16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:47
Мақолалар 👁 277

ЧОЙКЎЛЛИК МОҲИР УСТА

ЧОЙКЎЛЛИК МОҲИР УСТА

Ҳаёт – дорилфунун. Унинг ҳар бир лаҳзаси инсонни тарбиялайди, ақлини чархлайди, яшаш, яратиш сирларини ўргатади. Синовлари билан тоблайди, ўз хатолари, ютуқлари, шу баробарида режа ва ташаббуслари ҳақида оқилона хулосалар чиқаришга ўргатади, иродасини минг бор синовдан ўтказади.  Чойкўл овулида яшовчи оддий ҳурнарманд уста Равшан Камолов ана шундай синовларда тобланган фидойи инсонлардан.

“Гагарин уста!” Уни одамлар шундай чақиришади. Аллоҳнинг зикри билан азон айтилиб, ота-онаси меҳр-муҳаббат билан қўйган Равшан исмини биров билиб айтса, бошқалар балки билиб, балки билмай “Гагарин уста” деб чақираверишади. Равшан уста  Камолов эса бунга кўникиб кетган. 

Биз Равшан билан 22-сонли мактабда бирган ўқиганмиз. Синфимизда аълочилар кўп эди. Лекин Равшан Камоловнинг ана шу аълочи синфдошларимиздан ажралиб турадиган бир хислати – унинг ўта камтар, интизомли ва зеҳни ўткирлиги эди. Француз тилини мустақил ўрганар, ўрганганларини дарс жа-раёнида, француз тили ўқитувчимиз Қурол ака Сафарбоев билан эркин мулоқотлари орқали мустаҳкамларди. Ундан устозларимизнинг умиди катта эди. Лекин ҳаёт инсон орзу қилганидай бир текис эмас, машаққатлари, бемаврид синовлари бор.

Равшан оддий деҳқон оиласида туғилиб-ўсди. Серфарзанд бу оила иқтисодини бир маромда юритиш учун отаси (Аллоҳ раҳмат қилсин!) Отажон шофёр (уни шундай аташарди) кеча-ю кундуз колхозда ишлар, етти-саккиз нафар фарзандини ёнига олиб, онаси ҳам колхоз даласида, ҳам томорқада тер тўкарди. Равшан опа-акалари, укалари билан ота-онасига кўмакдош бўлишга, уларнинг оғирини енгиллатишга интилди.

Отасининг ёнида юриб, техника сирларини ўрганди. Отажон шофёр билан гоҳ колхоз устахонасида, гоҳ колхоз шофёрларининг уйларида турли русумлардаги автомобилларни таъмирлашда қатнаша бошлади. Мактабда ўқишидан бўш вақтларида катта хонадоннинг томорқа юмушларида ота-онасига кўмаклашди, овулда кимнинг автомобили, трактори ёки мотоцикли бузилса, ўша ерда ҳозир-у нозир бўлди.

1978 йилда умумтаълим мактабини, гарчи аъло баҳоларга тугатса-да, оилавий шароит тақозосига кўра, ўқиш истагини орқага сурди. Армия хизматидан сўнг ўқишни ният қилган Равшан ота-онасининг вафотидан кейин юрагидаги ўқиш орзусини яна кейинга сурди. Умрим темир-терсак ичида, қорамойга беланиб ўтаётир, деган хаёлга бормади. Ҳаёт синовларини ўзининг ҳалол, фидойи меҳнати билан енгишга интилди.

Донишманд халқимиз тилида бир ибора жуда кўп айланади: “Йигит моли ерда, ризқи Аллоҳдан”. Равшан Камолов ёш бошидан эл-юрт севган, уста бўлди, қаерга борса, элдошлари эъзозлайдиган, тўрдан жой берадиган бўлди.

Бировдан олдин, бировдан кейин дегандай, уйли-жойли, бири-биридан ақлли ўғил-қизларнинг отаси, катта хонадоннинг соҳибига айланди. Умр йўлдоши Гулора Зорлиқова билан 4 нафар ўғил-қизни вояга етказишди. Катта ўғли ҳам ота касбини тутди. Айни пайтда Хуршиджон отаси билан биргаликда овулдаги “Ойбек-Дилшода” фермер хўжалигига қарашли автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасида меҳнат қилишади.

Биз ижодий жамоамиз билан Равшан Камолов ва унинг ўғли Хуршиджон фаолият юритаётган мазкур шохобчада бўлганимизда таъмирлаш-тиклаш хизматлари учун навбат кутаётган транспорт воситалари орасида турли русумдаги автомобиллар, юк машиналари, трактор ва трактор тиркамалари ҳам борлигига гувоҳ бўлдик. Билишимизча, Равшан Камолов  барча турдаги енгил автомобиллар, энг замонавий автобуслар, юк машиналари ва қишлоқ хўжалик техникаларига сифатли таъмирлаш-тиклаш хизматларини кўрсатгани учун “Ойбек Дилшода” фермер хўжалиги раҳбари Ойбек Сийтбоев фермер хўжалиги ҳисобидан ушбу шохобчани очиб берган экан.

