалла ҳаёти: ЯНГИ ТИЗИМ АФЗАЛЛИКЛАРИ КЎП

Жорий йилнинг апрелидан бошлаб бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимиздаги мавжуд маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари фаолиятига маҳаллаларда аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда аҳоли томонидан билдирилган таклифларни амалга ошириш бўйича тизимли иш ташкил этишнинг янгича  услуби жорий этилган эди.

Бизнинг маҳалламизда ҳам янги тизим талабига кўра фуқароларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар вакиллари ва фаоллардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, фаолиятини бошлаб юборди. Ҳар ой якунида фуқаролардан тушган шикоятлар, таклифларнинг ҳал этилиши юзасидан туман ишчи гуруҳига ҳисоботлар тақдим этиб борилаяпти. Шунингдек туман ишчи гуруҳига ҳавола этилаяпти.

Маҳалламизда янги тизимни жорий этиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ маҳаллани ўрганиши давомида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, аҳоли томонидан билдирилган таклифларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқиб, шу асосда ўз фаолиятини олиб бораяпти ва муаммоларни ўз вақтида ҳал этишга ҳаракат қилаяпти. Масалан, ишчи гуруҳ аъзолари ўрганиш давомида ишга яроқли ишсиз фуқароларни аниқлади ва қорамол ёки парранда боқиш истагида бўлганларнинг рўйхатини тузиб, кредит олишига кўмаклашиш мақсадида "Агробанк” туман бўлими мутахассислари билан учрашувини ташкил этди. Учрашувдаги жонли мулоқот кўп нарсаларга ойдинлик киритди, шу асосда бир нечта оила қорамол  ва парранда боқиш ҳаракатини бошлаб юборди.

Маҳалламизнинг Исломобод кўчаси, рақамсиз уйида истиқомат қилувчи А.Ражабов кўп йиллардан бери касалманд, бева, ўғли ҳали коллеж ўқувчиси. Шуларни инобатга олиб, А.Ражабовнинг даволанишини давом эттиришига кўмаклашилди, томорқасига ишлов беришга ёрдам берилди.

Одатда уйимиздан остона ҳатлаб кўчага чиқсак, қўшнимизга дуч келамиз. Қувончимизга ҳам, ташвишимизга ҳам шерик бўладиган энг аввало қўшнимиздир. Шундай экан, қўни-қўшниларимизнинг, маҳалламизнинг тинч-хотиржамлиги бизнинг ҳам тинч-хотиржамлигимиздир. Шу маънода маҳаллалардаги осойишта ҳаётни таъминлашга қаратилган, ўрганиш давомида аниқланган шикоятлар, муаммо ва камчиликларни бартараф қилиш юзасидан тизимли иш ташкил этиш бўйича жорий этилган янги услубнинг аҳамияти жуда улкандир. Ахир бекорга отанг маҳалла, онанг маҳалла дейишмайди-да.

Г.ЎРОЗБОЕВА,

"Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғини диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026