16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 03:18
Маданият 👁 248

Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ашула ва рақс ансамблининг концерт дастури бўлиб ўтди

Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ашула ва рақс ансамблининг концерт дастури бўлиб ўтди

Ҳар бир давлатнинг равнақ топиши ва ривожланиши, ўша давлат фуқароларининг том маънодаги Ватанпарварлиги, ҳалоллиги ва фидойилиги билан чамбарчас боғлиқдир. Зеро, муқаддас ҳадиси шарифда “Ватанни севмоқ иймондандир” деб бежиз айтилмаган.

Шу сабабли, мамлакатимизда ёш авлодни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар онгида халққа садоқат ила хизмат қилиш ва давлатимиз гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшиш каби эзгу фазилатларни сингдириш бўйича кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 март кунги 79-сонли фармойишига асосан жорий йилнинг 2 апрель кунидан 2 май кунига қадар барча ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида “Маънавият ойлиги” ташкил этилмоқда.

Мақсад – ички ишлар органлари ходимлари қалбида миллий маданият ва қадриятларга ҳурмат ва эҳтиром ҳис-туйғуларини янада мустаҳкам қарор топтириш, Ўзбекистон халқининг бой тарихи, маданияти, анъаналари ва урф-одатларини янада чуқур ҳис қилишлари, миллий маданиятимизнинг энг яхши намуналарини улар онгига янада чуқур сингдиришдан иборатдир.

Қолаверса, мазкур ойлик доирасида ички ишлар органларида хизмат қилиб хизмат вазифасини ўташ мобайнида ҳалок бўлган соҳа ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш, ёрдамга муҳтож бўлган ички ишлар органлари фахрийларини, ҳамда хизмат чоғида ногирон бўлиб қолган ходимларни қўллаб-қувватлашдек эзгу ва хайрли ишлар амалга оширилади.

13 апрель куни Амударё туманининг Дўстлик маҳалласи ҳудудида жойлашган Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ҳам Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги “Ашула ва рақс” ансамблининг концерт дастури бўлиб ўтди.

Унда туманимизнинг фаол ёшлари билан биргаликда Ички ишлар бўлими шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзолари, хизмат чоғида вафот этган соҳа ходимларининг яқинлари ҳам иштирок этишди.

Ўтказилган концерт дастурида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган элимизнинг хушовоз санъаткор хонандалари ҳамда сўз усталари томонидан ижро этилган куй қўшиқлар, дилтортар наволар ва ҳангомалар концерт дастурига ташриф буюрган томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди.

Тадбир қатнашчилари ушбу концерт дастури орқали маънавий озуқа олиш билан биргаликда ўз қалбларида Ватанга садоқат ва ҳурмат хиссини чуқур ҳис қилдилар. Тадбир якунида ички ишлар органлари сафида мардонавор хизмат қилиб, хизмат вазифасини бажариш вақтида вафот этган соҳа ходимларнинг оила аъзоларига эхтиром кўрсатилди.

 Айни кунларда “Манавият ойлиги” доирасида Республикамизнинг барча ҳудудларида китобхонлик, театр хафталиклари, концерт дастурлари шунингдек буюк аждодларимизнинг таваллуд кунлари муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Ф. Эшимбетова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019