16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:42
Саломатлик 👁 270

ТАМАКИ ЧЕКИШ ВА ЗАРАРЛИ ОДАТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ МАВЗУСИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

ТАМАКИ  ЧЕКИШ ВА ЗАРАРЛИ ОДАТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ МАВЗУСИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида баркамол авлодни тарбиялашдек масъулиятли вазифа турибди. Шу боис, ҳозирги кунда ёшларимизнинг билим олишлари, тажриба орттириши, ўз қобилиятларини юзага чиқаришлари учун барча шароитлар яратилган. Айниқса, уларнинг соғлигини ишончли муҳофаза қилиш, жамият  ҳаётига, тараққиётига ўз ҳиссасини қўша оладиган етук мутахассис, комил инсон бўлиб шаклланишларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юксак маънавиятли ва маданиятли бўлиб вояга етган  ёшлар ўз саломатлигига масъулият билан ёндашади, уни асраш ва мустаҳкамлаш қоидаларини билади ҳамда самарали  ва мазмунли ҳаёт кечиришга ҳаракат қилади. Бироқ инсоннинг  хулқ-атвори, ҳаётий зиддиятлар билан боғлиқ ҳолатда шаклланадиган баъзи турмуш тарзига оид касалликлар борки, бу каби касалликларга кўпинча инсон билиб-билмай чалиниб қолади.

Ана шундай касалликлар турига кирувчи тамаки чекиш – инсон қанчалик яхши тарбия кўришидан қатъий назар, одат тусига айланиб қолса, унинг ҳаётини издан чиқариб юборади ва соғлигидаги мукаммаллика путур етказади.

Чекишнинг инсон организми учун қанчалик зарар экани ҳақида Амударё тумани Тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан бирлашманинг Саломатлик майдончасида Манғит шаҳрининг Навоий номли маҳалла аҳолиси вакиллари иштирокида ўтказилган нафас олиш гимнастикаси тадбирида батафсил маълумотлар берилди.

Кўргазмали машғулотлар жараёнида малакали мутахассис-шифокорлар Матёқуб Эрназаров, Тамара Саидова, нарколог-шифокор Баҳодир Чоршамов ҳамда Тиббиёт бирлашмаси спорт ишлари тарғиботчиси Ибодулла Нуримбетовлар иштирок этишиб, ҳар куни эрталаб Тиббиёт бирлашмаси Саломатлик майдончасида, оилавий поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктларининг Саломатлик  спорт майдончаларида ҳудудлар аҳолиси иштирокида ўтказилаётган эрталабки бадантарбия машғулотларининг инсон организмига фойдали таъсири ҳақида маълумотлар бердилар. Шу билан бирга эрталабки оммавий юриш, нафас олиш гимнастикаси бўйича кўргазмали машғулотлар ўтказдилар.

Тадбир давомида турли тоифа ёшдаги кишилар, айниқса, ёшлар ўртасида учраб турадиган кашандалик – тамаки чекишдек инсон саломатлигига жиддий зарар етказувчи иллат юзасидан мутахассисларнинг маърузалари тингланиб, ушбу зарарли одатдан қутилиш бўйича зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Туман ҳудудларида фаолият олиб борувчи барча оилавий поликлиникалар ва оилавий шифокорлик пунктларининг Саломатлик майдончаларида эрталабки бадантарбия ва нафас олиш гимнастикаси машғулотларини ташкил этиш ва ушбу машғулотлар узвийлигини таъминлаш бўйича тадбир иштирокчилари ўз фикрларини  билдирдилар.

Айниқса, ҳудудлардаги уюшмаган  ёшларни эрталабки бадантарбия машғулотлари, оммавий юриш машқларига кенг жалб этиш, улар ўртасида тамаки чекишнинг инсон организмига етказадиган жиддий зарари хусусида кенг тушунтиришлар олиб бориш таъкидланди.

Шу билан бирга, тамаки чекувчилар қайси ёшда бўлишларидан қатъий назар, соғлом одамларга нисбатан 13 марта кўп миокард инфаркти ва 12 марта кўп юрак ишемик касалликларига дучор бўлиши, аксарият ҳолларда сурункали буйрук етишмовчилиги хасталикларига чалиниши ва бунинг жиддий оқибатлари хусусида давра суҳбати ҳам ташкил этилиб, аҳоли томонидан тушган саволларга шифокорлар батафсил жавоблар берди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019