16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 04:40
Саломатлик 👁 5,852

ТЎЙ ЛИБОСИ – МАЪНАВИЯТИМИЗ ЗИЙНАТИ

ТЎЙ ЛИБОСИ – МАЪНАВИЯТИМИЗ ЗИЙНАТИ

Ўзбек халқи шарқ халқлари орасида ўзининг бой миллий урф-одатлари, анъаналари, асрлар оша ўз зийнатини, салобатини йўқотмай, бугунги кунгача етиб келган миллий маросимлари билан бошқа халқлардан ажралиб туради. Мана шундай миллий маросимларимиздан бири бу – тўй маросимидир. Ўзбек оилаларида бу маросим кенг шодиёна сифатида нишонланади. Мен бу ўринда, тўй маросими ҳақида эмас, балки мана шу маросимнинг сабабчилари бўлмиш, келин ва куёвнинг тўй куни киядиган тўй либослари ҳақида гапирмоқчиман.

Бугунги кунда, мамлакатимизга Европа маданияти кириб келиши билан келин-куёвларимизнинг киядиган тўй либослари ҳам тубдан ўзгариб кетди. Яъни, бир кунлик тўй учун фалон минг сўмлик келин кўйлаги, куёв учун дабдабали костюм-шим - буларнинг ҳаммаси пешона тери эвазига топган пулимизни ҳавога совуриш билан баробар. Айниқса, келинларимиз қимматбаҳо, башанг келин кўйлакларини кийиб, даврада ўзини маликалардек ҳис қилиб ўтиришни ёқтиришади. Тўғри, оппоқ тўй либосини кийиш ҳар бир қиз боланинг юрагидаги ягона орзу. Лекин қимматбаҳо келин кўйлаги-ю, қимматбаҳо соч турмаги ва бошқа зеб-зийнатлар кўпинча қиз боланинг ҳақиқий гўзаллигини яшириб қўяди. Зеро, бу нарсаларнинг барчаси бахт олиб кела олмайди. Ҳақиқий гўзаллик эса бу – қиз боланинг қалб гўзаллиги, одоби ва эплилиги ҳисобланади.

Юқорида айтиб ўтилган сохта гўзалликни биз пулга сотиб олмайлик, бунинг ўрнига бу пулларни фойдали ишларга, фойдали нарсаларга сарф қилайлик. Келин кўйлаги ўрнига эса ўзимизнинг миллий шойи-атлас, адрасларимизни кияйлик. Момоларимиз кийган бу матолар келин қизнинг ҳуснига-ҳусн, назокатига-назокат қўшиб туради.

Ўзбек қизини қадимдан момоларимиз ўн тўрт кунлик тўлин ойга қиёслашган. Биз, "ўн тўрт кунлик ой” номини оқлаб иш тутайлик. Юзимизни ювишимиз билан асар ҳам қолмайдиган юқоридаги каби сохта гўзалликни эмас, балки, бутун умр бизга зийнат бўла оладиган қалб гўзаллигини қалбимизга жо этайлик. Ана шундагина биз мустаҳкам оила ва обод турмушни бунёд эта оламиз.

 

Азиза МАДРАҲИМОВА,

Манғит иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи талабаси. 

(Фото - http://kelin-kuyov.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019