16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 14:05
Жамият 👁 333

АСКАР ЎҒЛИНИНГ ҚАРОРИДАН МАМНУН ОНА

АСКАР ЎҒЛИНИНГ ҚАРОРИДАН МАМНУН ОНА

Халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган гўзал бир фазилати бор: янги оила қураётган ёшларга тўлиб-тошиб бахт-саодат тилаш билан бирга, албатта “униб-ўсинглар, бошларингизда соябон, атрофингизда метин қўрғон бўлгулик ўғиллар кўринглар”, – дейишади. Бу – ёш оиланинг она Ватан тинчлигига дахлдор жуфтлик сифатида эътироф этилишидир.

Манғит шаҳрининг Ойбек номли маҳалласида истиқомат қилувчи Музаффар Қўчқоров билан Дилдора Авезбоеваларнинг биргаликдаги ҳаёти ҳам ана шундай тилаклар билан бошланди. Ўзаро меҳр-оқибат, бир-бировга иззат-ҳурмат асосига қурилган оилада бири-биридан ширин икки ўғил дунёга келганида Музаффар билан Дилдоранинг қувончларига нафақат яқинлари, балки дўстлари, қўни-қўшнилари ҳам шерик бўлишди.

Йиллар билан бўй талашиб, улғайган ўғилларининг каттаси Нурбек отасига ёрдамчи бўлди, якка тадбиркорлик йўналишини танлади. Бегзод эса ўзи таълим олган 55-сонли мактабда ўқиб юрган кезлариданоқ ҳарбий бўлиш орзуси билан улғайди ва ҳарбийлар ҳаётига оид китобларни ўқиш, мактабдаги чақириққа қадар тайёргарлик фанини пухта ўзлаштириш унинг севимли машғулотига айланди. Ўқишдан бўш вақтларида мустақил равишда футбол спорти билан шуғулланди, чиниқиш машғулотларида қатнашди. 2022 йилнинг январь-февраль ойларида у муддатли ҳарбий хизматга чақирилган тенгқурлари қатори Амударё туман Мудофаа ишлари бўлими томонидан ташкил этилган тиббий, ахлоқий-маънавий, жисмоний етуклик бўйича кўриклардан ўтиб, маънавий-маърифий ва назарий синовларни муваффақиятли топширди. Март ойида муддатли ҳарбий хизмат бурчини адо этиш учун жўнаб кетди.

Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани ҳудудидаги Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари таркибида ўз хизмат бурчини адо этишга киришган Бегзод ўзининг қизиқувчанлиги, қолаверса, мустақил равишда футбол спорти ва жисмоний чиниқиш машқлари билан шуғуллангани учун ҳарбий ҳаётга жуда тез кўникди. Чаққонлиги ва кисм командирлари томонидан берилган топшириқларни аъло даражада бажариши билан қуролдош дўстларига намуна бўлаолди.

Муддатли ҳарбий хизмат бурчини адо этаётган барча сафдошлари қатори Бегзод Ўрозбоев ҳам айни кунларда ҳарбий-жисмоний ва назарий тест синовларини топширмоқда.

- Ўғлим синовлардан аъло даражада ўтаётган экан, - қувонч билан сўзлайди унинг онаси Дилдора Авезбоева. – Бегзоджон хизмат қилаётган ҳарбий қисмдан ташаккурномалар, “шундай фарзандни тарбиялаганингиз учун раҳмат”, - деган миннатдорчилик хатларини олганимда кўксим тоғдай юксалади. Бегзоджон ҳарбий хизматга жўнаб кетаётиб менга сўз берган: “албатта ҳарбий бўламан, она Ватанни ҳимоя қиламан!”, - деган!

Онанинг фарзандидан розилиги ҳам, фарзандига ишончи ҳам унинг мамнуният балқиб турган юз-у кўзларида аён. Дилдорахон ҳам Бегзоджоннинг танловидан, эришаётган ютуқларидан мамнун. Чунки Бегзоджон Ўрозбоев ўзи хизмат қилаётган давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари таркибидаги ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияси, қолаверса, ўз ҳоҳиши билан муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўтаб бўлгач, шартнома асосида хизматни давом эттиришга қарор қилган.

- Баҳор келишини интиқиб кутаяпмиз, - дейди Дилдорахон. – Бегзоджонни ҳарбий либосда кўриш она сифатида менга фахр-ифтихор бағишлайди. У ўзи орзу қилганидай она Ватан ҳимоячиси бўлиб, ҳарбий хизматни давом эттириш учун яна ўзи хизмат қилган қисмга жўнаб кетади. Илоҳим, ўғлим ва у каби барча Ватан ҳимоячилари омон бўлсинлар.

Биз ҳам аскар ўғлининг қароридан мамнун Дилдорахон Авезбоевага ва барча аскар оналарига соғлик, юртимизга тинчлик тилаймиз ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этамиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА, Рашан БАҲРОМОВ, М.ШОМУРОДОВ сурат-лавҳаси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026