16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:37
Сиёсат 👁 839

“Қурбаниёзов Жасур” МЧЖ ҳамда блогер Ҳакимбой Ибодуллаевлар меҳр-саховатидан “Ёлғиз кекса” реестридаги юртдошларимиз мамнун

“Қурбаниёзов Жасур” МЧЖ ҳамда блогер Ҳакимбой Ибодуллаевлар меҳр-саховатидан “Ёлғиз кекса” реестридаги юртдошларимиз мамнун

Мамлакатимизда “Ҳамма нарса инсон қадри учун!” тамойили асосида ўзгалар парваришига муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқаролар, шунингдек, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятнинг тўлақонли аъзолари сифатида ҳаётдан рози яшашларини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар туфайли бугунги кунда минглаб юртдошларимиз меҳр-саховат, ўзаро ҳурмат ва эътибор оғушида, ўз турмуш шароитларидан мамнун яшамоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида фаолит олиб бораётган “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари бу борадаги ишларни юқори сифат даражасига кўтарди.

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” эзгу шиори остида маҳаллаларда истиқомат қилаётган “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз нуронийлар, шунингдек ёлғиз яшовчи кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга саховатпеша тадбиркорлар ва ҳомийлар томонидан кўрсатилаётган ёрдамлар салмоғи янада ошди. Туманнинг турли ҳудудларида жами 115 нафар юртдошларимиз “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган.

Давлатимиз, айниқса, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг туман бўлими ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходимлари, саховатпеша инсонлар уларни асло ёлғизлатиб қўйишмайди. Турли байрам саналарида, ҳар ҳафтанинг пайшанба ва жума кунларида бундай инсонлар хонадонларига бориб, уларнинг кўнгилларини кўтариш, турли озиқ-овқат маҳсулотлари, байрамона совғалар улашиш амударёлик тадбиркорлар ва меҳр-оқибатни ўзларининг ҳаёт мазмунларига айлантирган саховатпеша инсонларнинг эзгу амалларига айланган.

Яқинда тумандаги “Қурбаниёзов Жасур” масъулияти чекланган жамияти томонидан 92 нафар “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларга ваучер асосида ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади. Мазкур жамият томонидан ваучерлар тақдим этилган “Ёлғиз кекса” реестридаги фуқаролар саховатли тадбиркордан ҳамиша мамнун.

Шунингдек, блогер Ҳакимбой Ибодуллаев ҳам турли миллат вакиллари бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож юртдошларимиз ҳолидан хабар олиб, уларга турли кўринишдаги ижтимоий ёрдамлар тақдим этиб келмоқда.

“Фаол ҳаётга қадам” дастури доирасида ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз нуронийлар ва ёлғиз яшовчи кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар муҳтожлик тоифасига қараб, тиббий-ижтимоий реабилитация воситалари билан беминнат таъминланаётгани уларнинг янада ижтимоийлашувига ёрдам бермоқда.

Бу эса ўзларининг ёлғиз эмасликларини ҳис қилиб, атрофида яхши инсонлар борлигидан мамнун, ҳаётдан рози, келажакка ишонч билан яшашларини таъминламоқда. Чунки уларни йўқлаб келувчилар кўп. Саховатли, меҳр-оқибатли ҳамюртлар, “Инсон” ижтимоий хизмат кўрсатиш марказининг ходимлари, маҳалладошлари уларни асло ёлғизлатиб қўйишмайди ва ҳаётлари яхшилар билан ҳамиша гавжум.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026