– Ўғлим иккаламиз доимий иш билан таъминландик, – дейди қувониб Равшан Камолов. – Яқинда пенсияга чиқаман, пенсияга чиқишимда муаммо бўлмайди, сабаби, шохобча фермер хўжалигининг қўшимча тармоғи ҳисобланади.

Инсон ўз ҳаётидан рози яшаши учун аввало у яхши меҳнат шароити билан таъминланиши, моддий манфаатдор бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Бу жиҳатдан Равшан Камоловнинг  кўнгли тўқ, қолаверса, мижозларининг кети узилмайди, фермер хўжалигидан ҳар ойда маошини олиб турибди. Ойбек Сийтбоев эса фермер хўжалиги ихтиёридаги техника воситаларини ҳеч муаммосиз, ўзларининг қўшимча тармоғи орқали таъмирлаб бераётгани учун устадан миннатдор.

Равшан Камолов учун оила даврасида  кечадиган лаҳзалар янада гаштли. Ўғил-қизлари, невараларининг иш, ўқиш ва рўзғор юмушлари билан боғлиқ фаолиятларини ҳар куни кечқурун бироз “тафтиш” қилишга одатланган уста аллақачон турмушга чиқиб, ўзларидан тиниб-тинчиб кетган қизлари Манзурахон билан Мавлудахон ҳамда неваралари Гўзалой, Барно, Жавоҳир ва Соҳибжонларга бирров қўнғироқ қилиб, ҳол-аҳвол сўрашни канда қилмайди. Бўш қолдим дегунча, физика-астрономия йўналиши бўйича НДПИнинг магистратура босқичида таҳсил олиш билан бирга 82-сонли мактабда ўқувчиларга физика фанидан дарс бераётган қизи Меҳрибоннинг ўқиш ва ишларини “текширади”. Ҳатто Меҳрибонга физик қонун-қоидалар бўйича саволлар бериб, синаб кўришни ҳам унутмайди.

– Дадам олий маълумотли бўлмасалар ҳам физика фанидан кўп нарсани билишига ҳайрон қоламан, – дейди Меҳрибон.

– Бу ўзим учун муҳим, – изоҳ беради уста, – касб-корим шуни тақозо этади. Қолаверса, мактабда устозимиз Чоршам ака Юсупов бу фанни миямизга қуйиб қўйган-да, – кулади у.

Эсимда, 22-сонли мактабда физика, математика, кимё-биология, француз ва рус тиллари, ўзбек тили ва адабиёти, география фанлари жуда чуқур ўргатиларди. Бу фанлар бўйича олган билимларимиз, тўғриси, бизга ҳамон ҳаётда асқотади. Уста эса назаримда, дипломсиз мутахассис, мутахассис бўлганда ҳам ҳар қандай олий маълумотлилардан қолишмайдиган етукликка эга эди.

Равшан Камоловнинг оиласида ўзбекона тутумларга қатъий амал қилиниши эса ўғил-қиз, келин ва невараларнинг ўз ишларини билиб-билиб, маромига етказиб бажаришларида акс этиб туради. Умр йўлдоши Гулора Зорлиқова асосий вақтини неваралари даврасида ўтказади. Келини Меҳрибон овулнинг қўли гул чеварларидан. У тиккан пардалар кўплаб хонадонларга кўрк бағишласа, қизлари Манзурахон ва Мавлудахонлар тиккан либосларга ҳамма ҳавасда.

Оиланинг даромад манбаига қўшимча равишда парваришланаётган курка ва товуқлар, мол-ҳолга қараш неваралар ва эпчил келин Меҳрибоннинг зиммасида. Шунинг учун ҳам Гулора билан уста келини Меҳрибон билан қизларини баб-баравар кўришади. Рўзғори бўлак қизлари, неваралари йиғилиб келишганларида Меҳрибон келиннинг оёқ-қўллари чаққонлашиб, туғишганларидай меҳри товланиб туришлари ҳам, албатта, уларнинг қайнота-қайнона сифатидаги тутумларидаги адолатдан, яхшиликдан.

Бу оилада хотиржамлик, ўзаро меҳр, бир-бировга эътибор, ва самимият чўғидан тафт олган ҳақиқий ўзбек феъли – ҳавасга муносиб одамийлик туйғуларига ошно бўлдик. Зеро, инсон учун бундан ҳам азиз туйғу йўқ.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019